ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ ҳисоботи. Солиқ ҳисоботи шакллари /

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.11.2021 й. 707-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 ноябрдаги

707-сон қарорига

1-ИЛОВА



Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган

ходимларни давлат солиқ хизмати органларида

ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни (кейинги ўринларда - ходим) давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилмайди.


2. Якка тартибдаги тадбиркорлар белгиланган тартибда банк ҳисобвараги очгандан сўнг ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга бўлади.


3. Якка тартибдаги тадбиркорлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга.


4. Якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларига киришган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида қаралмайди ва улар якка тартибдаги тадбиркор номидан ҳуқуқий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга эмас.



2-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОР ВА ЁЛЛАНГАН

ХОДИМ ЎРТАСИДА МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ

ҲАМДА МЕҲНАТ СТАЖИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


5. Якка тартибдаги тадбиркор ва унинг ёлланган ходими ўртасидаги меҳнат муносабатлари ушбу Низомда назарда тутилган якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.


6. Якка тартибдаги тадбиркор ходимларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаши шарт.


7. Ходимни ёллашда (ишга қабул қилишда) якка тартибдаги тадбиркор ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ёзма меҳнат шартномасини тузади.

Ходим аҳволини қонунчиликда белгиланган нормаларга нисбатан ёмонлаштирадиган меҳнат шартномаси шартлари ҳақиқий ҳисобланмайди.


8. Меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.


9. Меҳнат шартномаси икки нусхада тузилади. Шартноманинг бир нусхаси якка тартибдаги тадбиркорда ва иккинчи нусхаси ходимда қолади.


10. Меҳнат шартномасида якка тартибдаги тадбиркорнинг имзосини муҳр билан тасдиқлаш ва ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилиши талаб қилинмайди.


11. Ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш унинг учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.



3-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР

ТОМОНИДАН ХОДИМЛАРНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ

ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИДА ҲИСОБГА ҚЎЙИШ


12. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


13. Якка тартибдаги тадбиркор ходимини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани ходим билан меҳнат шартномаси тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечикмай солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ шахсий кабинети ёки мобил иловаси орқали экстерриториал тарзда тақдим этади.


14. Ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризага якка тартибдаги тадбиркор ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг нусхаси илова қилинади.


15. Давлат солиқ хизмати органи томонидан ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза олинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай мазкур Низомга 4-иловада келтирилган шакл бўйича QR-код қўйилган ходимни ҳисобга қўйиш карточкаси (кейинги ўринларда - ҳисобга кўйиш карточкаси) якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига ёки мобил иловасига жўнатилади.


16. Ҳисобга қўйиш карточкаси ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатига берилади.


17. Амал қилиш муддати тугаган ҳисобга қўйиш карточкаси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ўз кучини йўқотган ҳисобга қўйиш карточкасини қайта тиклаш учун якка тартибдаги тадбиркор томонидан ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ шахсий кабинет ёки мобил илова орқали экстерриториаллик тамойили асосида ариза жўнатилади.

Мазкур аризага асосан давлат солиқ хизмати органи томонидан бир иш кунидан кечиктирмасдан якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига ёки мобил иловасига ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ ҳисобга қўйиш карточкаси жўнатилади.


18. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор шахсий кабинета ёки мобил иловаси орқали солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда бир иш кунидан кечиктирмасдан экстерриториал тарзда юборади.

Давлат солиқ хизмати органи хабарнома қабул қилинган куннинг ўзида ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини бекор қилади.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани ўз вақтида юбормаслик, якка тартибдаги тадбиркорнинг мажбуриятлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туришга асос бўлмайди.


19. Ҳисобга қўйиш карточкаси йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган ҳолларда давлат солиқ хизмати органи томонидан якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига ёки мобил иловасига жўнатилган карточкадан қайта чоп этиш орқали фойдаланилиши мумкин.


20. Давлат солиқ хизмати органлари якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланган ходимлари ҳисобини белгиланган тартибда юритади.



4-БОБ. ХОДИМЛАРНИ ЁЛЛАГАН ҲОЛДА

ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРАДИГАН ЯККА

ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА СОЛИҚЛАРНИ

ҲИСОБЛАШ


21. Якка тартибдаги тадбиркорларга ходим учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлаш мажбурияти юкланади.


22. Ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини фақат битта манзил бўйича шохобчада амалга ошириш ҳуқуқига эга.


23. Ижтимоий солиқни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлашда тўлов топшириқномаси (кирим ордери)да ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва тўловнинг қайси давр учун тўланаётгани мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши шарт.

Бунда, ҳар бир ходим бўйича тўлов топшириқномаси (кирим ордери) алоҳида ёзилади.


24. Агар якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилса, ўзининг шахсий кабинети ёки мобил иловаси орқали солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ юборган хабарномаси асосида ходимга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.

Фаолиятини вақтинчалик тўхтатган якка тартибдаги тадбиркор фаолияти қайта тикланган санадан бошлаб ҳисобга қўйиш карточкасининг муддати ўтмаган бўлса, белгиланган тартибда ходимга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисобланади.

Фаолиятини вақтинчалик тўхтатган якка тартибдаги тадбиркор фаолияти қайта тикланган санадан бошлаб ҳисобга қўйиш карточкасининг муддати ўтган бўлса, ушбу Низомнинг 14-бандига асосан шахсий кабинет ёки мобил илова орқали экстерриториал тарзда ариза жўнатади.

Мазкур ариза тушган санадан бошлаб давлат солиқ хизмати органи ушбу Низомнинг 16-бандига асосан якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинети ёки мобил иловасига ҳисобга қўйиш карточкасини жўнатиши лозим.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат шартномасини тузмасдан фаолият кўрсатаётган ходимлар аниқланган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор ходимлар сонини яширганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилади.


26. Ходимларни ишга жалб қиладиган якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблашнинг тўғрилиги ҳамда уларнинг қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида тўланиши юзасидан жавобгардирлар.


27. Якка тартибдаги тадбиркорнинг ходими савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларини бузган тақдирда, унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари татбиқ этилади. Бунда, молиявий санкция ходимни ишга жалб қилган якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан қўлланилади.


28. Давлат солиқ хизмати органлари қонунчиликка мувофиқ солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги юзасидан назоратни амалга оширадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Якка тартибдаги тадбиркор ва якка тартибдаги

тадбиркорнинг ходими ўртасидаги

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ N ________

(тузилган жойи)


20___йил "___"_________

1. ЖШШИР коди ______________ бўлган, кейинги ўринларда "Иш берувчи" деб аталадиган якка тартибдаги тадбиркор


ва кейинги ўринларда

(Ф.И.О.)


"Ходим" деб аталадиган фуқаро ________________________________ ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

2. Ходим


касби бўйича фаолиятнинг


(касб, лавозим номи)


қуйидаги турларини амалга ошириш учун ишга қабул қилинади:

          

(фаолият тури ва меҳнат функциялари)

3. Шартнома муддати:



(ойлар сони, ишларни бажариш муддати)

4. Иш бошлаш санаси: 20___йил "___"_________

Меҳнат шартномасининг тўхтатилиши санаси: 20___йил "___"_________


5. Ходимнинг мажбуриятлари:

         

(асосий мажбуриятлар)

       

           

6. Иш берувчининг мажбуриятлари:

      

(асосий мажбуриятлар кўрсатилади)

         

             

7. Шартнома бўйича ишлаш

бошланиши ______________

тамом бўлиши ______________

иш куни режими: ______________, дам олиш куни: ______________;

меҳнат таътилининг давомийлиги: ________ кун.


8. Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари:

           

(меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, шакли ва даврийлиги кўрсатилади)

9. Бошқа шартлар:


9.1. Иш берувчи ходим учун жисмоний шахслардан олинадаган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни қонунчиликда назарда тутилган миқдорда ва тартибда тўлаш мажбуриятини олади.

9.2. Бошқа шартлар (томонларнинг хоҳишига кўра)


              

Томонларнинг манзили ва имзолар:

Ходим:

Иш берувчи:

Манзили:


Манзили:




(имзо)


(имзо)





20___йил "___"_________

20___йил "___"_________

            





Низомга

2-ИЛОВА



Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан

ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати

органларида ҳисобга қўйиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Якка тартибдаги тадбиркор


Якка тартибдаги тадбиркор ходим билан меҳнат шартномаси тузгандан сўнг уч иш кунидан кечикмай ходимии ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига шахсий кабинети ёки мобил илова орқали экстерриториал тарзда юборади.


3 иш кунидан кечиктирмасдан









2-босқич

Давлат солиқ хизмати органи


Давлат солиқ хизмати органи якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризасини олган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай QR-код қўйилган ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига ёки мобил иловасига жўнатади.


1 иш кунидан кечиктирмасдан









3-босқич

Якка тартибдаги тадбиркор


Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор ёлланган ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани бир иш кунидан кечиктирмасдан солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига шахсий кабинети ёки мобил илова орқали экстерриториал тарзда юборади.


1 иш кунидан кечиктирмасдан









4-босқич

Давлат солиқ хизмати органи


Давлат солиқ хизмати органи якка тартибдаги тадбиркорнинг ходими билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномасини қабул қилган куннинг ўзида ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини бекор қилади.


Хабарнома қабул қилинган куннинг ўзида



       





Низомга

3-ИЛОВА


дан

(якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О.)



га тақдим этилади

(солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Ёлланадиган ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисида

АРИЗА


ни

(ходимнинг Ф.И.О.)



ни амалга ошириш учун

(фаолият тури)



га

(фаолият амалга ошириладиган жой)


___________________________________ муддатга якка тартибдаги тадбиркорнинг ёлланма ходими сифатида ҳисобга қўйишингизни сўрайман.


Ходим тўғрисидаги маълумотлар:

Ф.И.О.


ID-карта маълумоти ёки паспорт серияси ____ рақами ____ _________ томонидан берилган


Уй манзили:


Солиқ тўловчининг ЖШШИР:


Якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар:

ID-карта маълумоти ёки паспорти маълумотлари:


Уй манзили:


Почта индекси:


Боғланиш телефони:


Солиқ тўловчининг ЖШШИР:


Аризага қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар:

1.


2.


3.


(тўлдирилган санаси ва вақти)


(ЯТТ имзоси)

                 





Низомга

4-ИЛОВА



ЁЛЛАНГАН ХОДИМНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ

КАРТОЧКАСИ


N______________

20___йил "___"_________

Ходим тўғрисидаги маълумотлар:

Ф.И.О.


Уй манзили:


Солиқ тўловчининг ЖШШИР:


___________________________ тумани (шаҳри) давлат солиқ инспекцияси томонидан якка тартибдаги тадбиркорнинг ёлланган ходими сифатида ҳисобга қўйилган.


Иш берувчи (якка тартибдаги тадбиркор) тўғрисидаги маълумотлар:

Ф.И.О.


Уй манзили:


Солиқ тўловчининг ЖШШИР:


Амалга ошириладиган фаолият тури:


Фаолиятни амалга ошириш жойи:


20___йил "___"_________ гача ҳақиқийдир.

QR код


ДСИ раҳбари (ўринбосари)

       





Низомга

5-ИЛОВА

ЖШШИР
















Ходим билан меҳнат шартномаси

бекор қилинганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

Якка тартибдаги тадбиркор ________________________ билан фуқаро _______________________ ўртасида 20___йил "___"_________ да тузилган "___"-сонли меҳнат шартномаси 20___йил "___"_________ дан бекор қилинганлиги сабабли 20___йил "___"_________ да берилган _____-сонли ходимнинг ҳисобга қўйиш карточкасини бекор қилишингизни сўрайман.

(тўлдирилган санаси ва вақти)


(ЯТТ)

              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 ноябрь















































Время: 0.0207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск