ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.11.2021 й. 708-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 ноябрдаги

708-сон қарорига

ИЛОВА



Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги

маълумотларнинг ягона ахборот базасини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом одам савдосига қарши самарали курашишни таъминлаш, одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг жиноий фаолиятини аниқлаш ва унга чек қўйиш, одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ҳамда мазкур йўналишдаги маълумотларни ягона марказлаштирилган ахборот базасида жамлаш, ишлаш, умумлаштириш ва уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш, шунингдек, уларни масъул органларга тақдим этиш тартибини белгилайди.


2. Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси (кейинги ўринларда - ягона марказлаштирилган ахборот базаси)да одам савдоси билан боғлиқ маълумотларни ҳисобга олишнинг асосий принциплари қуйидагилар ҳисобланади:

қонунийлик;

ахборотнинг холислиги, ишончлилиги ва таққосланувчанлиги;

ахборотдан ушбу Низомда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган доирада фойдаланилиши;

ҳисобга олишнинг мажбурийлиги ва бирхиллиги.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли органлар - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия;

бошқа органлар - Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари;


маълумотлар - одам савдоси жинояти (ҳуқуқбузарлик) билан боғлиқ бўлган ҳар қандай турдаги ахборотлар;


учинчи шахс - ваколатли органлар ва бошқа органлардан ташқари юридик ёки жисмоний шахс.



2-БОБ. ЯГОНА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН

АХБОРОТ БАЗАСИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ

ВА ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


4. Одам савдосига қарши самарали курашишни таъминлаш, одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг жиноий фаолиятини аниқлаш ва унга чек қўйиш, одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ҳамда мазкур йўналишдаги бошқа маълумотларнинг марказлаштирилган ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ягона марказлаштирилган ахборот базасини шакллантириш ва юритиш орқали амалга оширилади.


5. Ягона марказлаштирилган ахборот базаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти (кейинги ўринларда -Департамент)да ташкил этилади ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ягона марказлаштирилган ахборот базасига уланади.


6. Ягона марказлаштирилган ахборот базасининг марказий базаси Департамент томонидан юритилиб, Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари орқали киритиладиган маълумотлар орқали шакллантирилади.


7. Ягона марказлаштирилган ахборот базасидаги маълумотлар эркин фойдаланилиши чекланган ахборот ҳисобланиб, улардан фақат ваколатли органларнинг мансабдор шахслари танишиш ва фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.


8. Ягона марказлаштирилган ахборот базасига Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, тезкор-қидирув тадбирларини, терговга қадар текширувни, дастлабки терговни ва суд муҳокамасини амалга ошириш натижасида Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси томонидан ёпиқ (VPN) канал орқали тақдим этиладиган ҳамда тезкор алоқа, ишонч телефонлари орқали ва бошқа манбалардан олинган:

одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар ҳақидаги;

одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлар тўғрисидаги ахборот - аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, шунингдек, уларга кўрсатилган ёрдам натижалари ҳақидаги;

фойдаланиш турлари, жиноят содир этиш усуллари тўғрисидаги ва бошқа ахборотлар киритилади.



3-БОБ. ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАР ВА БОШҚА ОРГАНЛАР

ТОМОНИДАН МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА ЯГОНА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ

БАЗАСИГА УЛАРНИ КИРИТИШ ТАРТИБИ


9. Ваколатли органлар ва бошқа органлар томонидан мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотлар Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ушбу Низомга иловада келтирилган схема асосида тақдим этилади.


10. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган маълумотларни "Интерактив консуллик хизматлари" ахборот базасига киритади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан киритилган маълумотларни Департаментга юборади.


11. Ягона марказлаштирилган ахборот базасига маълумотлар Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан давлат тилида ажратилган саҳифаларни тўлдириш орқали киритиб борилади.



4-БОБ. ЯГОНА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ

БАЗАСИГА КИРИТИЛГАН МАЪЛУМОТЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


12. Ваколатли органлар ягона марказлаштирилган ахборот базасига киритилган маълумотлардан фойдаланиш учун ҳудудий жиҳатдан тегишлилиги бўйича Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда сўровнома юборади.

Бунда, маълумотлардан фойдаланиш зарурати ва маълумот тури кўрсатилади.


13. Юборилган сўровнома Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тегишлилиги бўйича келиб тушади.


14. Ягона марказлаштирилган ахборот базасини юритишга масъул бўлган орган сўровнома тушганидан сўнг унинг натижаси бўйича беш кун муддатда ваколатли органга жавоб юборади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Ягона марказлаштирилган ахборот базасидаги маълумотлар ошкор этилиши мумкин эмас.


16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни бевосита

амалга оширувчи давлат органлари ва бошқа органлар

томонидан маълумотларни Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти

ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этиш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Субъектлар


Амалга ошириш жараёни


Муддатлар



1-босқич

"Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ваколатли органлар


Одам савдоси билан боғлиқ ҳар қандай маълумотларни аниқлайди, тўплайди, ҳаққонийлигини текширади ва ягона ахборот базасига тақдим этиш учун шакллантиради.


Доимий иш фаолиятида







2-босқич

"Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ваколатли органлар


Ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари ўзида шакллантирилган маълумотларни келгусида ягона ахборот базага киритиш учун ёпиқ (VPN) канал орқали Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаментиёки ҳудудий бўлинмаларга тақдим этади.


3 иш кунида







3-босқич

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари


Тушган маълумотни тахлил қилади ва ягона ахборот базасига тегишлилиги бўйича киритади.


Зудлик билан







4-босқич

Манфаатдор давлат органлари*


Иш юритувида мавжуд бўлган ҳужжатлар бўйича ягона ахборот базасида мавжуд бўлган маълумотлардан фойдаланиш ҳақида ИИВ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда сўровнома киритади.


Заруриятга кўра







5-босқич

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти


Сўровномага асосан сўров ташаббускорини қизиқтирган маълумотларни ёзма ёки электрон шаклда юборади.


5 иш кунида

         

*) Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ҳамда "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни амалга оширувчи ваколатли органлар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 ноябрь
















































Время: 0.0335
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск