ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббий экспертизалар (ТМЭК, ТХК ва бошқалар) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.11.2021 й. ПҚ-22-сон "Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2021 й.

N ПҚ-22



ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ЭКСПЕРТИЗА

ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИ ҲАМДА БОЛАЛАРГА

НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фуқароларни ортиқча оворагарчилик ва бюрократик тўсиқларсиз тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўлақонли ҳаёт тарзини юритиш ҳамда ўз ҳуқуқлари ва салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини кенгайтириш, уларни реабилитация қилишга тўғри йўналтириш ҳамда тегишли чора-тадбирлар билан қамраб олиш кўламини янада кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги "Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПФ-6195-сон Фармонига мувофиқ Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимига ўтказилганлиги ҳамда унга фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш вазифаси юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

фуқароларга ногиронликни белгилашда коррупциянинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик;

ногиронликни белгилашда фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларини бартараф этиш, соҳада мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовларни бекор қилиш;

маълумотлар электрон базасини шакллантириш орқали фуқароларга замон талабларига жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

шахс соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаган ҳолатда ногиронликни белгилаш бириктирилган ҳудудларга чиқиб кўчма мажлисларда, шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ҳамда сиртдан кўрикдан ўтказиш орқали ташкил этилади;

ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, тасдиқланган касалликлар рўйхати асосида фуқаронинг иштирокисиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади;

тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши мумкин бўлган касблар бўйича тавсиялар берилади.

б) 2022 йил 1 августдан бошлаб, дастлаб Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги "Тиббий-ижтимоий экспертиза" электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими) жорий этилади.

Бунда, фуқароларга ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланадиган (тиббий йўлланма, касаллик тарихи ва амбулатор картадан кўчирмалар ва бошқа) маълумотлар ахборот тизимига электрон тарзда киритилиши таъминланади;

в) 2023 йил 1 январдан бошлаб ахборот тизими республиканинг бошқа барча ҳудудларида тўлиқ жорий этилади.

Бунда:

ногиронликни белгилашда даволаш-профилактика муассасаларининг йўлланмалари, касаллик тарихидан кўчирмалар, амбулатор карта, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳамда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тўлиқ ахборот тизими орқали қабул қилинади;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳамда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги тўғрисидаги маълумотлар "Ягона меҳнат миллий тизими" идоралараро дастурий-аппарати ҳамда ахборот тизими орасида маълумот алмашинуви асосида олинади;

ахборот тизимидаги фуқарога тегишли маълумотлардан келиб чиқиб, организмнинг функцияси бузилиши ва ҳаёт фаолияти чегараланишини ҳисобга олган ҳолда ногиронликни фуқароларнинг иштирокисиз белгилаш тартиби жорий этилади;

ногиронлиги бўлган шахсга тааллуқли бўлган маълумотлар, даволовчи ҳамда тиббий хулоса берган шифокорлар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида қайд этиб борилади;

ногиронлик белгиланган шахсларга пенсия ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш учун электрон маълумотлар "Пенсия" ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади.


4. Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда - педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари) ташкил этилсин ва шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг шифокорлари зиммасига 18 ёшгача бўлган болаларга ногиронликни белгилаш бўйича юклатилган қўшимча функциялар бекор қилинсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

18 ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган бола деб топиш педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади;

18 ёшдан катта фуқароларни ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади;

педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган доимий фаолият кўрсатувчи тузилма ҳисобланади.


6. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида иккитадан педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари;

Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида биттадан педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари;

Қашқадарё, Сирдарё, Хоразм ва Наманган вилоятларида қўшимча равишда биттадан туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари;

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясида 3 нафар штат бирлигидан иборат информацион технологияларни жорий этиш бўлими ташкил этилсин.

Бунда, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг штатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги ПФ-6221-сон Фармонига мувофиқ ажратилган штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.


7. Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

18 ёшгача бўлган болаларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари билан биргаликда ногиронликни белгилаш соҳасида давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

18 ёшгача бўлган болаларни ногиронликка олиб келувчи омилларни ўрганиш ҳамда соғлиғи ёмонлашувининг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

соҳанинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли асосда жорий этишда қатнашиш.


8. Ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг электрон ахборот тизимини яратиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича "Йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков) билан биргаликда:

бир ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 18 ёшгача бўлган болаларга ногиронликни белгилаш масалалари учун масъул тиббиёт муассасаларидаги ногиронликка оид тиббий хулосани бериш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар белгиланган тартибда хатловдан ўтказилишини ва тегишли педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига топширилишини таъминласин;

икки ой муддатда давлат тиббиёт муассасаси томонидан фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизага юбориш тартибини назарда тутувчи врачлик - маслаҳат комиссияси тўғрисида низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб тиббий-ижтимоий экспертиза, реабилитология, тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация мутахассисларини тайёрлашдаги магистратура, клиник ординатура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув дастурларини халқаро таълим стандартлари асосида такомиллаштириш чораларини кўрсин;

ҳар беш йилда камида бир марта тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати тизимининг тиббиёт ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ва республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида мутахассислиги ва тиббий-ижтимоий экспертиза бўйича малака ошириши ҳамда бирламчи ихтисослаштириш курсларидан бепул ўтишини таъминласин.


10. Мазкур қарор қабул қилингунга қадар берилган ногиронлик тўғрисидаги эски намунадаги маълумотномалар ҳамда расмийлаштирилган эски намунадаги ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурлари навбатдаги қайта кўрик ўтказилгунга қадар ёки реабилитация тадбирларини амалга ошириш (агар ногиронлик муддатсиз белгиланган бўлса) тугагунгача ҳақиқий ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.


11. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар БМТнинг Тараққиёт дастури, Жаҳон банки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФнинг техник кўмагини жалб қилган ҳолда ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин.

Бунда, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда Соғлиғи ва ҳаёт фаолиятининг (функцияларининг) чекланиши халқаро классификацияси асосида фуқароларга ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига ўтиш Концепциясини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


12. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг асослантирилган таклифларига мувофиқ ушбу қарорда кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишга ва тиббий-ижтимоий экспертиза хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан янги ташкил этилаётган педиатрия ва туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларини транспорт воситалари билан таъминлаш, шунингдек, ахборот тизимини яратиш, кадрлар тайёрлаш учун зарур бўлган маблағларни 2021 йилда Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳаси учун назарда тутилган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида ажратилишини ҳамда 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.


13. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков):

а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда:

уч ой муддатда Давлат бюджети параметрлари доирасида тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолиятини такомиллаштиришга ажратилган маблағлар ҳисобига 18 ёшгача бўлган болаларнинг ногиронлиги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон маълумотларини ўзида жамлайдиган электрон маълумотлар базасини такомиллаштирсин;

2022 йил 1 августга қадар илғор чет эл тажрибасини ўрганган ҳолда, фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги электрон ахборот тизимини ишлаб чиқсин;

ногиронлик белгиланган шахсларнинг ногиронлик муддати тугаётганлиги ҳамда қайта кўрикка келиши тўғрисида қисқа хабарни беғараз тарзда уларнинг мобил алоқа воситаларига бир ой олдин юбориш механизмини ташкил этсин.

Бунда, вазирлик ва идораларга ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон тарзда юборилади;

б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов) билан биргаликда бир ой муддатда ҳудудий тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг бинолари ва хоналари ҳамда жиҳозлар учун минимал талабларни ишлаб чиқсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказилишини таъминласин.


14. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) 2022 йил 1 августдан Тошкент шаҳар ҳамда 2023 йилдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан йўлланмаларни, касаллик тарихидан кўчирмаларни, амбулатор карталарни, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳамда касб касаллигини белгилаш учун асос бўладиган махсус ваколат берилган соғлиқни сақлаш муассасаси хулосасидан кўчирмаларни ахборот тизимига электрон тарзда киритиб боришни таъминласин.

Белгилансинки, ногиронликни белгилаш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар даволаш-профилактика муассасаларининг IT оператор-ҳамширалари томонидан шахсий идентификацион логин ва пароллар асосида ахборот тизимига киритиб борилади.


15. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолиятини тартибга солувчи Ҳукумат қарорини тасдиқласин.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда барча ҳудудий тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларини белгиланган талабларга жавоб берадиган, ижтимоий  муҳофазага муҳтож фуқаролар ташрифи учун қулай бўлган бинолар ва хоналарда беғараз асосда жойлаштириш чораларини кўрсин.


17. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарор мақсади ва вазифаларини оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот ресурслари орқали кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.


19. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ижрочи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2022 йил 1 июлга қадар ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 ноябрдаги

ПҚ-22-сон қарорига

ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий

эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан

ўтказишнинг электрон ахборот тизимини яратиш

ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми


Ижро муддати

Масъул ижрочилар


I. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ

ЭКСПЕРТ КОМИССИЯЛАРИДА ҲИСОБГА ОЛИШ ВА КЎРИКДАН

ЎТКАЗИШНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ЭЛЕКТРОН

АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ

1.

Ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг электрон ахборот тизимини (кейинги ўринларда - ахборот тизими) ишлаб чиқиш учун зарур бўлган маблағлар миқдорини аниқлаш ва уларни ажратиш.

1. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаолди маълумотлар таҳлилини амалга ошириш, техник талабнома ишлаб чиқиш.


2. Тегишли компанияларни жалб қилган ҳолда лойиҳани амалга ошириш учун лозим бўлган маблағ миқдорини аниқлаш ҳамда дастлабки смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


3. Ишлаб чиқилган смета ҳужжатларига асосан зарур маблағларни ажратиш.

2021 йил

декабрь

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Молия вазирлиги (Ишметов)

2.

Ахборот тизими бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

1. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ва экспертизадан ўтказувчи ташкилотни аниқлаш бўйича танлов ўтказиш.


2. Ғолиб деб топилган ташкилот билан биргаликда ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. Ҳужжатларда ахборот тизимини манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграция қилишни назарда тутиш.

2022 йил

февраль

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов)

3.

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва функционал жиҳатдан ишга тушириш.

1. Ишлаб чиқилган техник-топшириқ ҳужжатлари асосида ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш учун зарур маблағни ажратиш.

2022 йил

март


Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов), вазирлик ва идоралар

2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш бўйича ташкилотни аниқлаш юзасидан танлов ўтказиш.

2022 йил

апрель

3. Ғолиб деб топилган ташкилот билан биргаликда ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва апробациядан ўтказиш.

2022 йил

август

4.

Ахборот тизимини ҳудудларда йўлга қўйиш ва жорий этиш учун жойлардаги муассасаларни компьютер жамланмаси билан таъминлаш.

140 та компьютер жамланмасини ўрнатилган тартибда харид қилиш ва Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тасарруфидаги ташкилотларга етказиш.

2022 йил

май

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Молия вазирлиги (Ишметов)

5.

Ахборот тизимидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш, жойлардаги ходимларни платформадан фойдаланишга ўргатиш (ўқитиш) ва иш жараёнига тайёрлаш.

1. Ахборот тизимининг тегишли қисмида ахборотни тақдим этиш ва киритишни белгиловчи фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил

июнь


Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), вазирлик ва идоралар

2. Ахборот тизимидан фойдаланувчи барча ходимларни график асосида фойдаланишга ўргатиш (ўқитиш) ва иш жараёнига тайёрлаш.

2022 йил

июнь-июль

6.

Ахборот тизими доимий ишлаб туриши ва келгусида такомиллаштириб борилишини таъминлаш.

1. Тегишли IT компанияларни жалб қилган ҳолда ахборот тизимини кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш ҳамда сақлаш (сервер ҳажмлари) харажатлари бўйича тижорат таклифларини ўрганиш ва тақдим қилиш.


2. Ахборот тизимини кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш ҳамда сақлаш (сервер ҳажмлари) харажатлари бўйича 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрлари доирасида зарур маблағларни ажратиш.

2022 йил

август

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Молия вазирлиги (Ишметов)

7.

Ахборот тизимини манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграция қилиш.

Ахборот тизимини "Ижтимоий хизмат" электрон платформаси ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш жараёнларида иштирок этаётган манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграция қилиш.

2022 йил

сентябрь

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов)

8.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасалари ходимларини ахборот тизимида ишлаш ҳамда фуқароларга ногиронликни белгилашда тегишли ҳужжатларни электрон тарзда дастурий таъминотга киритиш бўйича ўқитиш графикларини тузган ҳолда амалий семинарлар ташкил этиш.

Даволаш-профилактика муассасалари томонидан йўлланмаларни, касаллик тарихидан кўчирмаларни, амбулатор карталарни, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳамда касб касаллигини белгилаш учун асос бўладиган махсус ваколат берилган соғлиқни сақлаш муассасаси хулосасидан кўчирмаларни ахборот тизимига электрон тарзда киритиш борасида амалий-ўқув семинарлар ташкил қилиш.

2022 йил

июль-август


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков)

9.

Даволаш-профилактика муассасалари ходимларининг ахборот тизимида ишлашлари учун зарурий техник имкониятларни яратиш.

Даволаш-профилактика муассасалари ходимларининг ахборот тизимида ишлаши ва маълумотларни киритиши учун индивидуал пароль ва логинлар билан таъминлаш.

Ахборот тизимидаги маълумотларни киритган ва (ёки) уларга ўзгартириш киритган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш функцияларини жорий этиш.

2022 йил

август-декабрь


Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков),  Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Азизов)

10.

Ахборот тизимини тўлиқ ишга тушириш.

1. Ахборот тизимини дастлаб Тошкент шаҳрида ишга тушириш.

2022 йил

август


Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Азизов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов)

2. Апробация натижаларига кўра ахборот тизимини республиканинг бошқа барча ҳудудларида тўлиқ жорий этиш.

2022 йил

декабрь

II. ПЕДИАТРИЯ ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ВА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ

ЭКСПЕРТ КОМИССИЯЛАРИ МУТАХАССИСЛАРИНИНГ БИЛИМ

ДАРАЖАСИ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

12.

Тиббий-ижтимоий экспертиза ва тиббий-ижтимоий реабилитация асослари ва амалиёти бўйича тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари врачларининг назарий ва амалий билимларини ошириш чораларини кўриш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг "Ижтимоий тиббиёт" кафедраси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари билан бирга ҳудудларда реабилитация марказлари врачлари, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг раислари ва аъзолари ("Саховат" ва "Мурувват" уйлари врачлари) учун сайёр ўқув курсларини ташкил этиш.

2022 йилдан бошлаб график асосида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)

14.

Замонавий эрготерапия асослари бўйича педиатрия тиббий-ижтимоий ва тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг врач-экспертларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш.

Реабилитация дастурларини тузишда эрготерапия асосларини қўллаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида ўқув тренинг семинарларини ташкил этиш ва босқичма -босқич барча врач-экспертлар малакасини ошириш тадбирларини ўтказиш.

Ҳар йили

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)

15.

Ногиронликни белгилашнинг тиббий моделидан ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқиш.

Мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат тематик ишчи гуруҳларни тузиш ва стратегия мақсадларидан келиб чиқиб таҳлилий ўрганишлар ўтказиш.

2022 йил

март


Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), БМТнинг Тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ, Жаҳон банки (келишув асосида), вазирлик ва идоралар

БМТнинг Тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ, Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтларнинг техник кўмаги асосида халқаро тажрибани ўрганган ҳолда фуқароларга ногиронликни белгилаш миллий стратегиясини тайёрлаш.

2022 йил

май

16.

Соғлиғи ва ҳаёт фаолиятининг (функцияларининг) чекланиши халқаро классификациясини амалиётга қўллаш бўйича халқаро ўқув-амалий семинар ташкил қилиш.

Халқаро ва нуфузли экспертларни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрида Соғлиғи ва ҳаёт фаолиятининг (функцияларининг) чекланиши халқаро классификациясини амалиётга қўллаш бўйича халқаро ўқув-амалий семинарини ўтказиш.

2022 йил

апрель

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), БМТнинг Тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ, Жаҳон банки (келишув асосида), вазирлик ва идоралар

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 ноябрь


"Халқ сўзи", 2021 йил 29 ноябрь





























Время: 0.0303
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск