Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Сертификация и маркировка товаров / Сертификация продукции /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2021 й. 683-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.11.2021 й.

N 683



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат

бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"

2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон ва "Ҳудудларнинг

саноат  салоҳиятини  оширишга  доир  қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 9 июндаги

ПФ-6244-сон фармонлари)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон ва "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 9 июндаги ПФ-6244-сон фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 ноябрдаги

683-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарорида:


а) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


Санитария-эпидемиологик хулоса мажбурий

тартибда олиниши лозим бўлган озиқ-овқат

ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Номи


ТИФ ТН коди


1.

Гўшт ва озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган гўшт маҳсулотлари (ҳайвонот дунёсига тегишли бўлган калла-поча, ичак-човоқ ва ички аъзолари), шу жумладан, қадоқланган (фармацевтика соҳасида фойдаланиладиган ҳайвонот дунёсига тегишли бўлган ичак ва ички аъзо маҳсулотлари бундан истисно)


0201 - 0210 (истисно: 0206 10 100 0,

0206 22 000 1, 0206 29 100 0,

0206 30 000 1, 0206 30 000 3,

0206 41 000 1, 0206 49 000 1,

0206 80 100 0, 0206 90 100 0)


2.

Балиқ, қисқичбақасимонлар, моллюска ва бошқа сувда яшовчи умуртқасизлар


0301 - 0308 (истисно: 0301 11 000 0 ва 0301 19 000 0)


3.

Сут маҳсулотлари (истисно: хом ашё тариқасидаги сут); парранда тухуми (истисно: инкубацияланадиган тухум); табиий асал; келиб чиқиши ҳайвонот оламига мансуб бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари (фақат озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган)


0401 - 0406, 0407, 0408 (истисно: 0408 11 200 0, 0408 19 200 0, 0408 91 200 0, 0408 99 200 0), 0409 00 000 0, 0410 00000 0


4.

Ҳайвонот дунёсига тегишли бўлган маҳсулотларнинг (истисно: балиқ маҳсулотлари) бут ёки бўлакланган, янги, совутилган, музлатилган, тузланган, тузли сувга солинган, қуритилган ёки дудланган ичаклари, қопчалари ва ошқозонлари


0504 00 000 0

5.

Сабзавот (уруғлик материалларидан ташқари) ва айрим озуқабоп илдизмевали ва тугунак мевали ўсимликлар


0701 - 0714 (истисно: 0701 10 000 0, 0709 60 910 0, 0709 60 950 0,

0713 10 100 0, 0713 33 100 0)


6.

Озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган мевалар ва ёнғоқлар, цитрус мевалар пўстлари ёки қовуннинг пўчоқ ва илдизлари


0801 - 0814 00 000 0


7.

Қахва, қуруқ чой ва хушбўй зираворлар


0901 - 0910

8.

Дон маҳсулотлари (истисно: уруғлик материаллари)


1001 - 1008 (истисно: 1008 30 000 0,

1001 11 000 0, 1001 91, 1002 10 000 0, 1003 10 000 0,

1004 10 000 0, 1005 10, 1006 10 100 0, 1007 10, 1008 10 000 1, 1008 21 000 0)


9.

Ун-ёрма маҳсулотлари; солод; крахмал; инулин; буғдой клейковинаси


1101 00 - 1109 00 000 0

10.

Қовурилмаган ёки бошқа усулда қайта ишлов берилмаган, қобиқсизлантирилган ёки қобиқсизлантирилмаган, майдаланган ёки майдаланмаган ерёнғоқ (истисно: уруғлик материаллари)


1202

(истисно: 1202 30 000 0)


11.

Шарбатлар ва ўсимлик дунёсига тегишли бўлган экстрактлар; пектин моддалар, пектинат ва пектатлар; агар - агар ва ўсимлик дунёсига тегишли бўлган қуюқлаштиргичлар, кўриниши ўзгартирилган ёки ўзгартирилмаган


1302

12.

Келиб чиқиши ҳайвонот дунёсига ёки ўсимлик дунёсига тегишли бўлган мой ва ёғлар ҳамда уларнинг парчаланиши натижасида келиб чиққан маҳсулотлар; тайёрланган озиқ-овқат мойлари; ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига тегишли бўлган мумлар


1501 - 1517 (истисно: 1501 10 100 0, 1501 20 100 0, 1502 10 100 0, 1502 90 100 0, 1503 00 110 0,

1503 00 300 0, 1507 10 100 0, 1507 90 100 0, 1508 10 100 0, 1508 90 100 0, 1511 10 100 0,

1511 90 910 0, 1512 11 100 0, 1512 19 100 0, 1512 21 100 0, 1512 29 100 0, 1513 11 100 0,

1513 19 300 0, 1513 21 100 0, 1513 29 300 0, 1514 11 100 0, 1514 19 100 0, 1514 91 100 0,

1514 99 100 0, 1515 19 100 0, 1515 21 100 0, 1515 29 100 0, 1515 50 110 0, 1515 50 910 0,

1515 90 210 0, 1515 90 310 0, 1515 90 400 0, 1515 90 600 0, 1516 20 950 0), 1518 00 910,

(истисно 1521 90 910 0, 1521 90 990 0)


13.

Гўшт, балиқ ёки қисқичбақасимонлар, моллюскалар ёки бошқа сувда яшовчи умуртқасизлардан тайёрланган тайёр озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган маҳсулотлари


1601 00 - 1605

14.

Шакар ва шакар асосида тайёрланган қандолат маҳ

...
Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск