ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2021 й. ПҚ-23-сон "Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2021 й.

N ПҚ-23



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ПРОФИЛАКТИКА

ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ЮРИДИК ЙЎНАЛИШДАГИ

БИЛИМЛАРИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ички ишлар органлари учун мутахассислар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш, ички ишлар органларида олий юридик маълумотга эга кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлақонли қондириш, шунингдек, Янги Ўзбекистон шароитида ички ишлар органлари профилактика инспекторлари олдида турган муҳим вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ички ишлар органларида уч йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган, касбига фидойи, ташаббускор профилактика (катта) инспекторларини Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат олий таълим муассасаларига (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бундан мустасно) (кейинги ўринларда - олий таълим муассасалари) кириш имтиҳонларисиз сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби жорий этилсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

профилактика (катта) инспекторларига юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига ўқишга тавсияномалар бериш учун ички ишлар вазирининг ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи раҳбарлигида комиссия (кейинги ўринларда - комиссия) ташкил этилади;

комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда ўқишга номзод профилактика (катта) инспекторларининг билим даражаларини аниқлаш учун тест имтиҳонлари ўтказилади;

комиссия раиси тест имтиҳонлари натижалари ҳамда комиссия хулосаси асосида ички ишлар вазирига тавсиянома берилган профилактика (катта) инспекторлари рўйхатини тақдим этади;

тавсиянома берилган профилактика (катта) инспекторлари рўйхати ички ишлар вазири томонидан ҳар йили июнь ойида тест имтиҳонлари натижалари ва комиссия хулосаси билан биргаликда, тавсия этилаётган олий таълим муассасалари кесимида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) тақдим этилади;

тавсияномалар олий таълим муассасалари ўртасида тенг тақсимланади;

Давлат комиссияси томонидан тавсиянома берилган профилактика (катта) инспекторларини сиртқи ўқишга қабул қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилинади;

ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда контракт маблағлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан Ички ишлар вазирлиги орқали тўлаб берилади;

тавсияномага эга профилактика (катта) инспекторлари олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинади;

ички ишлар вазирига олий юридик маълумотга эга профилактика (катта) инспекторларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Давлат комиссиясига тавсияномалар сонини кўпайтириш бўйича таклиф киритиш ҳуқуқи берилади.


3. Ички ишлар вазирлиги (П.Р.Бобожонов, Б.Т.Абдуллаев):

2022 йил 1 майга қадар 2022/2023 ўқув йилида юриспруденция соҳасида бакалавриат йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун 100 нафар профилактика (катта) инспекторларига тавсиянома берсин;

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб профилактика (катта) инспекторларини юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун тавсияномаларни 2 баробаргача ошириш юзасидан Давлат комиссиясига асослантирилган таклиф киритсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) мазкур қарорга мувофиқ жорий этиладиган тартибга кўра, Ички ишлар вазирлигининг тавсияномаси асосида олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида ўқиган битирувчиларга ички ишлар органларида камида беш йил хизмат ўтаб бериш мажбурияти юклатилади;

б) тавсияномалар берилган ходимлар билан ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йил мобайнида ички ишлар органларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ ҳақида уч томонлама (Ички ишлар вазирлиги - профилактика инспектори - олий таълим муассасаси) шартнома тузилади;

в) тавсиянома асосида ўқишга қабул қилиниб, турли сабабларга кўра ўқишдан четлаштирилган ёки ўқишни тамомлагандан сўнг ички ишлар органларида беш йил хизмат ўтаб бермаган профилактика (катта) инспекторларидан ўқишга сарфланган тўлов-контракт маблағлари ундирилади. Бунда, қуйидаги ҳолларда профилактика (катта) инспекторларидан ўқишга сарфланган шартнома маблағлари ундирилмайди:

ички ишлар органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида бўшатилганда;

ходимнинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда;

ходим вафот этганда.


5. Ички ишлар вазирлиги (П.Р.Бобожонов):

а) бир ой муддатда профилактика (катта) инспекторларини олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга киришга тавсия этишнинг аниқ, шаффоф ва адолатли мезонларини ишлаб чиқсин ва тавсиянома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:

профилактика (катта) инспекторларига юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига ўқишга тавсияномалар бериш учун комиссия тузиш ҳамда унинг асосий вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш;

мазкур қарор талаблари асосида ўқишга номзод бўлган профилактика (катта) инспекторларини саралаш ва рўйхатини шакллантириш тартибини белгилаш;

комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда ўқишга номзод профилактика (катта) инспекторларини тест имтиҳонларидан ўтказиш тартибини белгилаш;

тест натижалари асосида комиссия раиси томонидан ички ишлар вазирига тавсиянома бериш тартибини белгилаш;

комиссия хулосаси ва тест натижалари асосида ички ишлар вазири томонидан Давлат комиссиясига таклиф киритиш тартибини белгилаш;

б) 2022/2023 ўқув йили ва ундан кейинги ўқув йилларида тавсиянома асосида профилактика инспекторлари учун юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналишига ажратиладиган умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча қабул кўрсаткичлари юзасидан олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шаклида ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этсин;

в) профилактика (катта) инспекторларига олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тадбирларини ҳар йили май-июнь ойларида ушбу қарор талабларига мувофиқ амалга оширсин;

г) бир ой муддатда Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритсин;

д) манфаатдор идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 декабрь
































Время: 0.2003
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск