ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларини моддий-техник таъминлаш /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 27-мҳ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 38-2021-сон "Давлат олий таълим муассасаларида янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари ва ўқув-методик таъминотига қўйиладиган минимал талабларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 09.11.2021 й. Қарори (АВ томонидан 26.11.2021 й. 3335-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.11.2021 й.

N 3335

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

09.11.2021 й.

N 27-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.11.2021 й.

N 38-2021

ҚАРОРИ



Давлат олий таълим муассасаларида янги бакалавриат таълим

йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим

фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг моддий-техника базаси,

профессор-ўқитувчилари ва ўқув-методик таъминотига қўйиладиган

минимал талабларни тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон "2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат олий таълим муассасаларида янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари ва ўқув-методик таъминотига қўйиладиган минимал талаблар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи

У.Н. Ташкенбаев

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А.Х. Тошкулов

         





Қарорга

ИЛОВА



Давлат олий таълим муассасаларида янги бакалавриат таълим

йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим

фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг моддий-техника базаси,

профессор-ўқитувчилари ва ўқув-методик таъминотига қўйиладиган

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

N

Янги бакалавриат йўналиши ва магистратура

мутахассислиги бўйича таълим фаолиятини

амалга ошириш учун талаблар


Кўрсаткичлар


Моддий-техника базага қўйиладиган талаблар

1.

Бино ва иншоотлар бўйича



а)

таълим соҳаларига кўра олий таълим муассасасининг ҳудудидаги ҳар бир таълим олувчи учун ишчи майдон ўлчами




техника ва муҳандислик


11,2-19,4 кв.м


педагогика


8,7-14,5 кв.м


фармацевтика


11,2-19,4 кв.м


иқтисодиёт ва ҳуқуқ


7,9-13,1 кв.м


тиббиёт


12,3-22,0 кв.м


қишлоқ хўжалиги


11,2-19,4 кв.м


зооветеринария


11,4-20,5 кв.м


маданият


15,0-26,0 кв.м


санъат ва архитектура


20,0-33,8 кв.м

б)

ўқув хоналаридаги ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган майдон ўлчами




ўқув аудиторияларида


2,2 кв.м


компьютер залида (синфида)


4 кв.м


чет тили хонасида


2,4 кв.м


умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналарида


4 кв.м


техник ва махсус лабораторияларда


6 кв.м


алоҳида кабиналарга ажратилган фонозалларда


3 кв.м


ўқув-техник воситалар билан жиҳозланган ўқув аудиторияларида


2,4 кв.м


курс лойиҳаси ва малакавий битирув ишлари бажариш залларида (архитектура-қурилиш ва бадиий йўналишларда)


3,6 кв.м (6 кв.м)


ахборот-ресурс маркази


0,6 кв.м

2.

Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича



а)

компьютер техникалари сони


хар 6 нафар талаба учун 1 донадан


б)

Интернет жаҳон ахборот тармоғи (WiFi тизими) мавжудлиги


20 мбит/сек тезликда


3.

Малака талабларида белгиланган амалий малака ва кўникмаларнинг шаклланиши учун зарур лаборатория асбоб-ускуналари, жиҳозлари, инвентарлар, техникалар ва хом-ашёлар


ўқув дастурига кўра машғулотлар сонига мутаносиб равишда


4.

Ёнғин хавфсизлиги бўйича


ёнғин хавфсизлиги назорати органининг ижобий хулосаси


5.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги бўйича


санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ижобий хулосаси


Профессор-ўқитувчилар таъминотига қўйиладиган талаблар

6.

Профессор-ўқитувчилар штат бирликлари сони



а)

кундузги ва кечки таълим шаклида


ҳар 16 нафар талабага 1 штат бирлиги*


б)

сиртқи таълим шаклида


ҳар 20 нафар талабага 1 штат бирлиги*


7.

Профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси бўйича



а)

асосий иш жойи бўйича ишлайдиганлар улуши


40 фоиз

б)

бакалавриат йўналишида илмий даражалилар улуши


35 фоиз

в)

магистратура мутахассислигида илмий даражалилар улуши


100 фоиз

8.

Профессор-ўқитувчи таянч маълумотининг (мутахассислиги ёки ихтисослигининг) мувофиқлиги бўйича


дарс берадиган фанига мос бўлиши зарур


Ўқув-методик таъминотига қўйиладиган талаблар

9.

Ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун малака талаблари мавжудлиги бўйича


давлат таълим стандарти, касб стандарта, меҳнат бозори ва кадрлар буюртмачиларининг талабларига мувофиқ бўлиши


10.

Ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун ўқув режа мавжудлиги бўйича


ўқув фанлари, кредитлар миқдори, машғулот турлари, муддатлари кўрсатилган ва фанларнинг узвийлиги таъминланган бўлиши


11.

Ўқув режадаги ҳар бир фаннинг ўқув дастурлари мавжудлиги бўйича


давлат таълим стандартлари ва малака талабларида белгиланган билим, малака, кўникма ва компетенцияларнинг талабаларда тўлиқ шакллантириш имконини яратадиган даражада бўлиши


12.

Ўқув режадаги кредитлар миқдори бўйича



а)

бакалавриат йўналишида


бир ўқув йилига 60 кредит**

б)

магистратура мутахассислигида


бир ўқув йилига 60 кредит**

13.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги бўйича



а)

бакалавриат йўналишида талабаларнинг дарсликлар билан таъминланганлиги


ҳар 6 нафар талабага 1 донадан


б)

магистратура мутахассислигида талабаларнинг дарсликлар билан таъминланганлиги


ҳар 2 нафар талабага 1 донадан


в)

лаборатория ишлари ва курс лойиҳалари учун ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминланганлиги


ҳар бир талабага 1 донадан


г)

ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг электрон шакли билан таъминланганлиги


дарсликлар, ўқув ва ўқув услубий қўлланмаларнинг электрон шакли мавжуд бўлиши***


14.

Талабалар билимини баҳолаш мезонлари, амалиёт ва стажировкаларни ташкил этиш бўйича шартнома ва дастурларнинг мавжудлиги бўйича


уставга мувофиқ тасдиқланган бўлиши


        

Изоҳ:

*) таълим соҳаларининг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича бир нафар профессор-ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбати Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади, шунингдек олий таълим муассасаси кенгашларининг қарорларига мувофиқ, зарур ҳолларда, мазкур нисбатлар 50 фоизгача ўзгартирилиши мумкин;

**) бакалавриатда ўқиш муддати 3 йил бўлганда 180 кредит, 4 йил бўлганда 240 кредит, 5 йил бўлганда 300 кредит, 6 йил бўлганда 360 кредит, магистратурада ўқиш муддати 1 йил бўлганда 60 кредит, 2 йил бўлганда 120 кредит, 3 йил бўлганда 180 кредит тўпланиши талаб этилади;

***) ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг электрон шакли муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ахборот-ресурс марказларига жойлаштирилади;

Мазкур минимал талаблар бўйича талабалар сони:

а) сиртқи таълим шакли бўйича жами талабаларнинг тўртдан бир қисмига нисбатан;

б) кундузги таълим шакли бўйича таълим жараёни бир нечта сменаларда ташкил этилган ҳолларда талабалар сони энг кўп бўлган сменага нисбатан ҳисобланади.

Мисол учун: кундузги таълим шаклида таълим жараёни икки сменали ташкил этилганда, биринчи сменада 500 нафар, иккинчи сменада 400 нафар, сиртқи таълим шаклида 200 нафар талаба таҳсил олаётган бўлса, минимал талаблар жами 550 нафар талабага нисбатан инобатга олинади.

мазкур минимал талаблар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, "Янги Ўзбекистон" университети, шунингдек диний, ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.


Мазкур минимал талаблар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлок хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 ноябрь










































Время: 0.0178
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск