ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Давлат хавфсизлик хизмати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2021 й. 714-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати хизмат ҳайвонларини озиқлантириш рационини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2021 й.

N 714




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ХИЗМАТ

ҲАЙВОНЛАРИНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ РАЦИОНИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати хизмат ҳайвонларини озиқлантириш меъёрларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати хизмат итларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан кунлик озиқлантириш меъёрлари 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати хизмат итларини қуруқ озуқа билан кунлик озиқлантириш меъёрлари 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати хизмат отлари ва юк ҳайвонларини озиқ-овқат ва ем-хашак маҳсулотлари билан кунлик озиқлантириш меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 ноябрдаги

714-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати

хизмат итларини озиқ-овқат маҳсулотлари

билан кунлик озиқлантириш

МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотларининг

номланиши


Битта катта ит ва кучук боласи учун озиқ-овқат

маҳсулотларининг миқдори, граммда


Кичик ёшдаги кучуклар


Катта итлар учун


21 кун-

ликдан

1 ойгача


1 ойлик-

дан 2 ой-

ликкача


2 ойлик-

дан 3 ой-

ликкача


3 ойлик-

дан 4 ой-

ликкача


кичик

зотли

итлар


ўрта

зотли

итлар


йирик

зотли

итлар


1.

Ермалар (буғдойли, тариқли, арпали, сулили, гуручли, оқшоқли гуруч ва бошқалар)


100

200

250

300

200

300

600

2.

Гўшт ва ҳайвон ички аъзолари маҳсулотлари:









1-тоифали сўқим гўшти


70

140

175

210

140

380

400

2-тоифали сўқим гўшти (от гўшти)


100

200

250

300

200

400

400

чўчқа гўшти (камдан-кам ёки алоҳида ҳолатларда)


70

140

175

210

140

380

400

2-тоифали ҳайвон ички аъзолари маҳсулотлари


-

-

-

-

100

1000

1000

гўшт консервалари


50

100

125

150

100

200

250

3.

Ҳайвон ёғлари (ўсимлик ёғи)


-

10

4


10

6


10

10


10

4


13

10


13

10


4.

Сут, кефир (мл)


300

300

300

250

300

300

300

5.

Сабзавотлар (картошка, карам ва лавлаги)


30

50

100

120

50

200

300

6.

Сабзи


5

10

20

30

10

60

60

7.

Ачитқи


1

2

3

4

2

10

10

8.

Гўшт-суяк уни


-

20

30

40

20

100

100

9.

Суяк уни


4

8

10

13




10.

Балиқ уни


кун ора 50

11.

Кўкат (шивит, кашничсимон кўкат, шовул, салат ўти (коҳу), лавлагили ёки сабзили барг (поя))


10

25

40

50

25

60

60

12.

Товуқ тухуми, дона


кун ора 1 дона

13.

Творог


50

100

150

250

100

150

150

14.

Балиқ мойи


0.5

2

3

5

2

10

10

15.

Истеъмол ош тузи


5

5

10

10

5

15

15

16.

Янчилган бўр


4

4

4

4

4

6

6

            

Изоҳ.


1. Мазкур меъёрлар бўйича давлат томонидан Давлат хавфсизлик хизмати органларининг хизмат итлари таъминланадилар.


2. Катта итлар ушбу меъёрлар билан боқилганда қуйидагиларга рухсат берилади:

қуйидаги ёрма турларидан биргаликда (комбинацияланган тарзда) фойдаланишга - арпали, тариқли, сулили, буғдойли, гуручли ва оқшоқ гуручли;

гуруч, оқшоқли гуруч умумий миқдорнинг 25% дан кўп бўлмаган ҳолда зарурат туғилганда бошқа ёрма турларидан фойдаланиш;

ветеринар мутахассис билан келишилган ҳолда айрим озуқавий маҳсулотларни алмаштириш;

ветеринар мутахассиснинг хулосасига асосан касал бўлган катта итларга арпали, тариқли, сулили, буғдойли озуқани суткасига битта ҳайвонга тўғри келадиган ҳудди шу миқдордаги гуручли ёки оқшоқли гуручга алмаштириш.


3. Давлат хавфсизлик хизмати органларининг хизмат итларига кунига (суткасига) ушбу меъёрларнинг 2-бандида кўрсатилган 5 хил турдаги гўшт ва ҳайвон ички аъзолари маҳсулотларидан фақат биттаси берилади.


4. Мазкур меъёрларга қўшимча равишда битта ҳайвонга суткасига:

катта ёшдаги зотли хизмат итларига - 50 грамм 1-тоифали сўқим гўшти, от гўшти ёки ҳайвонларнинг ички аъзолари маҳсулотлари (озуқани алмаштириш меъёрларига мувофиқ);

катта ёшдаги хизмат итларига - тўшама учун 800 грамм сомон, кучук болаларига - тўшама учун 400 грамм сомон берилади.


5. Ветеринар мутахассиснинг хулосасига биноан мазкур меъёрларга қўшимча равишда битта ҳайвонга суткасига:

касал итларга - 500 миллилитр сут;

кучук боласи бўлган ва сут билан боқаётган урғочи итларга кучукни айириб олгунга қадар - 80 грамм гўшт (1-тоифали сўқим гўшти, от гўшти) ёки ҳайвонларнинг ички аъзолари маҳсулотлари (озуқани алмаштириш меъёрларига мувофиқ) берилади.


6. 4 ойликкача бўлган кучук болаларига суткали меъёрдан келиб чиқиб тариқ - 40%, сули - 40%, гуруч - 20% ва ҳоказо нисбатда биргаликда (комбинацияланган тарзда) берилади.

Кучук болаларига суюқ бўтқа кўринишидаги биргаликдаги (комбинацияланган) озуқа кучук болалари учун мўлжалланган қуруқ озуқалар билан алмаштирилишига рухсат берилади.

4 ойликдан катта бўлган кучук болалари одатий озиқлантирилганда катта ёшдаги хизмат итларига тенглаштирилади.


7. Мазкур меъёрлар бўйича узлуксиз 12 соатдан кўп муддатда иссиқ озуқани бериш имконияти бўлмаганда (хизмат сафари ва бошқалар), хизмат итларига ушбу озуқа ўрнига суткасига бир бош итга тўғри келадиган миқдорда хизмат итлари учун қуруқ паёк берилади: гўшт ва ўсимликли консерва (гўштли бўтка) - 1000 грамм, қора буғдой (жавдар) ва 1-нав буғдой унлари аралашмасидан тайёрланган нон 600 грамм.

Гўшт ва ўсимликли консервалар мавжуд бўлмаганда алмаштириш меъёрига мувофиқ гўштли консерва берилади.


8. Хизмат итларини озиқлантириш турларидан бири қуруқ озуқа билан озиқлантириш ҳисобланади.

Катта ёшдаги хизмат итларини одатий озуқа таъминотидан қуруқ озуқага ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилиши лозим:

1 ва 2-кунлари 75% одатдаги ва 25% қуруқ озуқалар берилади;

3 ва 4-кунлари 50% одатдаги ва 50% қуруқ озуқалар берилади;

5 ва 6-кунлари 25% одатдаги ва 75% қуруқ озуқалар берилади;

7-кун 100% қуруқ озуқа берилади.

Хизмат итларини қуруқ озуқадан бўтқага ўтказиш тескари тартибда амалга оширилади.


9. Хизмат итларини озиқ-овқат таъминотида парранда гўшти, шунингдек, тузланган ва маринадланган сабзавотлардан фойдаланиш тақиқланади.


10. Хизмат итларини одатдаги озуқа билан боқишда алмашиладиган озуқа меъёрлари:

Т/р

Озиқ-овқат турлари


Миқдори (грамм)


Алмаштириладиган

озиқ-овқат


Ўрнини босувчи

озиқ-овқат


1.

Турлича ёрма қуйидагилар билан алмаштирилади:


1.1 Макарон маҳсулотлари


100

100

1.2 Картошка ва янги сабзавотлар*


500

2.

Сули ёрмаси қуйидагилар билан алмаштирилади:


2.1 Печда тайёрланган нон


1

1,5

2.2 Қайнатилган картошка


3,0

2.3 Қора буғдойдан тайёрланган қотирилган нон


1,0

3.

1-тоифали сўқим гўшти қуйидагилар билан алмаштирилади**


3.1 2-тоифали сўқим гўшти


100

140

3.2 Чўчқа гўшти (алоҳида ҳолларда)


140

3.3 От гўшти


100

3.4 Гўшт консервалари


50

4.

Ўсимлик мойи қуйидагилар билан алмаштирилади:


4.1 Ҳайвон хом ёғи (мол, қўй, чўчқа, от)


100

130

5.

Мол гўшти ёки от гўшти қуйидагилар билан алмаштирилади:


5.1 Юрак


1

0,75

5.2 Ўпка


1,5

5.3 Ҳайвон ичак-чавоғи


1,5

5.4 Ичак


2,0

5.5 Гўшт-суяк ёки балиқ уни


0,5

5.6 Қуритилган балиқ


0,75

5.7 Қаймоғи олинмаган сут


0,75

5.8 Ёғли творог


0,75

5.9 Қаймоғи олинган сут


3,0

5.10 Творог


1,5

6.

Гўшт ва ўсимлик консервалари қуйидагилар билан алмаштирилади:


6.1 Гўштли консерва


100

85

         

*) Сабзавотлар ўрнига ёрмалар бершишига рухсат этилади, тескари алмаштириш тақиқланади.

**) Ҳайвонларнинг (от, чўчқа, йирик шохли қорамол ва кичик шохли қора мол) мажбурий сўйилганда, унинг гўшти биринчи навбатда берилсин.


11. Ветеринар мутахассиснинг хулосасига кўра ёрманинг суткали меьёрини 30-40 % га қисқартиришга ёки оширишга рухсат этилади.


12. Ит зотларига қуйидаги итлар киради:

кичик зотлар - кичик рус ов спаниели, Англия кокер спаниели, фокстерьер, ягдтеръер, такса ва бошқалар;

ўрта зотлар - немис овчаркаси, шарқий-европа овчаркаси, Бельгия овчаркаси, Ирландия сеттери, Шотландия сеттери, дратхаар, курқхаар ва бошқалар;

йирик зотлар - ўрта Осиё овчаркаси, кавказ овчаркаси, ротвейлер, ризеншнауцер, қора терьер.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 ноябрдаги

714-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати хизмат

итларини қуруқ озуқа билан кунлик озиқлантириш

МЕЪЁРЛАРИ


1. Сарфланган энергияни тўлдириш, республиканинг кескин континентал иқлимига ва қуруқ озуқаларни ишлаб чиқарувчиларнинг тавсияларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ДХХ таъминотидаги хизмат итларини қуруқ озуқалар билан боқиш қуйидагича амалга оширилади:

кичик зотлар - кичик рус ов спаниели, Англия кокер спаниели, фокстерьер, ягдтерьер, такса ва бошқалар учун суткасига 250 грамм (950-1000 к/кал) миқдорида;

ўрта зотлар - немис овчаркаси, Шарқий Европа овчаркаси, Бельгия овчаркаси, Ирландия сеттери, Шотландия сеттери, дратхаар, курқхаар ва бошқалар учун суткасига 800 грамм (3040-3200 к/кал) миқдорида;

йирик зотлар - Ўрта Осиё овчаркаси, Кавказ овчаркаси, ротвейлер, ризеншнауцер, қора терьер ва бошқалар учун суткасига 900 грамм (3420-3600 к/кал) миқдорида.


2. Хизмат итлари вольерда қуруқ озуқа билан боқилганда тоза сув билан тўлдирилган идиш бўлиши лозим.


3. Хизмат итларини қуруқ озуқа билан боқишнинг юқорида кўрсатилган суткали меъёри ветеринар мутахассиснинг кўрсатмаларига кўра бир типдаги қуруқ озуқа бошқасига алмаштирилганда итларнинг ўрта зотлари учун суткали меъёрдаги 3000 к/кал га риоя қилинган ҳолда ўзгартирилиши, қуруқ озуқаларни ишлаб чиқарувчиларнинг тавсияларига кўра 30-40% га қисқартирилиши ёки оширилиши мумкин.


4. Ҳарбий ўқув машғулотлари (машқлар), хизмат сафарларида сарфлаш ҳамда яроқлилик муддати тугаган, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларини етказишда узилишлар бўлганда озиқлантириш учун доимий хизмат жойларида қуруқ озуқанинг 20 суткали сарфланмайдиган захираси бўлиши керак.


5. Наслли итлар, мусобақа ва кўргазмаларда иштирок этувчи итлар учун ўқиш даврида ветеринар мутахассиснинг кўрсатмасига кўра қисм командирининг буйруғига асосан суткасига 200 граммдан қўшимча озуқа беришга рухсат этилади.


6. Ветеринар мутахассиснинг кўрсатмаси бўйича касал итларнинг суткали рационини 20% га оширишга, шунингдек, итнинг семизлик даражасига кўра 20% га оширишга ёки камайтиришга рухсат этилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 ноябрдаги

714-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик

хизмати хизмат отлари ва юк ҳайвонларини озиқ-овқат

ва ем-хашак маҳсулотлари билан кунлик озиқлантириш

МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Ҳайвон турлари


Кунига битта ҳайвонга тўғри келадиган

озиқ-овқат ва ем-хашак миқдори, грамм


Бия

сути

(литр)


Товуқ

тухуми

(дона)


Сули


Дағал

хашак,

беда

пичани


Арпа,

Мак-

кажў-

хори

дони


Туз


Сабзи


Бўр


Қанд

лав-

лаги


Мак-

кажў-

хори

кепаги


Буғ-

дой

кепа-

ги


Сули

кепа-

ги


Кун-

жара


Тўлиқ

раци-

онли

омих-

та ем

(бри-

кетли)


Тў-

шама

учун

ёғоч

қирин-

диси


Олма


Шол-

ғом


Ачит-

қи


1.

От спортида иштирок этувчи отларга


7000

8000

6000

40

8000

30

1000

1000

1000

1000

500

1000

5000

1000

1000

10

-

4

2.

Миниладиган ва юк ташувчи отларга


-

8000

7000

50

-

-

-

-

-

-

-

-

5000

-

-

-

-

-

3.

Арава тортадиган отларга


6500

8000

-

50

-

-

1000

1000

1000

1000

500

1000

5000

1000

1000

-

-

-

4.

1 ёшгача бўлган қулунларга (тойларга)


-

3000

2000

15

-

-

-

-

-

-

-

-

5000

-

-

-

2

-

5.

1 ёшдан 1,5 ёшгача бўлган қулунларга (тойларга)


-

4500

2500

15

-

-

-

-

-

-

-

-

5000

-

-

-

-

-

6.

1,5 ёшдан 2 ёшгача бўлган қулунларга (тойларга)


-

5000

3500

20

-

-

-

-

-

-

-

-

5000

-

-

-

-

-

7.

Наслдор айғир отларга


4000

8000

2000

40

2000

30

1000

1000

1000

1000

500

1000

5000

-

1000

-

-

4

8.

Наслдор бияларга


3000

6000

3000

50

3000

40

1000

1000

1000

1000

500

1000

5000


1000

-

-

4

9.

Боқувчи бияларга


-

8000

7000

50

3000

40

1000

1000

1000

1000

500

1000

5000

1000

1000

-

-

4

10.

Эшакларга


-

2800

1500

8

-

-

-

-

-

-

-

-

5000

-

-

-

-


           

Изоҳ.


1. Октябрь ойидан апрель ойигача кунига тўшама учун отларга - 1,6 кг, эшаклар учун - 0,8 кг сомон берилади.


2. Меъёрларда кўрсатилган ем-хашак ўрнига бир бош от учун кунига отларни қабул қилиш пунктларида ва уларни ер ва сув транспортларида ташишда: 13 кг хашак, 1,5 кг сомон, 1 октябрдан 1 апрелгача 1000 км дан узоқ масофага ташишда бир бош отга 15 кг хашак, 1,5 кг сомон берилади.


3. Қўшимча равишда ушбу меъёрларга бир бош отга:

а) ҳарбий қисмларга етишмаган отлар сонини тўлдириш мақсадида келтирилган отларга биринчи 3 ой давомида 1 кг хашак берилади;

б) денгиз сатҳидан 1000 метр ва ундан юқори бўлган жойларда 1,5 кг сўли берилади;

в) нотўғри тишламли (прикусли) отларга 1,5 кг хашак берилади.


4. Отларнинг урчиш даврида тирик вазни 500-550 кг келадиган насл қолдирадиган айғирга қуйидагилар қўшимча равишда берилади:

а) товуқ тухуми - 4-5 дона;

б) бўр - 30 грамм.


5. Зотли той эмизувчи бияларга кунига қуйидагилар қўшимча равишда берилади:

а) маккажўхори - 1 кг;

б) кепак - 2 кг;

в) бўр - 40 грамм.


6. Баҳорги-ёзги вақтларда отлар ем-хашак емай қолганда, мутахассис ветеринарнинг хулосасига кўра кунлик меъёрни 30 - 50% камайтиришга рухсат этилади.


7. Ёз кунлари эшаклар учун яшил озуқа дала хашаги билан алмаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 ноябрь















































Время: 0.0175
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск