ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Товарнинг божхона қиймати /

Декларант ёки божхона брокери томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.11.2021 й. 712-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 ноябрдаги

712-сон қарорига

ИЛОВА



Декларант ёки божхона брокери томонидан товарларнинг

божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда,

шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни

чиқариб юбориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом декларант ёки божхона брокери (кейинги ўринларда - декларант) томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали ушбу товарларни чиқариб юбориш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


асосий усул - олиб кириладиган товарларга доир битимнинг қийматига оид усул;


божхона органлари ихтиёрида мавжуд бўлган қиймат бўйича маълумот - божхона органлари томонидан божхона юк декларациялари асосида расмийлаштирилган товарлар божхона қиймати, нарх маълумотлари бюллетени, шунингдек, муқобил манбаларда келтирилган товарлар қиймати;


қўлланма - маълум қилинган божхона қийматини асослаш мақсадида фойдаланиладиган Жаҳон божхона ташкилотининг Божхона баҳосини белгилаш бўйича амалий қўлланмаси;


маълум қилинган божхона қиймати - шартли божхона қиймати белгиланганда, божхона юк декларациясини тўлдириш учун асос бўладиган, декларант томонидан тақдим этилган ва вақтинча кабул қилинган нарх;


маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун зарур ҳужжатлар - қонунчилик ҳужжати билан тасдиқланадиган маълум қилинган товарнинг божхона кийматини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлар;


муқобил манбалар - ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки етказиб берувчиларнинг расмий эълон қилинадиган маълумотлари, бюллетенлари, биржа котировкалари, прайс-варақлари ҳамда уларнинг уюшмалари ёки бирлашмаларининг йиғма нарх маълумотномалари, товарларни ишлаб чиқарувчи хорижий компаниялар ваколатхоналарининг дилерлари ёки дистрибьютерларининг маълумотлари, шунингдек нархлар конъюктурасини холис шакллантирадиган умумий фойдаланиладиган нарх тўғрисидаги маълумотларнинг бошқа ишончли манбалари;


товарларни чиқариб юбориш - божхона органларининг божхона расмийлаштирувини якунловчи ва маълум қилинган божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда, товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилганлигини ифодаловчи ҳаракати;


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - божхона органлари ахборот тизими) - божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш учун уларга доир ҳужжатлар ва маълумотларнинг киритилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда - Давлат божхона қўмитаси) автоматлаштирилган тизими;


шартли божхона қиймати - товарларнинг божхона қийматини тезкорлик билан аниқлашнинг имкони бўлмаганда, якуний божхона қиймати аниқлангунга қадар божхона органи томонидан ўзининг ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотлар асосида вақтинча белгиланган божхона тўловларини шартли ҳисоблаш учун асос ҳисобланадиган нарх.


3. Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаганда уларни шартли чиқариб юбориш декларант томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона органи томонидан амалга оширилади. Бунда божхона органи мазкур Низомда белгиланган тартибда товарларнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди.

Божхона органи декларантга товарларнинг шартли божхона қиймати ва талаб қилинаётган божхона тўловлари тўланишини таъминлаш миқдорлари тўғрисида электрон шаклда хабар қилади.


4. Божхона юк декларацияси маълум қилинган божхона қиймати асосида асосий усул бўйича тўлдирилиб, тегишли божхона тўловлари суммалари ушбу қийматдан келиб чиқиб киритилади.


5. Шартли божхона қиймати асосида божхона тўловлари ҳисоблаб чиқилиб, тўланиши лозим бўлган сумма декларант томонидан тўланиши таъминланади.


6. Якуний божхона қийматини олиб кириладиган товарларга доир битим қийматига оид усул асосида аниқлаш имкони бўлмаганда ёки божхона органи томонидан божхона қийматини назорат қилиш якунлари бўйича декларант ёки божхона брокери билан маслаҳатлашувлар ўтказилгандан сўнг шартли божхона қиймати уларнинг аризасига мувофиқ аниқланади.


7. Декларант томонидан маълум қилинган божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин божхона қиймати ва тегишли божхона тўловлари божхона юк декларациясига тузатиш шаклини расмийлаштириш орқали қайтадан ҳисоб-китоб қилинади.


8. Шартли божхона қийматини қўллаш муддати божхона юк декларацияси рўйхатга олинган кундан эътиборан олтмиш календарь кунни ташкил этади. Мазкур муддат божхона юк декларацияси рўйхатга олинган кундан кейинги кунда бошланган деб саналади.


9. Товарларнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси белгиланган муддат ўтгач, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади. Бунда божхона юк декларациясига тузатиш шакли тўлдирилиб, у товарнинг божхона қиймати хусусидаги узил-кесил қарор ҳисобланади.



2-БОБ. ШАРТЛИ БОЖХОНА ҚИЙМАТИНИ

БЕЛГИЛАШ ҲОЛАТЛАРИ. БОЖХОНА ҚИЙМАТИНИ

ШАРТЛИ БЕЛГИЛАШДА МАСЛАҲАТЛАШУВЛАР

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


10. Шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш декларант хоҳишига кўра қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:

товар-хомашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича товарларнинг якуний нархи аниқ бўлмаганда;

товарларга оид шартнома шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304-моддаси биринчи қисмининг "а" ва "б" кичик бандларида назарда тутилган харажатлар маълум бўлиб, бироқ улар бўйича тўлов ҳақиқатда амалга оширилмаган ва (ёки) тўлов шартида тўлов юк етиб келгандан сўнг амалга оширилиши белгиланган бўлса, ушбу товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими, шу жумладан, "Хавфни бошқариш" автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотларига кўра товарнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланганда;

шартнома ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида тузилганлиги тўғрисидаги белгилар мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 308-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган ҳолатларни исботлаш учун маълум бир вақт талаб этилганда;

товарларга оид шартномада белгиланган тўлов шартига кўра валюта маблағлари ҳақиқатда тўланмаган ва (ёки) тўловлар товарларнинг импорти бўйича амалга оширилиши кўрсатилган бўлса, ушбу товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими маълумотларига кўра товарнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланганда;

мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолларда декларант маълум қилинган божхона қийматини асослаб бермаганда.


11. Божхона органи томонидан декларант маълум қилган божхона қиймати бўйича қуйидаги ҳолларда маслаҳатлашувлар ўтказилади:

декларант томонидан маълум қилинган товарларнинг божхона қиймати божхона қонунчилиги бўйича тўғри аниқланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар мавжуд бўлмаса;

товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими, шу жумладан, "Хавфни бошқариш" автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотларига кўра товарнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланса;

божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи ходимда божхона юк декларацияси билан бирга тақдим этилган бирламчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари ва улардаги маълумотлар ҳаққонийлиги бўйича номувофиқлик мавжуд бўлганда. Бунда ҳужжатлардаги маълумотларнинг ўзаро мос келмаслиги ёки улардаги муҳр ҳамда маълумотларнинг сезиларли даражадаги фарқлари, ҳужжатлардаги маълумотларнинг нотўғри акс эттирилганлиги;

божхона органларидаги мавжуд нархлар тўғрисидаги ахборот ва муқобил манбаларни ўрганган ҳолда, товарларнинг нархи паст белгиланганлиги бўйича асослар ва таҳлилий маълумотлар мавжуд бўлса.


12. Маслаҳатлашув божхона органи томонидан электрон шаклда амалга оширилади ҳамда унинг натижаси бўйича божхона органи томонидан бир иш куни ичида шартли божхона қийматини қабул қилиш имконияти юзасидан қарор қабул қилинади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

қўлланмадан келиб чиқиб, айнан қайси ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилганда, декларант томонидан маълум қилинган божхона қиймати қабул қилиниши;

товарларнинг шартли божхона қийматини қўллаш мумкинлиги ва айнан қайси нарх асос қилиб олиниши юзасидан маълумот.

Маслаҳатлашув натижаси бўйича қабул қилинган қарор божхона органи ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда божхона органлари ахборот тизимида уч йил сақланади.



3-БОБ. БОЖХОНА ҚИЙМАТИНИ ШАРТЛИ БЕЛГИЛАШ


13. Божхона қийматини шартли белгилаш орқали чиқариб юбориладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


14. Божхона органи томонидан божхона юк декларациясини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқиш жараёнида мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзага келгани ва асосий усулда маълум қилинган божхона қиймати қабул қилинмаслиги боис Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 319-моддасига асосан декларантга божхона қийматини аниқлашнинг бошқа усулидан фойдаланиш ёки шартли божхона қийматини белгилаш мумкинлиги божхона органлари ахборот тизими орқали маълум қилинади. Бунда маълум қилинган божхона қийматини қабул қилмаслик сабаблари кўрсатилади.


15. Декларант товарларни шартли божхона қиймати асосида аниқлаб, божхона тўловларини таъминлаш орқали шартли чиқариб юбориш юзасидан божхона органлари ахборот тизими орқали божхона органларига мурожаат этади.


16. Божхона органи ўз ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотларни солиштиради ва декларант томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияси бўйича товарлар божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетлик билан қўллаш орқали товарларнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди ҳамда шартли божхона қиймати ҳақида декларантни божхона органлари ахборот тизими орқали бир иш куни ичида хабардор қилади.


17. Декларант товарларни шартли божхона қиймати асосида расмийлаштирувдан ўтказиш учун божхона юк декларациясининг 37-графасида товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичига мувофиқ "058" рақамини кўрсатган ҳолда, божхона юк декларациясини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 339-моддасига мувофиқ божхона органи томонидан белгиланган шартли божхона қийматига мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари суммаси тўланишини таъминлашни тақдим этади.

Бунда божхона юк декларациясининг 44-графасида шартли божхона қиймати ва ушбу қиймат бўйича ҳисобланган божхона тўловлари суммаси кўрсатилади ҳамда 45 ва 47-графалари маълум қилинган товарларнинг божхона қийматидан ҳисоблаб чиқилган ҳолда тўлдирилади.


18. Божхона органи товарларни шартли божхона қиймати асосида расмийлаштирувдан ўтказади ва божхона тўловларини тўлашни таъминлаш воситаларини божхона органлари ахборот тизими орқали алоҳида назоратга олади. Бунда шартли божхона қиймати ва маълум қилинган божхона қиймати асосида ҳисоблаб чиқилган божхона тўловлари суммаси орасидаги фарқ божхона органлари ахборот тизимида назоратга олинади.


19. Якуний божхона қийматини белгилаш мақсадида товарлар чиқариб юборилгандан сўнг олтмиш кун ичида декларант томонидан маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун зарур ҳужжатлар тақдим этилади. Битим тарафларининг ўзаро боғлиқлиги битим баҳосига таъсир кўрсатмаганлигини исботлаш учун Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 308-моддасининг учинчи қисмида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўттиз календарь кун ичида тақдим этилиши лозим.

Декларант томонидан маълум қилинган божхона қийматини асослаш қўлланма талабларига мувофиқ ҳам амалга оширилиши мумкин.


20. Божхона органи ходими маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун зарур ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

Ўрганиб чиқиш натижалари бўйича тақдим этилган ҳужжатлар товарларнинг маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун:

а) етарли деб топилган тақдирда, божхона органи томонидан декларант уч иш куни ичида хабардор этилади ҳамда расмийлаштирилган божхона юк декларациясини тузатиш шакли тақдим этилиши сўралади.

Тақдим этилган божхона юк декларациясини тузатиш шакли божхона органи ходими томонидан расмийлаштирилади ва назоратга олинган ортиқча тўланган божхона тўловлари декларантнинг аризасига асосан божхона қонунчилигида белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварағига ёки келгуси божхона тўловлари ҳисобига қайтарилади.

Агар божхона тўловлари тўланишини таъминлаш божхона органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига тўлашдан бошқа шаклларда амалга оширилган бўлса, уларни Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ белгиланган тартибда декларантга қайтариш чоралари кўрилади;

б) етарли эмас деб топилганда, бу ҳакда электрон шаклда далолатнома расмийлаштирилади ва божхона органи ходимининг электрон имзоси билан тасдиқланган ҳолда, декларантга уч кун муддатда ушбу далолатнома нусхаси электрон шаклда юборилади ҳамда ундан божхона юк декларациясини тузатиш шакли тақдим этилиши сўралади.

Тақдим этилган божхона юк декларациясини тузатиш шакли билан шартли божхона қиймати асосида тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини ундириб олиш чоралари кўрилади.


21. Декларант томонидан маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун тақдим этиладиган маълумотлар тўғри, миқдор жиҳатидан аниқлаш мумкин бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотга асосланиши керак.

Маълум қилинган божхона қийматини асослашда декларант томонидан тақдим этилган ҳужжат ва (ёки) маълумотларда номувофиқликлар, нотўғри ахборотлар аниқланган такдирда, тақдим этилган ҳужжатлар товарларнинг маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун етарли эмас деб топишга асос бўлади.


22. Товарларнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар товарлар чиқариб юборилган кундан эътиборан олтмиш календарь кун ичида тақдим этилмаган тақдирда, божхона ходими томонидан шартли белгиланган божхона қиймати асосида божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига божхона юк декларациясини тузатиш шаклини тақдим этиш талабини декларантга ёзма (ёки) электрон хабарнома асосида юборади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Декларант томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, ушбу товарларни уларнинг божхона қийматини шартли белгилаш орқали чиқариб юбориш мақсадида декларант мазкур Низом 15-бандига мувофиқ товарларни декларациялаш юзасидан мурожаат этиши мумкин.


24. Божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг амал қилиш муддати ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган муддатдан кам бўлмаган муддатни ташкил этади.


25. Божхона органида декларант томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш учун тақдим этилган маълумотларда ушбу Низомнинг 11-банди тўртинчи хатбошига мувофиқ номувофиқлик пайдо бўлганда, декларант маълумотларнинг ишончлилигини исботлаш ҳуқуқига эга.


26. Агар декларант товарларнинг божхона органи томонидан аниқланган божхона қийматига рози бўлмаса, декларант ўзи маълум қилган божхона қиймати қайси сабабларга кўра қабул қилинмаганлигини тушунтириб беришни божхона органидан сўрашга ҳақли, шартли божхона қийматининг қўлланилиши ҳолати бундан мустасно.

Бунда божхона органи декларант томонидан маълум қилинган товарлар божхона қиймати нима учун божхона органи томонидан қандай сабабларга кўра қабул қилинмаганлиги юзасидан мазкур Низом 20-бандининг "б" кичик бандига мувофиқ электрон шаклда тузилган далолатномани юборади.

Декларант томонидан божхона органига сўров юборилиши декларантни божхона тўловларини тўлашдан озод этмайди.


27. Божхона органи божхона қийматини аниқлаш учун декларант томонидан тақдим этилган ҳужжат ва маълумотларнинг бошқа мақсадларда ишлатилмаслиги ҳамда ошкор этилмаслигини таъминлайди.


28. Товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими маълумотларига кўра товарларнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланган тақдирда, декларант ёки божхона брокери мазкур товарлар бўйича маълум қилинган божхона қийматини асослаш мақсадида олиб кириладиган товарлар учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишга мажбур.

Бунда божхона органлари томонидан маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун зарур ҳужжатлар тақдим этиш талаби қўйилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 308-моддаси талаблари бўйича тақдим этиладиган ҳужжатларни тақдим этиш талаби ҳам қўйилиши мумкин.

Агар шартномада товарлар учун тўловлар олтмиш кундан ошган муддатда тўланиши белгиланган ва божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули қабул қилинган бўлса, декларант божхона органлари ахборот тизими орқали хабардор қилинган ҳолда божхона юк декларацияси божхона аудитига (кўк йўлакка) йўналтирилади.

Декларант маълумотларнинг тўғрилиги ва битимнинг ҳақиқийлигини исботлашга мажбур ва шу мақсадда зарур маълумотларни тақдим этиши лозим.


29. Декларант божхона органлари қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор юзасидан юқори турувчи органларга ва (ёки) судга шикоят қилиши мумкин.


30. Мазкур Низом талаблари божхона қийматини аниқлаш учун тақдим этилган ҳар қандай маълумот, ҳужжат ёки декларациянинг ҳақиқийлиги ёхуд тўғрилигини текшириш бўйича божхона органларининг ҳуқуқини чекламайди ёки шубҳа остига қўймайди.


31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони

бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини

қўллаш орқали товарларни чиқариб юбориш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Иштирокчилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Божхона органи


Декларантга тақдим этилган божхона юк декларацияси бўйича божхона қиймати қабул қилинмаслиги ва божхона қийматини аниқлашнинг бошқа усулидан фойдаланиш ёки шартли божхона қийматини белгилаш мумкинлиги божхона ахборот тизими орқали маълум қилинади.


Божхона юк декларациясини кўриб чиқиш натижаси бўйича









2-босқич

Декларант


Товарларни шартли божхона қиймати асосида аниқлаб, божхона тўловларини таъминлаш орқали шартли чиқариб юбориш юзасидан божхона ахборот тизими орқали божхона органларига мурожаат этади.


Дарҳол









3-босқич

Божхона органи


Ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотлар асосида солиштиришни ўтказади ва тақдим этилган божхона юк декларацияси бўйича товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетлик билан қўллаш орқали товарнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди ҳамда шартли божхона қиймати ҳақида декларантни божхона ахборот тизими орқали хабардор қилади.


Мурожаат келгандан сўнг бир иш куни ичида









4-босқич

Декларант


Божхона юк декларациясининг 37-графасида товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичига мувофиқ "058" рақамини кўрсатган ҳолда божхона юк декларациясини ва божхона органи белгилаган шартли божхона қийматига мувофиқ равишда ҳисобланган божхона тўловлари суммаси тўланишини таъминлайди.


Дарҳол









5-босқич

Божхона органи


Товарларни шартли божхона қиймати асосида расмийлаштирувдан ўтказади ва божхона тўловларини тўлашни таъминлаш воситаларини божхона ахборот тизими орқали алоҳида назоратга олади.


Божхона тўловлари суммаси тўланиши таъминлангандан сўнг икки иш куни ичида









6-босқич

Декларант


Якуний божхона қийматини белгилаш мақсадида маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этади.


Товарлар чиқариб юборилгандан сўнг олтмиш календарь кунда









7-босқич

Божхона органи


Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ушбу ҳужжатлар божхона қийматини асослаш учун:

а) етарли деб топилган тақдирда, декларант хабардор қилинади ҳамда божхона тузатиш декларацияси шаклини тақдим этиш сўралади ва божхона тузатиш декларацияси шакли божхона органи ходими томонидан расмийлаштирилиб, ортиқча тўланган божхона тўловларини белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.

б) етарли эмас деб топилган тақдирда, электрон далолатнома расмийлаштиради ва нусхасини декларантга юборади ҳамда ундан божхона тузатиш декларацияси тақдим этилиши сўралади, шунингдек, божхона тузатиш декларацияси билан шартли божхона қиймати асосида тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини ундириб олиш чоралари кўрилади.


Уч иш куни ичида




           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 ноябрь
















































Время: 0.0245
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск