ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ ҳисоботи. Солиқ ҳисоботи шакллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2021 й. 707-сон "Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатлар ҳисобини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2021 й.

N 707



ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР

ТОМОНИДАН ЁЛЛАНГАН ХОДИМЛАРНИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИДА

ҲИСОБГА ҚЎЙИШ ҲАМДА СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН

ДАРОМАДЛАР ВА ЧЕГИРИЛАДИГАН ХАРАЖАТЛАР

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократии тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадларнинг ва харажатларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

якка тартибдаги тадбиркорларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фаолият турлари бўйича беш нафаргача ходимларни ёллаш ҳуқуқи берилади;

якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимлар электрон тартибда шахсий кабинет ёки мобил илова орқали давлат солиқ органларида рўйхатга қўйилади;

якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди;

якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларига киришган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида қаралмайди ва улар якка тартибдаги тадбиркор номидан ҳукуқий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга эмас;

ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фаолият фақат битта манзил бўйича шохобчада амалга оширилади;

якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш солиқ базасини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлаган якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

якка тартибдаги тадбиркорлар белгиланган тартибда банк ҳисобварағи очгандан сўнг ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга бўлиши;

якка тартибдаги тадбиркор ва ходим ўртасида ёзма шаклдаги меҳнат шартномасини тузиш тартиби;

меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати ва ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш тартиби;

давлат солиқ хизмати органи томонидан якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини юритиш тартиби;

ходимларни ёллаган ҳолда фаолиятни амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган солиқларни ҳисоблаш тартиби.

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари юритилиши, уларда якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши;

товар чеклари дафтарчаси якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига асосан у рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилиши;

даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларини тасдиқлаш, регистрларни сақлаш муддати;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан даромад солиғини тўлаш тартиби.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 ноябрдаги

707-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорлар юридик

шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият

турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 7 январдаги

6-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида".


2. Муқаддимадаги "Юридик шахс ташкил этмасдан хусусий" сўзлари "Якка тартибдаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Фаолиятнинг ушбу турларини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга".


4. 3 ва 4-бандлардаги "хусусий" сўзи "якка тартибдаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 1-иловада:


илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати";


изоҳ қисмининг учинчи хатбошисидаги "хусусий" сўзи "якка тартибдаги" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 ноябрдаги

707-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2015 йил 31 июлдаги 219-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 65-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 2-сон, 10-модда) 3-илованинг 9-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллапггириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2017 й., 2-сон, 5-модда) 5-илованинг 36-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 21 октябрдаги 889-сон қарорига илованинг 6-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 144-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида" 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг 4-банди ва 4-илованинг 1-банди.


8. Вазирлар Махкамасининг "Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 19 апрелдаги 221-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 ноябрь




























































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск