ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2021 й. 719-сон "Пойтахт банк" акциядорлик жамияти устав капиталидаги давлат акциялари пакетини сотиш ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.2021 й.

N 719




"ПОЙТАХТ БАНК" АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ УСТАВ КАПИТАЛИДАГИ

ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИ ПАКЕТИНИ СОТИШ

ВА УНДАН ТУШГАН МАБЛАҒЛАРНИ

ТАҚСИМЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда банк тизимига стратегик инвесторлар жалб этилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Тошкент шаҳрида арзон уй-жойларни қуриш кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2824-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 100 фоиз муассислигида ташкил этилган "Пойтахт банк" АЖнинг устав капиталини шакллантиришга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 100 млрд сўм ажратилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармонига мувофиқ банклардаги давлат акциялари пакетини сотиш белгиланганлиги;

Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан "Пойтахт банк" АЖ устав капиталидаги давлат улушини инвесторларга сотиш халқаро консультантларни жалб этган ҳолда оммавий савдолар орқали амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

"Пойтахт банк" АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотиш бўйича олди-сотди битими қимматли қоғозларнинг уюшган савдосидан ташқарида амалга оширилади;

"Пойтахт банк" АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотишдан тушган маблағлар ушбу давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтирилади;

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига келиб тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган бюджет ссудаларини, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларни қайтаришга йўналтирилади.


3. Давлат активларини бошқариш агентлиги "Пойтахт банк" АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотишдан тушган маблағларни мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминласин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Пойтахт банк" АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотишдан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 ноябрь















































Время: 0.1415
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск