ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2021 й. 708-сон "Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2021 й.

N 708




ОДАМ САВДОСИ СОҲАСИДАГИ

ЖИНОЯТЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИНГ

ЯГОНА АХБОРОТ БАЗАСИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида" 2020 йил 17 августдаги ЎРҚ-633-сон Қонунига мувофиқ одам савдосига қарши курашишга доир маълумотларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида" 2020 йил 17 августдаги ЎРҚ-633-сон Қонунига мувофиқ одам савдосига қарши самарали курашишни таъминлаш, одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг жиноий фаолиятини аниқлаш ва унга чек қўйиш, одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ҳамда тегишли ахборотни тизимлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа давлат органлари билан биргаликда одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси яратилишини ташкил этиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ягона марказлаштирилган ахборот базасига маълумотларни онлайн режимида киритиш имкониятини ўз ичига олувчи одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини (кейинги ўринларда - ягона марказлаштирилган ахборот базаси) жорий этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ягона марказлаштирилган ахборот базасидаги маълумотларни потенциал хавфлардан, тасодифий ҳаракатлардан ва ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ахборот хавфсизлиги дастурий таъминотини ишлаб чиқсин.

Бунда, ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:

маълумотларга рухсатсиз киришдан ҳимоялаш;

ягона марказлаштирилган ахборот базасидан фойдаланувчиларни қайд этиб бориш;

ахборотни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида рухсатсиз модификациядан ҳимоялаш;

вируслардан ҳимоялаш;

дастурий таъминот конфигурациясида юзага келган хатоликлар ва камчиликларни аниқлаш.


4. Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ахборот базасини шакллантириш, унга маълумотларни киритиш ҳамда маълумотлардан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ягона марказлаштирилган ахборот базасини юритишга масъул орган ҳисобланади;

одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари доимий равишда одам савдосига қарши курашишга доир маълумотлар (одам савдоси билан боғлиқ ҳар қандай ахборотлар)ни ягона марказлаштирилган ахборот базасига киритиб бориш учун масъул органга тақдим этиб боради;

одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари томонидан одам савдосига қарши курашишга доир маълумотлар ягона марказлаштирилган ахборот базасига киритиб бориш учун ўз вақтида тақдим этилмаган ҳолларда улар масъул орган томонидан огоҳлантирилади;

ягона марказлаштирилган ахборот базасини ташкил этиш, юритиш ва уни такомиллаштириб бориш билан боғлиқ бўлган тадбирларни молиялаштириш одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда ягона марказлаштирилган ахборот базасини яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 ноябрь





























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск