ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2021 й. 710-сон "Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2021 й.

N 710




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ИТАЛИЯНИНГ

ПИЗА УНИВЕРСИТЕТИ ФИЛИАЛИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Геология соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш, ўқитишнинг замонавий услубларидан кенг фойдаланиш, геология соҳасида умумэътироф этилган халқаро талаб ва таълим стандартлари даражасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек илғор жаҳон таълим стандартларига мувофиқ олий маълумотли юқори малакали мутахассислар тайёрлашии ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Геология фаилари университети ва Италиянинг Пиза университети ўртасида 2021 йил 21 июлда Тошкент шаҳрида Пиза университетининг филиалини ташкил этиш бўйича битим имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиалини (кейинги ўринларда - Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

геология соҳасининг тармоқлари учун замонавий талаблар асосида халқаро таълим стандартларига мувофиқ юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш;

таълим, илм-фан ҳамда ишлаб чиқаришнинг узлуксизлиги ва изчиллиги тамойиллари, шунингдек, жаҳоннинг нуфузли ўқув-илмий марказлари билан уйғун интеграциялашув асосида мутахассисларни, илмий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини юксалтириш;

замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш жараёнига илғор ва масофавий технологияларни кенг жорий этиш, юқори малакали профессор-ўқитувчиларни ва кўп йиллик иш стажига эга бўлган амалиётчиларни жалб этиш;

хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари, бизнес-ҳамжамиятлар ва халқаро геология жамиятлари билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш;

илмий ва илмий-педагог кадрларнинг профессионал маҳорати даражаси ва сифатини узлуксиз ошириб бориш, хорижий давлатлардаги етакчи олий таълим муассасаларида малака оширишини ва стажировка ўташини таъминлаш;

фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий-техник вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган амалий ва инновацион изланишларни амалга ошириш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Филиал юридик шахс - олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ундаги таълим жараёни Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Италиянинг Пиза университети томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида ўзбек, инглиз ва рус тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

Филиал кадрларга бўлган эҳтиёж асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади;

Геология фанлари университети 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Филиалда ўқув жараёнини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ўзига тегишли бўлган бинолардан Филиал ходимлари, ўқитувчилари ва талабалари учун керакли ўқув ва ётоқхона жойларини ажратишни, уларни зарур ўқув-лаборатория ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозлашни ҳамда лабораториялари ва кутубхона фондларидан бепул фойдаланишни таъминлайди;

Филиалга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан белгиланган тартибда лицензия олингандан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишга 2022/2023 ўқув йилидан рухсат берилади;

Филиалга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Италиянинг Пиза университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Филиал томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Филиалда таълим жараёни рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, вебинар ва "онлайн" технологияларини амалиётга татбиқ этган ҳолда ташкил этилади;

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги хужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги Италиянинг Пиза университети дипломи берилади.


5. Италиянинг Пиза университети:

ўқув жараёнига илғор педагогик ҳамда ахборот технологияларини, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этишга;

Филиал профессор-ўқитувчилари, мутахассислари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга;

Филиални ўқув режадаги ихтисослик фанлари бўйича хорижий профессор-ўқитувчилар билан таъминлашга;

Филиалнинг кутубхона фондини шакллантириш ҳамда уни замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий-техник адабиётлар билан тўлдиришга кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.


6. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳридаги Италиянинг Пиза университети филиали васийлик кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳридаги Италиянинг Пиза университети филиалини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Қуйидагилар Филиал васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Филиал фаолиятининг ташкил этилишини таъминлаш, унинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий, ҳуқуқий, иқтисодий, ўқув-методик, моддий-техник ва бошқа масалаларни ҳал этиш;

Филиал фаолиятини ташкил этиш юзасидан Италиянинг Пиза университети раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;

зарур лойиҳа, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, Филиални жиҳозлаш, инфратузилмасини яратиш, моддий-техник таъминлашга доир жадвалларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Филиал фаолиятининг изчил ривожланишини таъминлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, техник кўмак маблағларини, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб этиш;

таълим жараёнини, талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш, бакалавр ва магистрлар тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш, Филиал битирувчиларини ишга жойлаштириш, меҳнат бозорининг истиқболли ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, мутахассислар ва илмий-техник кадрлар тайёрлашнинг зарур йўналишларини белгилашда кўмаклашиш;

Филиал фаолиятини ташкил этиш бўйича белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан мунтазам назорат қилиш ва битирувчиларини ишга жойлаштириш.


8. Ишчи гуруҳ (Б. Исламов):

2022 йил 1 июнга қадар Филиалга Геология фанлари университети томонидан тақдим этилаётган бино ва иншоотлар, ўқув-лаборатория корпуси ва спорт иншоотларининг қурилиши, шунингдек Филиал талабалари ва ўқитувчилари турар жойлари тайёрланишини;

2022 йил 1 августга қадар Филиал Геология фанлари университетига жойлаштирилиши, Филиалга тақдим этилаётган бино ва иншоотларнинг замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер, ташкилий техника, адабиётлар ва кутубхона фонди, инвентарь, мебель ва бошқа моддий-техник воситалар билан жиҳозланишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:

а) уч ой муддатда:

Италиянинг Пиза университети билан келишган ҳолда Филиал устави ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;

олий таълим ташкилотлари учун белгиланган нормативлар ва илғор халқаро тажрибани ўзида мужассамлаштирган Филиалнинг тузилмаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

б) 2022 йил 1 августга қадар Италиянинг Пиза университети билан биргаликда Филиал профессор-ўқитувчиларининг таркиби юқори малакали, жумладан, хорижий кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.


10. Белгилансинки:

а) Филиалга қабул параметрлари Италиянинг Пиза университети, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, Филиалнинг васийлик кенгаши қарорига биноан тасдиқланади;

б) Филиал фаолиятини молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига (Филиалга таълим олиш учун қабул қилинадиган талабалар умумий сонининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолда) Филиал талабаларини давлат гранти асосида ўқитиш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида талабаларни ўқитишдан тушган маблағлар;

Филиал томонидан шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

Филиал Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотлар, шу жумладан, хорижий ҳамкорлар маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

в) Филиалнинг ўқув жараёнига хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларидан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини яиада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ ҳамда Италиянинг Пиза университети билан ўзаро келишувда келтирилган миқдорда амалга оширилади.


11. Филиалга:

кадрларга бўлган реал эҳтиёж ва республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очишга;

профессор-ўқитувчилар, шунингдек педагогик ва илмий фаолият олиб боришга жалб этиладиган бошқа шахсларнинг меҳнати, яшаши ҳамда транспорт харажатлари учун уларга белгиланган тарифлар бўйича тўловни амалга оширишга рухсат берилсин.


12. Филиал Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Олимлар кўчаси 64-уй манзилида жойлашган Геология фанлари университетининг "А" блокига текин фойдаланиш хуқуқи асосида жойлаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Филиалнинг буюртманомаларига кўра мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва бошқарув ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларии уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 ноябрдаги

710-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги Италиянинг Пиза

университети филиали васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

1. С.У. Умурзаков

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Васийлик кенгаши раиси


2. Б.Ф. Исламов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси - Геология фанлари университети ректори, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари


3. А.Х. Тошқулов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


4. А.С. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири


5. Б.К. Абдиназаров

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари


6. Ф. Марчеллони

-

Италиянинг Пиза университети проректори (келишув асосида)


7. О.Х. Акбаров

-

Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси


8. Қ.С. Санақулов

-

"Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси


9. А.Х. Хурсанов

-

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси


10. М.Р. Абдуллаев

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси


11. Р.Х. Пирматов

-

"Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви раиси


12. Лавозимига кўра

-

Италиянинг Пиза университети Тошкент шаҳридаги филиали ижрочи директори, Васийлик кенгаши котиби


             

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 ноябрдаги

710-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги Италиянинг Пиза университети

филиалини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. Б.Ф. Исламов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси - Геология фанлари университети ректори, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. У.Н. Ташкенбаев

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи


4. Ф.Н. Арзиев

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


5. О.Ш. Қодиров

-

Геология фанлари университети Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи


6. Лавозимига кўра

-

Италиянинг Пиза университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ижрочи директори, Ишчи гуруҳ котиби


          

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 ноябрь















































Время: 0.1925
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск