ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.11.2021 й. 706-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 ноябрдаги

706-сон қарорига

1-ИЛОВА



Суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни

қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат суд-экспертиза ва олий таълим муассасаларида дуал таълим принципига мувофиқ, суд-экспертиза соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


амалиёт ўташ жойи - тингловчига таълим дастурларига мувофиқ, амалий кўникма ва малакаларни эгаллаш мақсадида амалий машғулотлар ва ўқув амалиётини ўтказиш учун белгиланган ёки тингловчи фаолият юритаётган давлат суд-экспертиза муассасаси;


дуал таълим дастури - давлат таълим стандартлари бўйича тузилган, олий таълим муассасаси ва давлат суд-экспертиза муассасаси ўртасида тасдиқланган ўқув режаси, ўқув дастурлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти дастурларидан иборат ҳужжат;


суд экспертизаси соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрловчи ташкилотлар - олий таълим муассасалари ҳамда давлат суд-экспертиза муассасалари;


суд-экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш - бакалавриат ёки магистратура босқичларида таълим олаётган талабаларнинг суд-экспертиза соҳасида зарур билим, малака ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув курслари;


талабгор - суд-экспертиза соҳасида зарур билим, малака ва кўникмаларни ошириш истагидаги бакалавриат ёки магистратура босқичларида таълим олаётган талабалар;


тингловчи - ўқиш учун тўлов-контракт суммасини тўлаган ва суд экспертиза соҳасида қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахслар;


амалиёт раҳбари - таълим жараёнининг амалий қисмини ўтказиш учун давлат суд-экспертиза муассасаси томонидан тингловчига бириктирилган суд экспертиза соҳасида камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган эксперт.



2-БОБ. ДУАЛ ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Суд-экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


4. Қуйидагилар суд-экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тингловчиларда мустақил равишда суд экспертизасини ўтказиш ва суд экспертиза хулосасини расмийлаштириш учун зарур бўлган малакани шакллантириш;

тингловчиларнинг тегишли суд экспертиза турлари бўйича замонавий фан ва технологияларига мувофиқ илмий асосланган методикаларни амалда қўллаш бўйича кўникмаларини шакллантириш;

тингловчиларни муайян суд экспертизасининг шаклланиш босқичлари, замонавий суд экспертизасининг сўнгги ютуқлари ва имкониятлари ҳақидаги ахборотлар билан таъминлаш;

суд экспертлик фаолиятида зарур бўлган кўникмаларни етарлича шакллантириш учун лозим бўлган амалий машғулотларни ўтказиш.


5. Суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ихтиёрийлик асосида суд экспертизасининг муайян тури бўйича касбий фаолият билан шуғулланиш истагини билдирган талабгорлар учун пуллик шартнома асосида тегишли экспертиза турлари бўйича камида олти ойлик курслар асосида ташкил этилади.

Шартноманинг тўлов миқдори давлат суд-экспертиза муассасаси ҳамда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади. Тўлов миқдорини белгилашда ҳар бир тингловчининг қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар миқдори инобатга олинади.


6. Дуал таълимни ташкил этиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

суд экспертиза соҳасида дуал таълим ташкил этиладиган таълим турлари юзасидан тадабгорлар ҳамда давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд экспертиза ташкилотларининг таклифлари асосида ташкил этилиши мумкин бўлган ўқув курслари бўйича эҳтиёжларни аниқлаш;

давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси ўртасида суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш юзасидан шартнома тузиш;

таълимни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ дуал таълим дастурини ишлаб чиқиш;

дуал таълим дастури бўйича ўқув курсини ташкил этишга доир тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

дуал таълим дастурлари асосида тайёрланаётган тингловчиларни баҳолаш.


7. Суд-экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ўқув курслари (кейинги ўринларда - ўқув курслари), йилига икки марта октябрь ва февраль ойларида ташкил этилади.


8. Ўқув курсларига талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш ўқув курси бошланишидан уч ой олдин бошланади ва ўқув курси бошланишига бир ой қолганда тўхтатилади.


9. Ўқув курслари ташкил этилиши, ўқув курсларининг тегишли суд-экспертлик ихтисосликлари бўйича давомийлиги ва суҳбат ўтказиладиган жой тўғрисида давлат суд-экспертиза муассасасининг расмий веб-сайтида ҳамда оммавий ахборот воситаларида ўқув курси бошланишидан уч ой олдин эълон берилади.


10. Талабгорлар тегишли давлат суд-экспертиза муассасасининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда ёки бевосита қуйидаги ҳужжатларни топширади:

давлат суд-экспертиза муассасасига муассаса раҳбари номига ариза (аризада талабгорнинг муассасада таълим бериладиган тиллардан бирида имтиҳон топшириши ва таълим олиши кўрсатилади);

талабалар учун таҳсил олаётганлиги ҳақида маълумотнома;

Бунда ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш давлат суд-экспертиза муассасасининг расмий веб-сайтида ҳамда бевосита топшириш давлат суд-экспертизаси муассасасига топширилади.


11. Давлат суд-экспертиза муассасаси аниқланган ўқув курслари бўйича эҳтиёжлардан келиб чиқиб, ўқув курслари бошланишидан ўн беш кун олдин тегишли суд экспертиза йўналишлари бўйича ўқув курсларини ташкил этиш хусусида олий таълим муассасалари билан шартномалар тузади.


12. Қайта тайёрлаш ўқув курсига ўқишга қабул қилишни сифатли таъминлаш мақсадида келишувга асосан давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаининг масъул ходимларидан 7 кишидан иборат таркибдаги комиссия тузилади.

Комиссия унинг учдан икки қисми аъзолари ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади. Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи овоз берганда қарор қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар сони тенг бўлганда, комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


13. Комиссия таркиби давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассаси раҳбарларининг қўшма буйруғи билан тасдиқланади.


14. Комиссия ўз фаолиятини кейинги ўқув курси учун қабул комиссияси ташкил этилгунга қадар олиб боради.


15. Талабгорларни ўқув курсига қабул қилиш суҳбат шаклида ўқув курси бошланишидан ўн кун олдин ўтказилади.


16. Суҳбат талабгорнинг танлаётган касбга қизиқиши, соҳа бўйича таянч билимларини синовдан ўтказиш мақсадида комиссия томонидан ўтказилади.


17. Суҳбат натижаси бўйича ўқишга тавсия этилган талабгорга икки нусхада ўқув курсида ўқиш тўғрисидаги шартномани имзолаш таклиф этилади.


18. Шартномани имзолаган ва тўловни амалга оширган талабгор ўқув курсларига давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассаси раҳбарларининг қўшма буйруғи билан қабул қилинади.


19. Шартнома тузган талабгорлар сонидан келиб чиқиб ўн нафардан йигирма беш нафаргача тингловчилардан иборат гуруҳлар шакллантирилади.



3-БОБ. ДУАЛ ТАЪЛИМ БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСЛАРИДА

ЎҚУВ ЖАРАЁНИ


20. Ўқув курси бошлангунга қадар давлат суд-экспертиза муассасаси ҳамда олий таълим муассасаси ўртасида таълимни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича дуал таълим дастури тасдиқланади. Ушбу дастур суд экспертиза қонунчилиги ва соҳага оид ўзгаришларни инобатга олган ҳолда янгиланиб борилади.

Ишлаб чиқилган дастурлар асосида ўқув режаси ва ўқув амалиёт дастурлари ишлаб чиқилади. Бунда, таълим жараёнининг 40 (қирқ) фоизи назарий, 60 (олтмиш) фоизи амалий қисмга ажратилади.

Маъруза, семинар машғулотининг ўқув соатлари миқдори ўқув курсининг давомийлигидан келиб чиқиб белгиланади.

Тингловчиларга таълим жараёнининг назарий қисми тегишли олий таълим муассасасида, амалий қисми тегишли давлат суд-экспертиза муассасасида ташкил этилади.


21. Давлат суд-экспертиза муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида дуал таълим бўйича тингловчиларга амалий тажрибага эга амалиёт раҳбари бириктирилади.

Бунда, бириктирилган амалиёт раҳбарга меҳнат ва фуқаролик қонунчилигига мувофиқ унинг меҳнатига тегишли қўшимча ҳақ тўланиши инобатга олинади.

Амалиёт раҳбарининг фаолияти давлат суд-экспертиза муассасаси томонидан назорат қилинади ва бириктирилган тингловчиларни тўлиқ ва сифатли тайёрлашга масъул ҳисобланади.



4-БОБ. ТИНГЛОВЧИЛАР БИЛИМИНИ

БАҲОЛАШ


22. Тингловчилар томонидан ўқув дастурларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида қуйидаги назорат турларини ўтказиш назарда тутилади:

оралиқ назорат - ўқув курси давомида ўқув дастурининг тегишли (модулнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин тингловчининг билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назоратининг сони (бир ўқув курси давомида икки мартадан кўп ўтказилмаслиги лозим) ва шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув модулига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

жорий назорат - тингловчининг модуль мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат модулнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, семинар, лаборатория ва амалий машғулотларида оғзаки сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши, коллоквиум, уй вазифаларини текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин;

якуний назорат - ўқув курси якунида муайян модуль бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни тингловчилар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат модулнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ёзма, оғзаки ва тест шаклида ўтказилади.

Ўқув режаси ва дастурида назарда тутилган барча модулларни муваффақиятли ўзлаштирган тингловчига якуний имтиҳонда иштирок этишга рухсат берилади.


23. Якуний имтиҳон ўқиш даврида олинган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни аниқлашга қаратилган ёзма ва амалий имтиҳон шаклида ўтказилади.

Якуний имтиҳон икки босқичда - малака иши ҳамда оғзаки имтиҳон шаклида ўтказилади. Малака ишига қўйиладиган талаблар давлат суд экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиб тасдиқланади.

Якуний имтихон натижалари баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади:

малака иши 40 балл;

оғзаки имтиҳон 60 балл билан баҳоланади.

Якуний имтиҳон натижалари бўйича тингловчи жами 55 ва ундан юқори балл тўплаганда якуний имтиҳондан ўтган деб ҳисобланади.

Якуний имтиҳон ўтказиш жараёнида тингловчига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, махсус адабиётлар, алоқа воситаларидан, шунингдек, бошқа манбаалардан фойдаланиш, бошқа тингловчилар билан гаплашиш тақиқланади.

Якуний имтиҳон саволлари назарий билим ва амалий кўникмаларни синовдан ўтказиш учун ўқув ва амалий машғулотлар жараёнида ўзлаштирилган мавзулар, материаллар асосида тузилади.

Якуний имтиҳон комиссия томонидан ўтказилади. Якуний имтиҳон натижалари комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган қайдномага киритилади.

Дуал таълим курси бўйича якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчига суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат низомнинг 2-иловасига мувофиқ берилади.

Якуний имтиҳон топширган тингловчи имтиҳондан ўтолмаган ҳолларда имтиҳон ўтказилган кундан уч ой ўтгандан кейин умумий тартибда қайта имтиҳон топширишга ҳақли.

Қайта имтиҳондан ўтолмаган тингловчининг ташаббуси билан якуний имтиҳон одатда кейинги ўқув курси битирувчиларининг якуний имтиҳони вақтида пуллик асосда ташкил этилади.

Якуний имтиҳон жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир камида бир йил давомида давлат суд-экспертиза муассасасида сақланади.

Якуний имтиҳон натижасидан норози бўлган тингловчи, баҳолаш натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб уч иш куни давомида Апелляция комиссиясига апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

Апелляция комиссияси таркиби давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси ўртасидаги келишувга асосан камида 5 кишидан иборат таркибда тасдиқланади. Тингловчи томонидан берилган апелляция шикояти Апелляция комиссияси томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилиши лозим.

Апелляцияни кўриб чиқишда тингловчи иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Апелляция комиссияси тингловчининг апелляциясини кўриб чиқиб, унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда талабгорнинг ўзлаштиргани ёки ўзлаштира олмагани кўрсатилади.



5-БОБ. ТОМОНЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ,

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


24. Давлат суд-экспертиза муассасаси:

давлат суд-экспертиза муассасаларида ўтказиладиган экспертиза турлари ва мутахассисликлар билан таништиради;

давлат суд экспертларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, суд экспертига қўйиладиган малакага оид талаблар ва суд экспертлик фаолиятининг асосий принципларини ўргатиш орқали олинган назарий билимларини амалиётда қўлланилишини ўргатади;

тингловчининг тегишли мутахассисликлар бўйича якуний имтиҳонида қатнашади;

ўқув курсларидаги таълим жараёнини сифатли олиб борилишини олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда назорат қилиб боради.

Давлат суд-экспертиза муассасаси қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.


25. Давлат суд-экспертиза муассасаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

дуал таълим сифатини ошириш юзасидан олий таълим муассасасига таклифлар бериш;

тингловчи томонидан шартнома шартларини, давлат суд экспертиза муассасасининг меҳнат ва ички тартиб қоидалари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлари талабларини бажармаган тақдирда олий таълим муассасаси билан келишилган ҳолда тингловчилар сафидан чиқариш.

Давлат суд-экспертиза муассасаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


26. Давлат суд-экспертиза муассасаси қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

машғулотларнинг амалий қисмини муассасада олиб бориш учун шароит яратиш;

тингловчиларни амалиёт даврида аниқ амалиёт ўташ жойи ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш;

суд экспертлик фаолиятида зарур бўлган кўникмаларни етарлича шакллантириш учун лозим бўлган амалий машғулотларни ўтказиш;

тингловчиларда мустақил равишда суд экспертизасини ўтказиш ва суд экспертиза хулосасини расмийлаштириш учун зарур бўлган малакани шакллантириш.

Давлат суд-экспертиза муассасаси қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.


27. Олий таълим муассасаси:

дуал таълим дастурини амалга оширишни таъминлайди;

машғулотларнинг назарий қисмини олий таълим муассасасида олиб бориш учун шароит яратади;

суд-экспертиза фаолиятига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириш, уларнинг қўлланиш назариясини ўргатади.

Олий таълим муассасаси қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.


28. Олий таълим муассасасининг ҳуқуқлари:

дуал таълим сифатини ошириш юзасидан таклифлар бериш;

дуал таълим жараёнини ташкил этиш учун тузилган шартномаларга томонлар билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритиш.

Олий таълим муассасаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


29. Олий таълим муассасаси дуал таълим дастури бўйича суд-экспертларини қайта тайёрлаш ўқув курсларини сифатли ташкил этиш ва тингловчиларга талаб даражасида сифатли таълим бериш шарт.


30. Тингловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўқув дастурида назарда тутилган билимларни эгаллаш;

маънавий-маърифий ва маданий тадбирларда қатнашиш;

илмий-услубий, илмий-тадқиқот ишларида, конференциялар, семинар ва давра суҳбатларида иштирок этиши;

илмий-тадқиқот ишларини, мақолаларини чоп этиш ва ёритиш учун такдим этиш;

ўқув жараёнига тегишли бўлган қўшимча маълумотлар ва маслаҳатлар олиш;

ўқув, техника жиҳозлари ва воситалари, ахборот-кутубхона фонди, ўқув зали ва бошқа ўқув-ёрдамчи хоналардан, бепул фойдаланиш;

давлат суд-экспертиза муассасаси амалиёт базаларидан фойдаланиш;

меҳнат ва жамоат ишларида қатнашиш.


31. Тингловчилар:

давлат суд экспертиза муассасалари ва олий таълим муассасаларининг устави, меҳнат, ички тартиб қоидалари ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиши;

ўқув машғулотларининг назарий ва амалий қисми бўйича қатнашиши;

ўқув машғулотларига тегишли топшириқларни ўз вақтида бажариши;

бириктирилган амалиёт раҳбарлари билан доимий алоқада бўлиши, уларнинг топшириқларини ўз вақтида бажариши;

таълим дастурлари талабларини бажариши;

ўқув машғулотларида ўз вақтида қатнашиши;

ўқув дастурларида назарда тутилган имтиҳон, тест ва якуний имтиҳонларни топшириши (суҳбатдан ўтиши);

ўз назарий билимларини, амалий кўникмалари ва маҳорат даражасини ошириши;

ўқув жараёнида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариши;

техника хавфсизлиги, санитария нормалари ва қоидаларига риоя этиши;

давлат суд-экспертиза муассасасига тегишли бўлган мулкларни асраб-авайлаши лозим.


32. Тингловчи қуйидаги ҳолларда қайта тайёрлаш курсларидан четлаштирилиши мумкин;

ўз аризасига биноан;

ўқув интизомини ва тегишли муассасасининг ички тартиб қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганлиги учун;

курс давомида ўқув машғулотларини узрли сабабларсиз 32 академик соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;

ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли;

саломатлиги туфайли (тиббий маълумотнома асосида);

тингловчи суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

вафот этганлиги сабабли.



6-БОБ. ЯКУНИЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


33. Дуал таълим битирувчилари ўз хохиши бўйича ҳамда қонунчиликда белгилаган тартибда келгусида суд эксперти сифатида давлат ва нодавлат суд-экспертиза муассасаларида меҳнат фаолиятини олиб бориши мумкин.


34. Давлат суд-экспертиза муассасаси янги экспертиза турларининг жорий этилиши ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли давлат муассасалари, олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда давлат таълим стандартларига жавоб берадиган янги ўқув дастурларни тузади ва дуал таълимга жорий этади.




Низомга

1-ИЛОВА



Олий таълим муассасаларида давлат суд-экспертиза

соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта

тайёрлаш ва ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич


Давлат суд-экспертиза муассасалари, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари,

тингловчи (талабгор)


1. Ташкил этилаётган ўқув курслари тўғрисида давлат суд-экспертиза муассасаларининг расмий веб-сайтида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;


2. Ўқув курсларига талабгорлардан ҳужжатлар қабул қилиш. Бунда ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш давлат суд-экспертиза муассасасининг расмий веб-сайтида ҳамда бевосита топшириш давлат суд-экспертизаси муассасасига топширилади.


ўқув курси бошланишидан уч ой олдин эълон қилинади





ўқув курси бошланишидан уч ой олдин бошланади ва ўқув курси бошланишига бир ой қолганда тўхтатилади




2-босқич


Давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси


1. Давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси ўртасида дуал таълим бўйича суд-экспертларини қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш юзасидан шартнома тузиш;


2. Комиссия томонидан талабгорларни ўқув курсига қабул қилиш юзасидан суҳбат ўтказиш;


3. Суҳбат натижаси бўйича ўқишга тавсия этилган талабгорлар билан шартномалар имзолаш.


Ўқув курслари бошланишидан 15 кун олдин



Ўқув курслари бошланишидан 10 кун олдин


Ўқув курслари бошланишига қадар




3-босқич


Давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси


Ўқув курсларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ дуал таълим дастурини ишлаб чиқиш


Келишилган муддатларда


4-босқич


Давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси


Дуал таълим дастури бўйича ўқув курсини ташкил этишга доир тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш


Низомда белгиланган муддатларда







Низомга

2-ИЛОВА




(Oliy talim muassasasining nomi)


(Davlat sud-ekspertiza muassasasining nomi)


sud eksperti sifatida kasbiy layoqatni tasdiqlovchi

SERTIFIKAT


N _____________

20____ yil "____" ____________________





(berilgan joyi)

(sud ekspertining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yil "____" ________________ dan 20____ yil "____" _______________ gacha _______________ soatli

ni

(qayta tayyorlash kursining nomi)


muvaffaqiyatli tamomladi.

Mazkur sertifikat sud ekspertining sud-ekspertizasining

turi

    

boyicha kasbiy layoqatini tasdiqlaydi.

Komissiya raisi



(F.I.O.)


(imzo)



Hujjatnining

haqiqiyligini

tasdiqlovchi

QR-kod



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 ноябрь





































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск