ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2021 й. 721-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.2021 й.

N 721



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш

ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил

24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йи 29 ноябрдаги

721-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер ажратиб бериш лойиҳасини тузадиган "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қурилиш вазирлиги қурилиш бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади";


б) 37-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вақтинча берилган ерни қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатга келтириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бузилган ерлар қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳада фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириладиган тарзда тупроқ қатлами бузилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ ҳажмда қопланади";


в) 48-банддаги "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 9-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти "Ўздаверлойиҳа"" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 42-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳа институти "Ўздаверлойиҳа"" сўзлари ""Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг рус тилида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 31 августдаги 287-сон қарорига илованинг 7-банди "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) иметь максимальную взлетную массу не более 25 кг, за исключением беспилотных летательных аппаратов, предназначенных для агротехнических мероприятий в сельском хозяйстве, максимальная взлетная масса которых не должна превышать 100 кг".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"истисно тариқасида, ходим аризасини қаноатлантириш тўғрисида вазир ёки вазирлик таркибига кирувчи ташкилот раҳбарининг розилиги асосида қуйидаги ҳолатларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам тўлаб берилади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 116-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"116. Ер участкаларини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) лойиҳалари Ўзбекисгон Республикаси Қишлоқ хўжапиги вазирлиги тизимидаги "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 15 кун ичида амалга оширилади".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомда:


а) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Агентлик тизими Агентлик марказий аппаратидан иборат.

"Агросервис оператор" ДУКнинг фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади".


б) 11-банднинг "ж" кичик бандидаги иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 12-банднинг олтинчи хатбошидаги "шу жумладан Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти моддий-техника базасини шакллантириш ва ривожлантиришга жалб этиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 18-банднинг йигирманчи хатбошидаги ", Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти директори ва унинг ўринбосарини лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, институтнинг илмий-тажриба станциялари директорларини лавозимга тайинлашни келишиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 510-сон қарори билан тасдиқланган Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банддаги "Давергеодезкадастр" қўмитасининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 7-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирлик марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бўлинмалар), туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда - туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари);

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги;

Тошкент давлат аграр университети;

Уруғчиликни ривожлантириш маркази;

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази;

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази;

"Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" давлат муассасаси;

"Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази" давлат унитар корхонаси;

"Маъмурий-хўжалик хизмати" давлат муассасаси;

"Агросаноатни рақамлаштириш маркази" давлат муассасаси;

"Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати ва таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси;

"Агросервис оператор" давлат унитар корхонаси;

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти";


б) 32-банднинг биринчи хатбошидаги "тўрт" сўзи "олти" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 33-банддаги "Вазирлик ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари очиқ мустақил танлов асосида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади, бунда вилоятлар ҳокимлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари танлов комиссияси таркибига киритилади.

37. Туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари бошлиқлари очиқ мустақил танлов асосида Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади, бунда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарларидан бири танлов комиссияси таркибига киритилади".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомда:


а) 11-банднинг "е" кичик банди чиқариб ташлансин;


б) 12-бандда:

"е" кичик банд чиқариб ташлансин;

"й" кичик банднинг учинчи хатбошидаги "қишлоқ хўжалиги ерларидан нооқилона фойдаланиш ва уларни қўриқлаш" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 9-банддаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


12-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошидаги "Ўздавергеодезкадастр" қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банд, 30-банднинг ўнинчи хатбоши, 37-банд, 60-банднинг ўн учинчи хатбоши ҳамда 73-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўздавергеодезкадастр" қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


78-бандда:

иккинчи, учинчи ва олтинчи хатбошилардаги "Ўздавергеодезкадастр" қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмашитирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш

СХЕМАСИ

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар, давлат санитария назорати, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва сув хўжалиги органлари

Буюртмачилар

(экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари, геология ва минерал ресурслар органлари, сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишлари лойиҳалари бўйича ихтисослашган буюртмачи ташкилотлар, сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар)

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар, давлат санитария назорати, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қурилиш ва сув хўжалиги органлари

<

1

>

<

2

>

Лойиҳа ташкилоти

("Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти, заруратга кўра бошқа лойиҳа ташкилотлари)

<

3

>

<

4

>

Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Республика касаба уюшмалари федерацияси

<

7

>

5

>

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (туман ва вилоят аҳамиятига эга сув объектлар бўйича)



>

<

6





9

7

     ^


V

8


Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

(трансчегаравий, вилоятлараро ва алоҳида аҳамиятга эга сув объектлари бўйича)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги органлари

<


            

1. Сув объектлари сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш учун тақдимнома (хулоса) олинади.

2. Лойиҳани ишлаб чиқиш учун техник топшириқ тайёрланади ва келишилган ҳолда тасдиқланади.

3. Лойиҳа ташкилоти билан сув объектлари сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича белгиланган тартибда шартнома имзоланади.

Лойиха ташкилоти томонидан техник топширик ва мазкур низом асосида лойиҳа ишлаб чиқилади.

4. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича лойиха белгиланган тартибда манфаатдор идора ва ташкилотлардан экспертизадан ўтказилади.

5. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ва ажратиш бўйича таклифлар тайёрланади ҳамда белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш учун киритилади.

Таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ўрганиб чиқилади ва сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ва ажратиш бўйича тегишли қарор қабул қилинади.

6. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ва ажратиш бўйича қарор ижро учун буюртмачиларга ва манфаатдор ташкилотларга юборилади.

7. Трансчегаравий, вилоятлараро ва алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув объектлари сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича таклифлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

8. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ва ажратиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва қабул қилинган қарор ижро учун буюртмачиларга ва манфаатдор вазирлик ва идораларга юборилади.

9. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарининг чегаралари (ҳудудлари) белгиланган тартибда жойида (натурада) белгиланади ва ажратилади.

Буюртмачилар ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда тегишли муҳофаза ишлари амалга оширилади.


в) 2-илованинг 2-9-позициялари "Масъул ижрочилар" устунидаги "Давергеодезкадастр" қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 11-банднинг иккинчи хатбошидаги "ер ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 18-банднинг иккинчи хатбошидаги "Давергедеозкадастр" қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарорида:


а) 3-иловада:


14 ва 15-позицияларнинг "Масъул ижрочилар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги";


17-позициянинг "Масъул ижрочилар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк, "Ўзбеккосмос" агентлиги";


б) 6-иловада:


1-позициянинг "Масъул ижрочилар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, IT-парк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги";


4-позициянинг "Масъул ижрочилар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги".


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низомда:


а) 10-бандда:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 18-банднинг 25-кичик бандидаги "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти директори" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 ноябрь








































Время: 0.0196
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск