ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.11.2021 й. 705-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 ноябрдаги

705-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумлари рейтингини

аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари (кейинги ўринларда - юридик техникумлар) рейтингини (кейинги ўринларда - рейтинг) аниқлаш тартибини белгилайди.


2. Рейтинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Таълим инспекцияси) томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда - Адлия вазирлиги) билан биргаликда ҳар йили холислик, ошкоралик ва адолат тамойилларига амал қилинган ҳолда аниқланади.


3. Юридик техникумлар рейтингини аниқлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.



2-БОБ. РЕЙТИНГНИ АНИҚЛАШНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Юридик техникумлар орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг илмий-педагогик фаолияти даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, педагог ходимларнинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ўқитиш сифати бўйича халқаро мезон ва стандартларга мувофиқ юқори кўрсаткичларга эришишга ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга замин яратиш рейтингни аниқлашнинг мақсади ҳисобланади.


5. Қуйидагилар рейтингни аниқлашнинг вазифалари ҳисобланади:

юридик техникумлар фаолиятини мунтазам такомиллаштириб бориш асосида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрларни тайёрлаш;

юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш;

юридик техникумларда кўрсатилаётган таълим хизматлари сифати, улардаги илмий ва ўқув-тарбия жараёнлари ҳамда имкониятлар ҳақида тегишли давлат органлари, кадрлар буюртмачилари ва кенг жамоатчиликни холис ахборот билан таъминлаш;

юридик техникумларнинг дунёдаги рейтинги юқори бўлган таълим муассасалари билан ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда уларнинг халқаро стандартларга мувофиқ юқори кўрсаткичларга эришишига кўмаклашиш.



3-БОБ. РЕЙТИНГНИ АНИҚЛАШГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


6. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш Таълим инспекцияси томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагида амалга оширилади.


7. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш учун:

а) фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори, фан доктори (DSc) илмий даражаларига ҳамда илмий даражага эга бўлмай доцент ёки профессор илмий унвонларига тасдиқланган юридик техникумлар педагог ходимлари томонидан ҳимоя қилинган диссертациялар тўғрисидаги маълумотлар - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан;

б) юридик техникум битирувчиларининг ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотлар - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан;

в) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган юридик техникум битирувчиларининг сони тўғрисидаги маълумотлар:

давлат олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонларида қатнашиб ўқишга тавсия этилган битирувчилар сони бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан;

республикадаги нодавлат ҳамда хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларига ўқишга қабул қилинган битирувчилар сони бўйича - мазкур олий таълим ташкилотлари томонидан;

қўшма таълим дастурлари ва хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган битирувчилар сони бўйича - ТДЮУ томонидан;

г) чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификатга эга бўлган ўқувчилар ва ўқитувчилар сони бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан;

д) бошқа индикаторлар бўйича маълумотлар - ТДЮУ томонидан Таълим инспекциясига тақдим этилади.


8. Таълим инспекцияси томонидан маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида тегишли намунадаги жадваллар ишлаб чиқилади ва рейтинг аниқланаётган йилнинг 10 декабрига қадар ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ташкилотларга етказилади.


9. Юридик техникумларнинг рейтингни аниқлашга оид маълумотлар асословчи ҳужжатлари билан биргаликда 1 февралга қадар мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ташкилотлар томонидан Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус платформага (кейинги ўринларда - махсус платформа) жойлаштирилади. Таълим инспекцияси томонидан ушбу ташкилотларга махсус платформага кириш учун 25 январга қадар логин ва парол берилади.

Асословчи ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, маълумотлар рейтингни ҳисоблашда инобатга олинмайди.


10. Маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида Таълим инспекцияси томонидан ушбу маълумотлар 1 апрелга қадар таҳлил қилинади ҳамда дастлабки ўрганилган маълумотлар танишиб чиқиш ва тасдиқлаш учун 10 апрелга қадар махсус платформага жойлаштирилади.


11. Маълумотлар юридик техникум директори имзоси ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг (кейинги ўринларда - ТДЮУ) масъул проректори имзоси билан тасдиқланган ҳолда 1 майга қадар махсус платформага жойлаштирилади. Қўшимча киритиладиган рейтингни аниқлашга оид маълумотлар асословчи ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилганда ҳисобга олинади.

Махсус платформа 1 майдан кейин ёпиб қўйилади ва унга қўшимча маълумотни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Махсус платформага жойлаштирилган маълумотларни асословчи ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига шубҳа туғилган тақдирда, Таълим инспекцияси томонидан ҳужжатнинг асли сўраб олиниши мумкин.

Ёлғон ёки нотўғри маълумотлар рейтингни ҳисоблашда инобатга олинмайди.


12. Рейтингни аниқлаш жараёнида танлаш асосида белгиланган соҳа мутахассисликлари бўйича юридик техникум ўқувчилари учун мутахассислик фанларидан тест синовлари шаклида назорат ишлари ўтказилади.

Назорат ишлари ўтказиладиган соҳа мутахассисликлари ва фанлар рўйхати назорат ишларини ўтказиш муддатидан камида бир ой олдин Таълим инспекцияси ҳамда Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


13. Тест топшириқлари ўқувчилар учун иккита мутахассислик фанидан - 20 тадан жами 40 та саволдан иборат бўлади.


14. Тест синовларида ҳар бир тест саволи учун 2 дақиқадан, жами 80 дақиқа вақт берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволи 2,5 балл билан баҳоланади.


15. Назорат ишлари ўтказиладиган ўқувчилар гуруҳлари Таълим инспекцияси томонидан аниқланади ва назорат ишлари ўтказилишидан камида уч кун олдин юридик техникумларга маълум қилинади.

Назорат ишларида танланган соҳа мутахассисликлари бўйича ўқувчиларнинг камида 30 фоизи иштирок этиши шарт.

Назорат ишлари ҳар ўқув йили охирида ўтказилади.



4-БОБ. РЕЙТИНГ НАТИЖАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ

ВА ЭЪЛОН ҚИЛИШ


16. Рейтингни аниқлашга оид тўпланган маълумотлар асосида Таълим инспекцияси томонидан юридик техникумлар рейтинги аниқланади.

Рейтинг балларини ҳисоблаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган юридик техникумлар рейтингини аниқлаш мезонлари асосида амалга оширилади.


17. Таълим инспекциясига юридик техникумларнинг рейтингини аниқлашда ТДЮУ таълим сифатини назорат қилиш бўлими ҳамда юридик техникумларнинг таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари кўмаклашади.

Таълим инспекцияси билан биргаликда ТДЮУ таълим сифатини назорат қилиш бўлими юридик техникумларнинг таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради.


18. Рейтинг индикаторлари учун балларни ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:

тегишли рейтинг индикатори бўйича энг катта кўрсаткичга эга юридик техникумлар аниқланади;

энг катта кўрсаткичга эга бўлган юридик техникумларга ушбу индикатор учун белгиланган энг юқори балл берилади;

бошқа барча юридик техникумларнинг баллари мазкур индикатор бўйича энг юқори баллга эга бўлган юридик техникумларнинг кўрсаткичига нисбатан ҳисобланади;

ҳар бир индикатор бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси юридик техникумлар рейтингини белгилайди.


19. Рейтинг натижалари ҳар йили 1 августга қадар Таълим инспекцияси ва Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.


20. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар Таълим инспекциясида 5 йил давомида сақланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


22. Махсус Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик

техникумлари рейтингини аниқлашни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъуллар


Чора-тадбирлар


Бажариш

муддатлари


  

1-босқич


Таълим инспекцияси


Рейтингни аниқлаш мезонларига мос равишда жадваллар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига етказиш.


Рейтинг аниқланаётган йилнинг 10 декабрига қадар




2-босқич


Олий аттестация комиссияси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Давлат тест маркази,

олий таълим ташкилотлари,

ТДЮУ


Таълим инспекцияси







ТДЮУ



1. Рейтингни аниқлашга оид маълумотларни асословчи ҳужжатлар билан биргаликда Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус платформага жойлаштириш.



2. Рейтингни аниқлашга оид маълумотларни таҳлил қилиш.


3. Рейтингни аниқлашга оид маълумотларни тасдиқлаш учун махсус платформага жойлаштириш.


4. Рейтингни аниқлашга оид маълумотларни тасдиқланган ҳолда махсус платформага жойлаштириш.


Ҳар йили

1 февралга қадар







Ҳар йили

1 апрелга қадар


Ҳар йили

10 апрелга қадар



Ҳар йили

1 майга қадар




  

  

3-босқич


Таълим инспекцияси






Таълим инспекцияси, Адлия вазирлиги




1. Рейтингни аниқлашга оид тўпланган маълумотлар ҳамда рейтингни аниқлаш мезонлари асосида юридик техникумлар рейтингини аниқлаш.


2. Рейтинг натижаларини Таълим инспекцияси ва Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


Ҳар йили

1 августга қадар







Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумлари рейтингини аниқлаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Рейтинг индикаторлари

Индикаторлар учун балларни

ҳисоблаш методикаси

Балл


ЖАМИ:

100

I. ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ ВА САЛОҲИЯТИ

32

1.

Педагог ходимлар таркибида илмий даражага (унвонга) эга бўлганларнинг улуши (асосий штатдагилар бўйича фоизда), шу жумладан:

Педагог ходимларнинг илмий салоҳияти илмий даражали (шунингдек, илмий даражага эга бўлмай профессор илмий унвонини олган ёки унга тенглаштирилган) педагог ходимларнинг юридик техникумнинг асосий штатидаги педагог ходимлар умумий сонига нисбатан (фоизда) қуйидаги формула билан аниқланади:

,

бунда:

Р - юридик техникум асосий штатидаги педагог ходимларнинг умумий сони;

Р1 - фан доктори (DSc) илмий даражасига эга (шунингдек, илмий даражага эга бўлмай профессор илмий унвонини олган ёки унга тенглаштирилган) педагог ходимлар сони (санъат, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда фахрий унвонга эга шахслар ҳам ҳисобга олинади);

Р2 - фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга (шунингдек, илмий даражага эга бўлмай доцент илмий унвонини олган ёки унга тенглаштирилган) педагог ходимлар сони (санъат, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда фахрий унвонга эга шахслар ҳам ҳисобга олинади).

15


1.1 фан доктори, фан доктори (DSc) илмий даражасига эга педагог - ходимлар улуши;

фан доктори (DSc) илмий даражасига эга (шунингдек, илмий даражага эга бўлмай профессор илмий унвонини олган ёки унга тенглаштирилган) педагог ходимлар кўрсаткичи қуйидаги формула билан аниқланади:

,

бунда кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 8 (саккиз).

8

1.2 фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга педагог ходимлар улуши.

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга (шунингдек, илмий даражага эга бўлмай доцент илмий унвонини олган ёки унга тенглаштирилган) педагог ходимларнинг кўрсаткичи қуйидаги формула билан аниқланади:

,

бунда кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 7 (етти).

7

2.

Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар улуши:

Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган педагог ходимлар сони юридик техникумнинг асосий штатидаги педагог ходимлар умумий сонига нисбатан (фоизда) қуйидаги формула билан аниқланади:

,

бунда:

Р - юридик техникум асосий штатидаги педагог ходимларнинг умумий сони;

P3 - Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификатга эга бўлган педагог ходимлар;

P4 - чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган педагоглар сони.

10


2.1 чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификатга эга бўлган педагоглар сони;

Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификатга эга бўлган педагог ходимлар кўрсаткичи қуйидаги формула билан аниқланади:

,

бунда кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 4 (тўрт).

4

2.2 чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган педагоглар сони.

Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган педагог ходимлар кўрсаткичи қуйидаги формула билан аниқланади:

,

бунда кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 6 (олти);

6

3.

Рейтингни аниқлаш йилида республика илмий журналларида ва маҳаллий илмий нашрларда (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси рўйхатига киритилган журналларда) чоп этилган мақолалар (бир нафар педагог ходим ҳисобига), шу жумладан:

Республика ва маҳаллий илмий журналларда (ОАК рўйхатига киритилган) ҳисоб йилида чоп этилган мақолалар сони кўрсаткичи қуйидаги формула билан аниқланади:

,

бунда:

Р - юридик техникум асосий штатидаги педагог ходимларнинг умумий сони;

С1 - республика илмий журналларидаги мақолалар сони;

С2 - махаллий илмий журналлардаги мақолалар сони.

7

3.1 республика илмий журналларидаги илмий мақолалар;

республика илмий журналларидаги мақолалар сони кўрсаткичи:

,

бунда кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 4 (тўрт).

4

3.2 маҳаллий илмий нашрлардаги илмий мақолалар.

махаллий илмий журналлардаги мақолалар сони кўрсаткичи:

,

бунда кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 3 (уч).

3

II. ЎҚУВ-МЕТОДИК ИШЛАР ВА ЎҚИТИШ СИФАТИ

23

4.

Педагог ходимлар томонидан ёзиб тайёрланган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, шу жумладан:

Юридик техникумлар педагог ходимлари томонидан рейтинги аниқланаётган йилда белгиланган тартибда тайёрланиб чоп қилинган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари салмоғи кўрсаткичи формуласи:

,

бунда:

Р - юридик техникум асосий штатидаги педагог ходимларнинг умумий сони;

S1 -дарсликлар сони;

S2 -ўқув қўлланмалари сони.

10

4.1 дарсликлар;

Дарсликлар кўрсаткичи формуласи:

,

бунда, кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 6 (олти).

6

4.2 ўқув қўлланмалари.

Ўқув қўлланмалари кўрсаткичи формуласи:

,

бунда, кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 4 (тўрт).

4

5.

Хорижий ўқитувчилар ва ўқувчилар улуши (тегишли равишда умумий сонга нисбатан фоизда), шу жумладан:

Хорижий ўқитувчилар ва ўқувчилар улушини аниқлаш формуласи:

,

бунда:

Р - юридик техникумнинг асосий штатидаги педагог ходимларнинг умумий сони;

Т - юридик техникумнинг кундузги бўлими ўқувчиларининг умумий сони;

Рх - хорижий ўқитувчилар сони;

Тх - хорижий ўқувчилар сони.

8

5.1 хорижий ўқитувчилар;

Хорижий ўқитувчилар улуши:

,

бунда, кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 4 (тўрт).

4

5.2 хорижий ўқувчилар.

Хорижий ўқувчилар улуши:

,

бунда, кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 4 (тўрт).

4

6.

Хорижий таълим муассасалари билан конференциялар, семинарлар, илмий ёки ўқув лойиҳаларида ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг иштирок этганлиги, шу жумладан:

Хорижий таълим муассасалари билан конференциялар, семинарлар, илмий ёки ўқув лойиҳаларида ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг иштирок этишини аниқлаш формуласи:

,

бунда:

Т - юридик техникумнинг кундузги бўлим ўқувчиларининг умумий сони;

T1 - халқаро конференциялар, семинарлар, илмий ёки ўқув лойиҳаларида қатнашган талабалар сони;

Р - юридик техникумнинг асосий штатидаги педагог ходимларнинг умумий сони;

Р6 - халқаро конференциялар, семинарлар, илмий ёки ўқув лойиҳаларида қатнашган педагог ходимлар сони.

5

6.1 халқаро конференциялар, семинарлар, илмий ёки ўқув лойиҳаларида ўқувчиларнинг иштироки;

Халқаро конференциялар, семинарлар, илмий ёки ўқув лойиҳаларида ўқувчиларнинг иштироки кўрсаткичи формуласи:

,

бунда, кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 3 (уч).

3

6.2 халқаро конференциялар, семинарлар, илмий ёки ўқув лойиҳаларида педагог ходимларнинг иштироки.

Халқаро конференциялар, семинарлар, илмий ёки ўқув лойиҳаларида педагог ходимларнинг иштироки кўрсаткичи формуласи:

,

бунда, кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 2 (икки).

2

III. ЎҚУВЧИЛАР БИЛИМИ ВА БИТИРУВЧИЛАР СИФАТИ

45

7.

Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши:

Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчиларнинг сони юридик техникумнинг кундузги бўлими ўқувчиларнинг умумий сонига нисбатан (фоизда) қуйидаги формула билан аниқланади:

,

бунда:

T - юридик техникумнинг кундузги бўлим ўқувчиларнинг умумий сони;

T2 - чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификатга эга бўлган ўқувчилар сони;

T3 - чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар сони.

10


7.1 миллий сертификатга эга бўлган ўқувчилар сони;

Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификатга эга бўлган ўқувчилар кўрсаткичи қуйидаги формула билан аниқланади:

,

бунда, кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 4 (тўрт).

4

7.2 халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар сони.

Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар кўрсаткичи қуйидаги формула билан аниқланади:

,

бунда, кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 6 (олти).

6

8.

Битирувчиларнинг ишга жойлашиш даражаси (битирганидан сўнг 1 йил ичида)

Юридик техникумни битирганидан сўнг 1 йил ичида (мутахассислиги бўйича) ишга жойлашган битирувчилар улуши кўрсаткичи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

,

бунда:

Т4 - ишга жойлашган битирувчилар сони;

Т5 - ҳисоб йилида юридик техникумни битирган битирувчилар сони.

8

9.

Битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш даражаси:

Юридик техникум битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш даражаси кўрсаткичи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

,

бунда:

Т - юридик техникумнинг кундузги бўлими битирувчиларининг умумий сони;

Т6 - хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кирган битирувчилар сони;

Т7 - мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга кирган битирувчилар сони.

7

9.1 хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш даражаси;

хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш даражаси қуйидагича аниқланади:

,

бунда, кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 3 (уч).

3

9.2 мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш даражаси.

мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш даражаси қуйидагича аниқланади:

,

бунда, кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 4 (тўрт).

4

10.

Халқаро ва республика олимпиадаларида, нуфузли танловларда, фан ва спорт мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган ўқувчилар салмоғи, шу жумладан:

Халқаро ва республика олимпиадаларида, нуфузли танловларда совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган ўқувчилар салмоғи кўрсаткичи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

,

бунда:

Т - юридик техникумнинг кундузги бўлим ўқувчиларнинг умумий сони;

Т8 - халқаро олимпиадаларда, нуфузли танловларда (юридик техникум мутахассисликлари бўйича) совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган ўқувчилар сони;

Т9 - республика олимпиадаларида, нуфузли танловларда (юридик техникум мутахассисликлари бўйича) совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган ўқувчилар сони.

10

10.2 халқаро миқёсда;

Халқаро олимпиадаларда, нуфузли танловларда (юридик техникум мутахассисликлари бўйича) совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган ўқувчилар улуши кўрсаткичи қуйидагича аниқланади:

,

бунда, кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 6 (олти).

6

10.1 республика миқёсида.

Республика олимпиадаларида, нуфузли танловларда (юридик техникум мутахассисликлари бўйича) совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган ўқувчилар улуши кўрсаткичи қуйидагича аниқланади:

,

бунда, кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 4 (тўрт).

4

11.

Ўқувчилар билим даражаси

(назорат ишлари асосида)

Ўқувчиларнинг мутахассислик фанлари бўйича билим даражаси кўрсаткичи қуйидаги формула билан аниқланади

,


бунда:

Т10 - ижобий баҳоланган ўқувчилар сони;

Т11- тест синовларда иштирок этган ўқувчилар сони.

10

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 ноябрь






































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск