Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021 й. ПҚ-20-сон "Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2021 й.

N ПҚ-20



МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИКДА

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ,

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДА

ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ УЛУШИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда қишлоқ, хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт қилинмоқда. Бунда, мева-сабзавотлар ва дуккакли маҳсулотларнинг экспорт ҳажми 2016 йилдан 2021 йилга қадар қарийб 2 баробарга ошган.

Шу билан бирга, пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш соҳасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали ушбу ерлардан самарали фойдаланиш тизимини яратиш эвазига тармоқда қўшимча ўсишга эришишда илмий асосланган ёндашув ва ўрганишларни инобатга олиш тақозо этилмоқда.

Жумладан, ҳисоб-китобларга кўра 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хомашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш ҳамда ушбу ерларда оилавий тадбиркорлик доирасида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича катта имконият мавжуд.

Аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги аҳоли пунктига яқин ҳамда сув таъминоти яхши бўлган пахта ва ғалладан қисқартирилган 92 655 гектар экин майдонларини захирага қайтариш;

б) захирага қайтарилган ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 30 йилга:

сув таъминоти яхши ҳудудларда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;

кам сувли ерларда вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, уларни ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш "E-IJARA" ахборот тизими орқали амалга оширилади;

қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади, бундан Ер кодексига мувофиқ ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага бериш ҳоллари мустасно;

деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга ҳамда 2022 йил 1 март санасидан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилади.

4. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;

Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Ҳ.Шерматов) билан биргаликда бир ой муддатда "E-IJARA" ахборот тизимини ишга туширсин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж.Ортиқов) "E-AUKSION" электрон савдо платформасида очиқ электрон танловларни ташкил этиш учун зарур техник имкониятларни яратсин.


6. "E-IJARA" ахборот тизимига ва "E-auksion" электрон савдо платформасига интеграция қилиш орқали идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйиладиган вазирлик ва идоралар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев) Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж.Ортиқов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган вазирлик ва идоралар ўртасида тегишли маълумотларни алмашиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.

8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев) Молия вазирлиги (Т.А.Ишметов) билан биргаликда Халқаро молия институтларидан жалб қилинган қарзнинг 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни тижорат банкларига миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 10 фоиз ставкада жойлаштирсин.

Белгилаб қўйилсинки, тижорат банкларига жойлаштирилган маблағлар мазкур қарорга асосан ажратиладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.


9. Кредит маблағлари "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури шартлари асосида тижорат банклари томонидан деҳқон ва фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бошқа корхоналарга ер майдонида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчиликни ривожлантириш, полиз, дуккакли, мойли экинлар ва картошка етиштириш учун қуйидаги шартларда тақдим этилиши белгилансин:

ҳар бир лойиҳа миллий валютада 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда йиллик 14 фоиз ставкада молиялаштирилади;

кредитлар кичик интенсив боғдорчилик ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилдан кўп бўлмаган муддатга, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчиликка 6 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача муддатга ажратилади;

кредит таъминоти сифатида кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта қилиш полиси тақдим этилади;

кредитлар деҳқон хўжаликларига янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчиларининг ёзма тавсиясига асосан ажратилади.


10. Белгилансинки, мазкур қарорга асосан ажратиладиган кредит маблағлари унинг белгиланган умумий миқдори (100 миллион сўм) доирасида кредит олувчилар томонидан ўз бизнес-режалари асосида, шу жумладан:

ижарага олинган ёки ўз эгалигида бўлган ер майдонида мазкур қарор билан белгиланган йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Агросервис оператор" ДУК ёки бошқа салоҳиятли ихтисослашган ташкилот билан тузилган шартномаларга мувофиқ "тайёр ҳолда" топшириш тамойили асосида бажарилган ишларга ҳақ тўлаш учун;

кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчиликда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш, сифатли кўчатлар, уруғликлар, минерал ўғитлар, кимёвий ва биологик препаратлар, қишлоқ хўжалиги техникалари (экиш сеялкалари, ишлов бериш ва йиғиб олиш агрегатлари) харид қилиш учун;

олинган кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти тўловини амалга ошириш учун фойдаланилиши мумкин.


11. Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж.Ортиқов) тижорат банкларига "E-AUKSION" ахборот тизими орқали ижарага берилган ер майдони, танлов ғолибининг лойиҳа бўйича олган мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун техник имкониятлар яратилишини таъминласин.


12. Деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - Республика ишчи гуруҳи) тузилсин ва унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик йўналишларида, шунингдек, очиқ электрон танловда иштирок этиш бўйича малакали тренер-консультантларни тайёрлаб, улар ёрдамида деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш Республика ишчи гуруҳининг асосий вазифаси ҳисоблансин.

Республика ишчи гуруҳи (Ж.А.Ходжаев) Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

йигирма кун муддатда ҳар бир ҳудуд учун камида 10 нафардан малакали тренер-консультантларни тайёрлаш бўйича дастур ва уларни танлаб олишга доир талабларни ишлаб чиқсин;

бир ой муддатда деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва ҳар бир туманда режа-график асосида ушбу ўқув курсларининг ташкил этилишини таъминласин;

қишлоқ хўжалигидаги янги илмий ёндашувлар, мавжуд халқаро тажриба ва деҳқон хўжаликларининг фаолиятини ўрганиш натижасида аниқланаётган масалаларни инобатга олган ҳолда, уларга яқиндан, шу жумладан Интернет тармоғи орқали доимий тарзда маслаҳат бериб бориш тизимини йўлга қўйсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги "Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5200-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган узумчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари Интенсив боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари (кейинги ўринларда - лойиҳа офислари) деб қайта номлансин.

Белгилансинки:

лойиҳа офисларининг боғдорчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича фаолияти Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан бошқарилади;

ҳар бир лойиҳа офисига Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан боғдорчилик ва сабзавотчилик ривожланган давлатлардан малакали мутахассислар жалб қилинади.

Лойиҳа офисларига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

интенсив усулда, шу жумладан кластер ва кооперация усулида боғлар, сабзавотчилик майдонларини ташкил этиш;

ажратилаётган ер майдонларида ташаббускорлар томонидан интенсив боғлар, сабзавотчилик майдонлари барпо этилишини мониторинг қилиш ҳамда кўчатларни экиш бўйича тавсиялар бериш;

интенсив боғлар барпо этишга яроқли ер участкаларини танлаш, уларнинг очиқ электрон танловга чиқарилишини ташкил этиш;

интенсив боғлар ва сабзавотчилик майдонларига кўчатлар, минерал ўғитлар етказиб бериш, агрохизматлар кўрсатиш, маҳсулотни сотишни ташкил этишга кўмаклашиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда мавжуд штатлар доирасида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлимларини очиш бўйича қарор лойиҳасини киритсин.


14. Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д.Кудбиев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б.Хусанов) янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари билан бирга мазкур қарор доирасида ажратилган ер участкалари, кредит ресурслари ҳисобига доимий ва барқарор даромад манбаига эга бўлган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишда кўмаклашсин.


15. Молия вазирлиги (Т.А.Ишметов) суғурта компаниялари ва тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда:

қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро суғурта амалиётидан келиб чиқиб, суғурта ташкилоти томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича кредит қайтмаслик хатарини келтириб чиқарувчи барча иқтисодий тенденциялар, бошқарув ва табиат таъсири билан боғлиқ омиллар қамраб олиниши, ушбу омилларни тўлиқ мониторинг қилиш ҳамда мазкур кредитлар бўйича суғурта ҳодисаси рўй берганда тижорат банкларининг биринчи талабига мувофиқ мавжуд қарздорлик (жумладан, ҳосил олинмаган давр учун мавсумий қарздорлик) тўлаб берилишини назарда тутувчи соддалаштирилган тартибни;

мазкур қарор билан белгиланган йўналишларда ажратилган кредитлар бўйича суғурта қопламалари (товонлари) тўланиши натижасида уларнинг умумий миқдори суғурта компанияси ўз капиталининг муайян миқдоридан ошган тақдирда, суғурта компаниясининг зарарини Молия вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб бериш механизмини жорий этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.


16. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Х.Қўлдошев) билан биргаликда ҳудудларга чиққан ҳолда деҳқон хўжаликларига ажратилаётган ерларга табиий ва техноген офатларнинг эҳтимолий таъсирларини аниқлаш ҳамда ушбу таъсирларни юмшатиш юзасидан фавқулодда ҳаракатлар режасини тасдиқласин ҳамда фавқулодда ҳолатларда экинларни ҳимоя қилиш чораларини кўрсин.


17. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Ш.Кудратов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев):

ички ва ташқи бозорларни доимий равишда ўрганиб борган ҳолда барқарор талабга эга бўлган маҳсулотларнинг рўйхати ва ҳажми юзасидан маълумотлар базасини шакллантириш, ҳар ойда янгилаб бориш ҳамда ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғидан кенг фойдаланган ҳолда аҳолига мунтазам равишда етказиб бориш;

ҳудудларда деҳқон хўжаликлари томонидан ўзи етиштирган маҳсулотини қайта ишлаш истагида бўлган оилаларга харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий мини-технология ва бошқа ускуналарнинг тақдимотларини ўтказиш ва сотиб олишга кўмаклашиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин.


18. Давлат статистика қўмитаси (Б.А.Бегалов) 2020 йилдан бошлаб "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга очиқ электрон танлов асосида ижарага берилган ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларнинг расмий статистика ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилишини таъминласин.


19. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев) икки ой муддатда:

очиқ электрон танлов асосида ажратилган ерларда амалга ошириладиган лойиҳаларни комплекс мониторинг қилиш, шу жумладан ажратилган ер майдонининг ҳолати, зарур агротехник тадбирлар, экинларни ҳимоя қилиш ва ўғитлаш ишларининг ўтказилиши, маҳаллий ҳокимлик томонидан зарур инфратузилма билан таъминланганлиги, ер балл бонитети, экиладиган маҳсулотнинг униб чиқиши, ҳосилдорлик, табиат омиллари таъсири ва бошқа индикаторларга асосан ижарачиларни таснифлаш ("яхши", "ўрта", "ёмон") тартибини назарда тутган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги қарор лойиҳасини;

қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


20. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, молия вазири Т.А. Ишметов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 ноябрдаги

ПҚ-20-сон қарорига

2-ИЛОВА


"E-IJARA" ахборот тизимига ва "E-auksion" электрон савдо

платформасига интеграция қилиш орқали идоралараро

электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйиладиган

вазирликлар ва идоралар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.


4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги.


6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.


7. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.


10. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.


12. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги.


13. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси.


16. Очиқ электрон танлов ўтказишда иштирок этадиган бошқа идоралар ва мансабдор шахслар - заруратга кўра.


Изоҳ: вазирликлар ва идоралар "E-IJARA" ахборот тизимига ва "E-auksion" электрон савдо платформасига Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали белгиланган тартибда уланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 ноябрдаги

ПҚ-20-сон қарорига

3-ИЛОВА



Деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув

курсларини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

Ж.А. Ходжаев

-

қишлоқ хўжалиги вазири, ишчи гуруҳ раҳбари


А.А. Хаитов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


А.М. Тўраев

-

қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари - Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


Лавозимига кўра

-

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори


Э.М. Мухитдинов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари


А.А. Раҳимов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари


Р.Ў. Маматқулов

-

"Агробанк" АТБ бошқаруви раиси


Р.М. Бобоев

-

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори


Лавозимига кўра

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг масъул ходими, ишчи гуруҳ масъул котиби


        

Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 ноябрь


















































Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск