ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикасининг 26.11.2021 й. ЎРҚ-732-сон "Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 14.09.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 21.10.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.11.2021 й.

N ЎРҚ-732



"МУЗЕЙЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 14 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 21 октябрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 12 сентябрда қабул қилинган "Музейлар тўғрисида"ги ЎРҚ-177-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 9, 483-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 27-1-модда билан тўлдирилсин:


"27-1-модда. Музейларнинг фаолият турлари


Музейлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳамда ушбу Қонуннинг 24-моддасида назарда тутилган музейларни ташкил этиш мақсадларига мос бўлган фаолият турларини ўз таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши мумкин. Бунда музейлар томонидан музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиши таъминланиши керак";


2) 28-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Давлат музейларига пулли хизматлар кўрсатишдан, хайриялардан ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан келиб тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш ҳажмини белгилашда ҳисобга олинмайди ва ушбу маблағлар ҳисобига бюджетдан молиялаштириш миқдори камайтирилмайди. Бунда кўрсатилган маблағлардан давлат музейларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 ноябрь









































Время: 0.1967
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск