ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Умумий қоидалар /

Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.11.2021 й. 717-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 ноябрдаги

717-сон қарорига

ИЛОВА



Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш

учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини

йўлга қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим (кейинги ўринларда - махсус режим) ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартибларини белгилайди.


2. Махсус режим Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (кейинги ўринларда - IT-парк) алоҳида бўгини бўлиб, унинг иштирокчилари IT-парк резидентлари ҳисобланади ва улар ўз фаолиятини экстерриториаллик принципи асосида амалга оширади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


махсус режим - сунъий интеллект технологияларига асосланган тажриба-синов ишларини амалга ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият юритувчи юридик шахслар ҳамда илмий ташкилотлар учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароит яратиш, дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда енгиллик яратишга қаратилган махсус ҳуқуқий режим;


махсус режим иштирокчилари - белгиланган тартибда махсус режим иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтказилган ва махсус режимнинг ишчи органи томонидан юритиладиган махсус режим иштирокчиларининг ягона реестрига киритилган юридик шахс, шу жумладан илмий ташкилот;


махсус режим иштирокчиларининг ягона реестри (кейинги ўринларда - реестр) - ушбу Низомга мувофиқ махсус режим иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган очиқ ва умумфойдаланиладиган ахборот ресурси;


махсус режимнинг эксперт кенгаши - таркиби соҳалар бўйича ваколатли давлат органлари билан биргаликда ҳар йили тасдиқланадиган талабгорлар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш мақсадида устувор йўналишлар кесимидаги эксперт кенгашлари;


Мувофиқлаштириш комиссияси - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси;


тажриба-синов лойиҳалари - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарори билан тасдиқлаиган сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалари ҳамда устувор тармоқлар ва соҳалар доирасида амалга ошириладиган ва бажариш муддати бир йилдан ошмайдиган лойиҳалар;


талабгорлар - махсус режим иштирокчиси мақомини олишга ариза берган юридик шахслар, шу жумладан, илмий ташкилотлар.



2-БОБ. МАХСУС РЕЖИМ ИШЧИ ОРГАНИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги махсус режимнинг ишчи органи (кейинги ўринларда - ишчи орган) ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари ишчи орган раҳбари, IT-парк дирекцияси директори эса ишчи орган раҳбарининг ўринбосари ҳисобланади.


5. Ишчи орган:

махсус режим иштирокчиси мақомини олиш учун талабгорлар томонидан тақдим этиладиган ариза шаклини ва талаб этиладиган маълумотлар рўйхатини тасдиқлайди ва аризалар қабул қилинишини ташкил этади;

махсус режим эксперт кенгашининг низоми, шунингдек, унинг иштирокчилари билан тузиладиган фаолият шартлари тўғрисидаги шартнома шаклини тасдиқлайди;

махсус режимнинг эксперт кенгаши таркибини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шакллантиради ва тасдиқлайди;

махсус режим иштирокчилари учун тажриба-синов лойиҳалари доирасида зарур бўладиган маълумотлар рўйхатини шакллантиради;

махсус режим иштирокчиларининг лойиҳалари ишини самарали ташкил қилиш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг тегишли нормаларини тажриба-синов лойиҳалари муддатида истисно қилиш, тегишли ваколатли давлат органига тақдим қилиш учун махсус режим жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, тажриба-синов лойиҳаларини татбиқ этишда юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш мақсадида иштирокчиларга махсус режим доирасида енгиллик яратиш масалалари бўйича таклифлар тайёрлайди;

талабгорларни махсус режим таркибига киритиш ва таркибидан чиқариш бўйича таклифларни Мувофиқлаштириш комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим қилади;

Мувофиқлаштириш комиссиясининг хулосасига асосан лойиҳа ташаббускорларига махсус режим иштирокчиси мақомини бериш, беришни рад этиш ёки ундан маҳрум қилиш бўйича қарор қабул қилади;

махсус режим иштирокчилари томонидан муваффақиятли тарзда олиб борилаётган лойиҳалар ҳақида тегишли вазирлик ва идораларга йиллик расмий маълумотнома киритиб боради;

махсус режим иштирокчиларининг илмий фаолиятини кузатиб боришга Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ходимларини жалб қилади;

махсус режим иштирокчиларининг тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш муддати давомида ташкилий-ҳуқуқий ва консультатив жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.


6. Махсус режимнинг эксперт кенгаш аъзолари ишчи орган томонидан бир йил муддатга тасдиқланиб, қуйидаги асосий функцияларни бажаради:

талабгорларнинг лойиҳаси ва унинг аризасини ўрганиб чиқади;

эҳтиёждан келиб чиқиб, лойиҳа тақдимотини ўтказиш учун талабгорни таклиф қилади;

кўриб чиқилган лойиҳа учун махсус режим эксперт кенгашининг хулосасини ишчи органга киритади.



3-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИ МАХСУС

РЕЖИМ ИШТИРОКЧИЛАРИ СИФАТИДА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


7. Талабгорлар махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ишчи орган томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича барча зарур маълумотларни илова қилган ҳолда, IT-паркнинг махсус веб-платформаси орқали ариза топширади.

Талабгорлар IT-парк резидентларига белгиланган имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш учун Вазирлар Маҳкамасининг "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарорида белгиланган талабларга асосан ариза топшириш жараёнида қўшимча маълумотлар тақдим этади.

Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик талабгорга юкланади.

Талабгорнинг аризасини қабул қилиш ва иштирокчиларни рўйхатга олиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


8. Талабгорларнинг тақдим этган ҳужжатларида ушбу Низом талабларига номувофиқликлар аниқланган ҳолатларда, талабгорларга ишчи орган томонидан бу ҳақда маълум қилингандан сўнг талабгорлар ундаги камчиликларни бартараф этиб, аризани беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта тақдим этиши мумкин.

Мазкур муддатда талабгорлар томонидан номувофиқликларнинг бартараф этилмаганлиги, талабгорларни махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олишни рад этишга асос бўлади.


9. Ишчи орган талабгорлардан келиб тушган аризани беш иш куни мобайнида дастлабки техник экспертизадан ўтказади. Техник экспертиза жараёнида талабгорлардан келиб тушган ариза ва унга илова қилинган маълумотлар талабларгор аризасига белгиланган талабларга мослиги жиҳатдан кўриб чиқилади.


10. Ишчи орган талабгорлар аризаси дастлабки техник экспертизадан ўтган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида тажриба-синов лойиҳаларини татбиқ этишда юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш мақсадида иштирокчиларга махсус режим доирасида енгиллик яратиш бўйича таклифларни тайёрлайди ва махсус режимнинг эксперт кенгашига юборади.


11. Махсус режимнинг эксперт кенгаши ишчи органдан талабгорлар лойиҳалари ва ишчи орган томонидан мазкур лойиҳа учун енгиллик яратиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни қабул қилган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида ишчи органга лойиҳалар бўйича хулоса тақдим этади.

Махсус режимнинг эксперт кенгаши лойиҳалар тақдимотини ўтказиш учун талабгорларни таклиф қилиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳуқуқига эга.


12. Ишчи орган махсус режимнинг эксперт кенгаши хулосасига кўра тақдим этилган лойиҳанинг талабларга мослигидан келиб чиқиб, уни Мувофиқлаштириш комиссиясига тақдим этади.

Мувофиқлаштириш комиссияси ишчи орган томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан талабгорларга махсус режимнинг иштирокчиси мақомини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса беради.


13. Мувофиқлаштириш комиссияси хулосасига мувофиқ ишчи орган талабгорларни иштирокчи сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, реестрга тегишли ёзувларни беш иш кунида киритади ва тегишли вазирлик ва идораларга талабгорлар махсус режим иштирокчиси сифатида қабул қилинганлиги тўғрисида хабар беради.

Рўйхатга олиш рад этилганда, рад этишнинг сабабини кўрсатган ҳолда ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим этади.


14. Талабгорларни рўйхатга олиш рад этилган тақдирда, махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни бартараф этиши ҳамда аризага бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш учун ҳужжатларни қайтадан киритиши мумкин.


15. Талабгорларни махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорлар билан махсус режим иштирокчисининг фаолияти бўйича шартнома (кейинги ўринларда - шартнома) тузилади.

Шартноманинг шакли ишчи орган томонидан оммавий оферта тарзида тасдиқланади.

Шартномада талабгорлар лойиҳасининг мақсади, соҳаси ва фаолиятидан келиб чиқиб, оммавий офертага қўшимча тарзда шартлар белгиланиши мумкин.


16. Қуйидагилар талабгорларни махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлганда;

ташкилот тўловга қобилиятсизлик ва тугатиш жараёнида бўлганда;

талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликларнинг берилган муддат ичида бартараф этилмаслиги;

махсус режимнинг эксперт кенгаши хулосасига кўра талабгорлар лойиҳасининг маънавий эскирган, истиқболи йўқ ёки аҳамияти катта бўлмаган деб топилиши;

амалга оширилиши таклиф этилган лойиҳа доирасида кўрсатилган фаолият йўналишларига мос келмаслиги ёки уни жорий қилиш белгиланган фаолият йўналишларидан ташқарига чиқиб кетиши;

талабгорлар томонидан тақдим этилган лойиҳа амалдаги махсус режим иштирокчиси томонидан бажарилган ёки бажарилаётганлиги.

Ушбу бандда кўрсатилган сабаблардан ташқари рад этиш учун асос бўладиган бошқа сабаблар юзага келган тақдирда, Мувофиқлаштириш комиссиясининг талабгорларни махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олишни рад этиш тўғрисидаги хулосасига асосан ишчи орган рад этишнинг сабабини кўрсатган ҳолда қарор қабул қилади ва беш иш куни мобайнида ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим қилади.


17. Талабгорларни махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар улар томонидан бартараф этилган тақдирда, ариза ва бошқа ҳужжатлар ушбу Низомнинг 7-8-бандларига мувофиқ қайта кўриб чиқилади.


18. Махсус режим иштирокчиси мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин ишчи орган уч иш куни мобайнида:

талабгорларнинг номи, фаолият тури, почта ва электрон манзиллари кўрсатилган ҳолда, реестрга уларнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилишини таъминлайди;

махсус режим иштирокчисининг лойиҳада кўрсатилган йўналишларга тегишли бўлган вазирлик ва идораларга талабгорлар махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида расмий хабарнома юборади.


19. Махсус режим иштирокчиси қайта ташкил этилган ёки унинг номи ўзгарганда, махсус режим иштирокчисининг хабарномаси асосида ишчи орган реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлайди.


20. Махсус режим иштирокчиси қуйидаги мажбуриятларга эга:

ишчи орган билан тузилган махсус режим иштирокчисининг фаолият шартлари тўғрисидаги шартномага амал қилиш;

лойиҳалар тажриба-синовдан муваффақиятли ўтказилгандан сўнг ишчи органнинг хулосасига асосан уларни тўлиқ амалиётга жорий қилиш;

тезлаштирилган ва соддалаштирилган тартибда олинган рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларда белгилаб берилган талаблар ва мажбуриятларга тўлиқ риоя қилиш;

лойиҳа доирасида амалга оширилаётган фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни ишчи орган томонидан тасдиқланадиган муддатларда ва шаклга кўра IT-паркнинг махсус веб-платформаси орқали тақдим этиш;

маҳсулотни реализация қилишда ва хизматларни кўрсатишда буюртмачиларни тажриба-синовдан ўтказилаётганлиги тўғрисида огоҳлантириш ва уларнинг тегишли рўйхатини юритиш;

лойиҳа якуни бўйича ишчи органга амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тақдим этиши;

IT-парк резидентларига белгиланган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарорида белгиланган мажбуриятларни бажариш.

Махсус режим иштирокчиси ўз лойиҳасидан келиб чиққан ҳолда, ишчи орган билан тузилган шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. Махсус режим иштирокчилари ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум этилади ва ишчи орган хабарномасига биноан тегишли давлат органлари ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган имтиёзларнинг уларга нисбатан қўлланишини бекор қилиш чораларини кўради.



4-БОБ. МАХСУС РЕЖИМ ИШТИРОКЧИЛАРИГА

БЕЛГИЛАНГАН ИМТИЁЗ ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАР


22. Махсус режим иштирокчиларига қуйидаги имтиёз ва преференциялар белгиланади:

Махсус режим иштирокчиси Вазирлар Маҳкамасининг "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қароридаги талабларга жавоб берган тақдирда, унга нисбатан IТ-парк резидентларига берилган имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади;

ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга сарфланган харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорида белгиланган тартибда давлат томонидан компенсация қилинади;

тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот ҳамда ҳужжатларни (давлат сирлари ва қонун билан кўриқланадиган бошқа сир белгилари мавжуд бўлган маълумотлар бундан мустасно), шунингдек, шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни вазирлик, идора ва ташкилотлардан олиш ҳуқуқи берилади;

рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати тегишли ваколатли давлат органи томонидан қисқартирилади;

рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун белгиланган тўлов миқдорлари 2 бараварга камайтирилади;

ваколатли давлат органи тегишли фаолиятни амалга оширишнинг камайтирилган талаблари ва шартларини белгилайди.



5-БОБ. МАХСУС РЕЖИМ ИШТИРОКЧИСИ МАҚОМИДАН

МАҲРУМ ҚИЛИШНИНГ АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ


23. Қуйидагилар ташкилотни махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш асослари ҳисобланади:

махсус режим иштирокчиси мақомини олиш учун тақдим қилинган маълумот ва ҳужжатларда кейинчалик уларнинг тўлиқлиги, холислиги ва тўғрилиги бўйича асосли камчиликлар аниқланиши;

махсус режим иштирокчисининг фаолияти лойиҳа доирасида кўрсатилган фаолият турларига мувофиқ эмаслиги;

ишчи орган билан тузилган махсус режим иштирокчисининг фаолият шартлари тўғрисидаги шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаслик;

ишчи органга тақдим этилган ҳисоботлар ва фаолияти тўғрисидаги маълумотлар белгиланган муддатларда узрли сабабларсиз тақдим этилмаганлиги ёки уларда ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги;

IT-парк резидентларига белгиланган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилиб, Вазирлар Маҳкамасининг "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарорида белгиланган мажбуриятларни бажармаслик;

махсус режим иштирокчисининг банкрот деб эътироф этилиши;

махсус режим иштирокчиси ушбу мақомдан ўз хоҳиши билан воз кечиши;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар.


24. Мувофиқлаштириш комиссияси ишчи орган томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилиб, ташкилотни махсус режимнинг иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида хулоса бериши мумкин.

Ишчи орган Мувофиқлаштириш комиссияси хулосасига асосан ташкилотни махсус режимнинг иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилиб, махсус режимнинг иштирокчисига бу ҳақда хабар юборади ҳамда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.


25. Ишчи орган ташкилотнинг махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилинганлиги тўғрисидаги ёзувни реестрга киритган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тегишли вазирлик ва идораларга хабар беради.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Махсус режим фаолиятининг муддати беш йилни ташкил этади ҳамда унинг фаолият муддати Мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори асосида узайтирилади.


27. Махсус режим фаолиятидан норози бўлган шахслар ишчи органга апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма равишда тақдим этилади.

Ишчи орган томонидан белгиланган муддатларда апелляциялар кўриб чиқилади ва қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабар берилади.


28. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


29. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хал этилади.


30. Махсус режим фаолиятини қайта ташкил этиш ва тўхтатиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА



Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун

махсус режимнинг иштирокчиларини рўйхатга олиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи (талабгор)


Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олиш учун тасдиқланган шакл бўйича зарур бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда, IT-парк махсус веб-платформаси орқали ариза беради.


Заруратга кўра









2-босқич

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ишчи орган)


1. Ариза ва ҳужжатларни қабул қилади ҳамда дастлабки техник экспертизадан ўтказади.


2. Экспертиза натижаларига кўра ариза берувчига аризада камчиликлар борлигини ёки камчиликлар бўлмаса, аризаси қабул қилингани ҳақида хабар беради.


Ариза тақдим қилинган кундан бошлаб, 5 иш куни ичида









3-босқич

Ишчи орган


1. Ишчи орган томонидан ариза берувчи лойиҳаси ўрганиб чиқилиб, эксперт кенгаши учун лойиҳа таклиф ишлаб чиқади.


2. Ишлаб чиқилган лойиҳани тегишли эксперт кенгашига хулоса олиш учун тақдим этади


Ариза қабул қилинган кундан бошлаб, 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда









4-босқич

Махсус режимнинг эксперт кенгаши


1. Келиб тушган лойиҳани ўрганилиб, ишчи органга ўз хулосаларини тақдим этади.


2. Эксперт кенгаши лойиҳа тақдимотини ўтказиш учун талабгорни таклиф қилиши мумкин.


Ишчи орган томонидан ариза киритилган кундан кейин 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда









5-босқич

Ишчи орган


Эксперт кенгашидан олинган хулосага таяниб, лойиҳа ҳужжатларини Мувофиқлаштириш комиссиясига кўриб чиқиб, тегишли хулоса олиш учун тақдим этади.


Эксперт кенгаши хулосаси олинган кундан кейин 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда









6-босқич

"Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси (Мувофиқлаштириш комиссияси)


Ҳужжатларни кўриб чиқади ва иштирокчи сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.


Ишчи орган ҳужжатларни киритган кунидан бошлаб 20 иш кун ичида









7-босқич

Ишчи орган


1. Мувофиқлаштириш комиссияси хулосасига мувофиқ иштирокчи сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, махсус режим иштирокчиларининг ягона реестрига тегишли ёзувларни киритади.


3. Тегишли вазирлик ва идораларга талабгор махсус режим иштирокчиси сифатида қабул қилинганлиги тўғрисида хабар беради.


4. Рўйхатга олиш рад этилганда, рад этишнинг сабабини кўрсатган ҳолда ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим этади.


Қарор қабул қилинган кундан кейин 5 иш куни ичида









8-босқич

Талабгор


Рўйхатга олиш рад этилган тақдирда, махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни бартараф этади ҳамда аризага бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш учун IT-парк махсус веб-платформаси орқали ҳужжатларни ва қайтадан расмийлаштирилган аризани киритади.


Заруратга кўра









9-босқич

Махсус режим иштирокчиси


Талабгор махсус режим иштирокчиларининг ягона реестрига қайд этилгандан сўнг, махсус режим иштирокчиси сифатида имтиёз ва периференциялардан фойдаланган ҳолда ўз лойиҳаси доирасида белгиланган муддатларда лойиҳа устида иш олиб бориб, лойиҳа якуни бўйича ишчи органда ҳисобот тақдим этади.


Махсус режим иштирокчиси лойиҳасининг шартномасида белгиланган муддатларда



        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 ноябрь















































Время: 0.1874
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск