ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2021 й. 695-сон "Қорақалпоғистон Республикасида ихтисослаштирилган тиббий хизматларни янада ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.2021 й.

N 695




ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ ХИЗМАТЛАРНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ва фуқаролар иштирокида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудда ихтисослаштирилган тиббий хизматлар қамровини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2022 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматларни кўрсатиш мақсадида республика тиббиёт муассасалари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда 1-иловага мувофиқ бириктирилсин:

ҳар бир республика тиббиёт муассасалари йўналиши бўйича ҳудудда юрак қон-томир, ўткир ичак, буйрак, ўпка, онкологик ва бошқа турдаги касалликларни барвақт аниқлаш ва юқори технологик даволаш усулларини амалиётга татбиқ қилиш;

республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалларига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш, уларнинг амалиётига тиббий ёрдамнинг замонавий усуллари ва технологияларини, жорий этиш. Ушбу йўналишда сайёр маслаҳатлар, маҳорат дарслари, биринчи навбатда энг мураккаб ҳолатларда ҳудудий филиалларда юқори технологияли жарроҳлик муолажаларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;

республика тиббиёт муассасалари, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг малакали мутахассисларини Қорақалпоғистон Республикасига тизимли равишда жалб қилиш чораларини кўриш.


2. Белгилансинки:

мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган ишларни амалга оширнш учун республика тиббиёт муассасалари, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг малакали мутахассислари жалб қилинади;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантириладиган рўйхатга асосан республика тиббиёт муассасалари, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари малакали мутахассисларининг темир йўл транспорти билан Қорақалпоғистон Республикасига келиб-кетиши билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ўртасида тузилган шартнома асосида 100 фоиз миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилади ҳамда ҳар ой якуни билан ҳақиқатда фойдаланилган чипталардан келиб чиқиб, ўзаро ҳисоб-китоблар олиб борилади.


3. Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёт муассасаларига харид қилинаётган диагностик ва тиббий ускуналардан тўлақонли ҳамда самарали фойдаланиш мақсадида 2022 йилдан бошлаб маҳаллий бюджет ҳисобидан реактив, реагентлар, сарфлов анжомлари ҳамда сервис хизматлари учун қўшимча маблағ ажратишни назарда тутсин.


4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

икки ҳафта муддатда 2022 йил учун ҳамда келгуси йиллар учун ҳар йилнинг 10 январигача Қорақалпоғистон Республикасига республика тиббиёт муассасалари, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари малакали мутахассисларининг темир йўл транспорти билан келиб-кетиши учун уларнинг рўйхатини "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига тақдим қилиб борсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда жалб қилинган хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг малакали мутахассисларига ҳудуддаги давлат тиббиёт муассасаларига тегишли бўлган моддий-техник база, замонавий асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалардан эркин фойдаланиш имкониятини яратсин.


5. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим қилинадиган рўйхатга асосан республика тиббиёт муассасалари, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг малакали мутахассисларини "Тошкент-Нукус-Тошкент" йўналишидаги чипталар билан таъминлаб борсин.


6. Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:

Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 2022 йил республика бюджети параметрларида Соғлиқни сақлаш вазирлигига назарда тутилган маблағлар доирасида мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ маблағ ажратилишини;

мазкур қарорнинг 2-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган мутахассисларнинг "Тошкент-Нукус-Тошкент" йўналиши бўйича темир йўл чипталари харажатларини қоплаш учун зарур бўлган маблағларни 2022 йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги харажатлар сметасида назарда тутилишини таъминласин.

Бунда:

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иловада кўрсатилган жиҳозларни марказлашган тарзда харид қилишга доир ишларни амалга ошириш бўйича "O`zmedimpeks" масъулияти чекланган жамияти буюртмачи этиб белгилансин;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги харидларни давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳудудга жалб қилинган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг малакали мутахассисларининг яшаш, овқатланиш ва бошқа зарур харажатларини қоплаш чораларини кўрсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 ноябрдаги

695-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида

сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш

мақсадида бириктирилгаи республика тиббиёт муассасалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Марказ номи


Тиббий хизматлар кўрсатиш йўналишлари


1.

Академик В.Вахидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази


1. Юкори технологик кам инвазив жарроҳлик амалиёти;


2. Буйрак трансплантацияси.


2.

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази


Буйрак ягона тошини асоратланмаган турида кам инвазив юқори технологик жарроҳлик амалиёти.


3.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази


1. Юқори технологик кохлеар имплантация жарроҳлик амалиёти;


2. Болаларда юқори технологик жарроҳлик амалиёти;


3. Овқат хазм қилиш аъзоларининг патологиясида юқори технологик жарроҳлик амалиёти.


4.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази


1. Йирик бўғимлар патологиясида эндопротезлаш;


2. Артроскопик усулда даволаш.


5.

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази


1. Дерматология венерология ва косметология хизматини ривожлантириш;


2. Озонотерапия, магнитотерапия усуллари амалиёти;


3. Кам учрайдиган тери ва таносил касалликларини телемедицина ёрдамида текшириш ва даволаш.


6.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази


1. Кўз микрохирургияси жарроҳлик амалиёти;


2. Юқори технологик диагностика ва лазерли жарроҳлик амалиёти.


7.

Ё.Х.Тўрақулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази


1. Қанд касаллигида диабет тўпиқ синдромида жарроҳлик амалиёти;


2. Қалқонсимон без тугунли касалликларида жарроҳлик амалиёти.


8.

Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази


1. Аллергик касалликларни эрта аниқлаш усулларини жорий этиш;


2. Аллергик касалликларни даволаш бўйича янги усулларни татбиқ қилиш.


9.

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази


1. Ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, сурункали гастритлардаги атрофик жараёнларни эрта ташхиси;


2. Коронавирус инфекциясидан кейинги сурункали обструктив ўпка касаллигида кардиореспиратор тизими функционал бузилишларини аниқлаш алгоритмини модуллаштириш.


10.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази


Фтизиатрия ва пульмонология йўналишида юқори технологик даволаш ва ташхислаш усулларини татбиқ этиш


11.

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази


1. Бўйин умуртқасида юқори технологик жарроҳлик амалиёти;


2. Бош мия ўсмаларининг жарроҳлик амалиёти.


12.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази


Лапороскопик миоэктомия, гистерэктомия жарроҳлик амалиётлари.


13.

Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази


Уйқу венаси орқали кам инвазив жарроҳлик амалиёти.


14.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази


1. Сут безини хавфли ўсмаларини эрта аниқлаш;


2. Қизилўнгач хавфли жарроҳлик амалиёти.


15.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази


1. Коронарография ва стентлаш амалиёти;


2. Ҳудуд бирламчи бўғин мутахассисларини малакасини ошириш учун ўқув дастурлар.


16.

Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт маркази


Анемиянинг оғир турлари, тромбоцитар касалликлари мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш усулларини жорий этиш.


17.

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази


Юрак қон-томир, гипертоник касалликлар ва қандли диабет касалликлар орасида сурункали буйрак етишмовчилигини эрта аниқлаш.


18.

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази


1. Замонавий молекуляр генетик ПЗР усулларини тадбиқ қилиш;


2. Бактериологик ташхислаш ва антибиотикка чидамлиликни аниқлашнинг замонавий усулларини татбиқ қилиш.


19.

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази

Наркологик касалликларни ташхислаш ва даволашда янги усулларни татбиқ этиш.


20.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази


Аҳолига замонавий шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш.


21.

Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази


Неврология ва инсульт касалликларини олдини олиш, ташхислаш.


22.

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти

1. Саноат корхоналарида меҳнат шароити ҳамда режимини яхшилаш, касб касалликларини олдини олиш;


2. Болалар ва ўсмирлар соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, овқатланишнинг гигиеник асосларини ишлаб чиқиш.


23.

Вирусология илмий-тадқиқот институти

1. Аҳолига вирусли гепатит "А" ва "В" турлари ташхиси учун хизматлар кўрсатиш;


2. Лаборатория мутахассислари вирусология курси ва шифокор-вирусологларнинг профессионал ихтисослашув дастурлари билан таъминлаш.


24.

Болалар миллий тиббиёт маркази


Болаларда кардио ҳамда нейрохирургик жарроҳлик амалиётлари.


Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси мурожаатларига мувофиқ, илмий-амалий тиббиёт марказларининг тиббий хизматлар кўрсатиш йўналишларига қўшимчалар киритилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 ноябрдаги

695-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт

муассасаларида сифатли ихтисослаштирилган тиббий

хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Асбоб-ускуналар


Сони


1.

ЭХО кардиограф


3

2.

Цистоуретроскопия учун тўплам


1

3.

Уретероскопия учун тўплам


1

4.

Тери орқали нефроскопия учун тўплам


1

5.

Эксимер нури (308нм) ускунаси


1

6.

Комбинирланган (УФА, УФВ) ультрабинафша кабинаси


1

7.

Маҳаллий нурлантириш учун ультрабинафша нурлари (УФА, УФБ) ускунаси


1

8.

Автоматик иммунолюминесцент анализатори


1

9.

Люминесцент (флюоресцент) микроскоп монитори билан


1

10.

Кохлеар имплантация учун инструментлар тўплами


1

11.

Универсал операцион микроскоп


1

12.

Стоматологик бормашинаси


1

13.

Нейрохирургик операциялар учун тўплам


1

14.

Нейрохирургия, неонатал хирургия, ЛОР учун операцион микроскоп


1

15.

Нейрохирургия учун ультратовушли сўрғич


1

16.

Небулайзер


1

17.

Спирограф


2

18.

Цистоскоп тўплами


1

19.

Фибробронхоскоп


1

20.

Нейрохирургик операциялар учун тўлиқ комплект тўплами


1

21.

Чақалоқлар учун сипап аппарати


3

22.

Катта гинекологик тўплами


2

23.

Гистерорезектоскоп аппарати


1

24.

Чақалоқлар учун инкубатор


4

25.

Чақалоқлар учун транспорт инкубатор


2

26.

Жарроҳлик электрогидравлик столи


1

27.

Эксперт синфдаги кўп функцияли ультратовуш сканери


1

28.

Бронхоскопия учун аппарати ва рангли принтер билан


1

29.

Дефибриллятор қизилўнгач орқали электростимуляция билан


1

30.

Сунъий қон айлантириш аппарати


1

31.

Кардиохирургик асбобларни йиғиндиси


1

32.

Кислота-ишқор ҳолатини аниқловчи аппарат


1

33.

Сув тозалаш мосламаси


2

Жами


44

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 ноябрь













































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск