ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Санатория-курорт тартибида даволаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2021 й. 693-сон "Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.2021 й.

N 693




АҲОЛИГА САНАТОРИЙЛАРДА ДАВОЛАНИШ

УЧУН ЙЎЛЛАНМАЛАР БЕРИШ СОҲАСИГА

АХБОРОТ-ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон, "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон фармонлари ҳамда "Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - "Инсон" маркази) ва Давлат хизматлари марказлари орқали санаторийларда даволаниш учун йўлланмаларни бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби;

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан санаторийларда даволаниш учун йўлланмаларни бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш тартиби;

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари орқали санаторийларда даволаниш учун йўлланмаларни тақсимлаш тартиби.


2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказлари ва "Инсон" марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ва "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими (кейинги ўринларда - ЯМИҲ АТ) орқали мурожаат қиладилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар:

туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларининг ҳамда кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларнинг ЯИДХПга уланишини;

бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, грант ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон ҳужжат алмашишни таъминловчи ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими) ишлаб чиқилишини ва электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.

Ахборот тизимини ишлаб чиқишда қуйидагилар назарда тутилсин:

йўлланма олиш бўйича электрон навбат ҳисобини юритиш имконини жорий қилиш;

санаторийларга ташриф буюрувчи шахсларнинг маълумотлари ва тоифалари бўйича электрон базани шакллантириб бориш;

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг санаторийларга олган йўлланмалар даврийлигининг ҳисобини электрон юритиш;

санаторийларда бўш ўринлар ҳисобини онлайн юритиш ва очиқ маълумот сифатида ахборот тизимида жойлаштириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон ҳужжат алмашинишини таъминловчи ахборот тизими ишлаб чиқилиши ва электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши учун зарур бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда:

а) 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида ваколатли органлар ва фуқаролар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.

б) 2024 йил 1 февралдан бошлаб кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун санаторийларга йўлланмаларни бериш бўйича давлат хизмати ЯМИҲ АТ орқали ҳам жорий этилишини таъминласин.

Бунда, санаторийларга йўлланма бериш бўйича давлат хизмати "Инсон" марказлари томонидан кўрсатилади.

"Инсон" марказларининг ижтимоий ходимларига бевосита фуқароларнинг розилиги билан уларнинг номидан Агентлик тизимидаги санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади.

6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг қуйидагиларни назарда тутувчи "Электрон санаторий" платформасини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифлари мақуллансин:

санаторийларга йўланма олиш учун мурожаат қилган аҳолини электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш;

аҳоли томонидан санаторияларга бериладиган йўлланмалар бўйича навбатни кузатиш имкониятини берувчи механизмларни жорий этиш;

санаторийларда мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги, хизмат кўрсатиш ихтисосликлар тўғрисидаги маълумотларни янгилаб бориш ҳамда бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.


7. Белгилансинки:

"Электрон санаторий" платформасини ишлаб чиқиш ва келгусида техник хизмат кўрсатиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигидаги "IT-Med" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилади;

вазирлик ва идораларга тегишли Давлат бюджетидан молиялаштириладиган санаторийлар "Электрон санаторий" платформасига мажбурий тартибда уланади;

вазирлик ва идораларга тегишли Давлат бюджетидан молиялаштирилмайдиган санаторийлар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тизимидаги санаторийлар ва хусусий санаторийлар "Электрон санаторий" платформасига ихтиёрий тартибда уланади;

Агентлик тизимидаги санаторийлар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимининг "IHMA Sanatoriya" модулига уланади;

"Электрон санаторий" платформасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимларини яратиш, такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек, ахборот коммуникация ва технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 ноябрь





































Время: 0.0405
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск