ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Халқаро молия институтлари ва хорижий банклар билан ҳамкорлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2021 й. ПҚ-26-сон "Ўзбекистон Республикасининг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда халқаро молия корпорацияси устав капиталидаги қўшимча акцияларга обуна бўлиши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2021 й.

N ПҚ-26



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ҲАМДА ХАЛҚАРО МОЛИЯ КОРПОРАЦИЯСИ УСТАВ

КАПИТАЛИДАГИ ҚЎШИМЧА АКЦИЯЛАРГА ОБУНА

БЎЛИШИ ТЎҒРИСИДА


Жаҳон банки гуруҳининг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, ушбу халқаро молия институтларининг устав капитали кўпайиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг улардаги улушини сақлаб қолиш мақсадида:


1. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ХТТБ) ҳамда Халқаро молия корпорацияси (кейинги ўринларда - ХМК) Бошқарувчилар кенгаши томонидан 2018 йилда ушбу ташкилотларнинг устав капиталини ошириш ва аъзо мамлакатларнинг қўшимча акцияларга обуна бўлишларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ХТТБ ва ХМКларнинг устав капиталидаги мос равишда умумий қиймати 91,92 млн АҚШ доллари бўлган қўшимча 762 та акцияси ва умумий қиймати 12,78 млн АҚШ доллари бўлган қўшимча 12 781 та акциясига обуна бўлиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ХТТБ ва ХМКларнинг қўшимча акцияларига Ўзбекистон Республикасининг обуна бўлиши тўғрисида Жаҳон банки гуруҳини белгиланган тартибда хабардор қилсин.


4. Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Жаҳон банки гуруҳига мақбул бўлган шаклда ХТТБ ва ХМКларнинг қўшимча акцияларига обуна бўлиш юзасидан тегишли юридик хулоса берсин.


5. Қуйидагилар:

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қўшимча 762 та акциясини харид қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар жадвали 1-иловага мувофиқ;

Халқаро молия корпорациясининг қўшимча 12 781 та акциясини харид қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасига таклиф этилган 80,45 млн АҚШ доллари миқдоридаги ХТТБ қўшимча акциялари бўйича тўловлар ХТТБ томонидан заруриятга қараб Жаҳон банки гуруҳининг аъзо-давлатлар олдидаги мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш мақсадида юбориладиган хабарномасига асосан белгиланган тартибда амалга оширилади.


7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги белгиланган тартибда:

ХТТБ ва ХМК устав капиталидаги мос равишда қўшимча 762 та ва 12 781 та акцияларига обуна бўлишни;

ХТТБ ва ХМКлар устав капиталидан қўшимча акцияларни харид қилиш бўйича мазкур қарор билан тасдиқланган жадвалларга асосан Ўзбекистон Республикасининг тўловлари амалга оширилишини таъминласин.


8. Молия вазирлиги 2022-2025 йиллар учун Давлат бюджетини шакллантиришда ХТТБ ва ХМКнинг қўшимча акцияларини харид қилиш учун етарли маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 ноябрдаги

ПҚ-26-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг

қўшимча 762 та акциясини харид қилиш бўйича

Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга

ошириладиган тўловлар

ЖАДВАЛИ

Т/р

Тўлов муддати


Тўлов суммаси (АҚШ долларида)


1

2022 йил


5 740 000

2

2023 йил


5 740 000

Жами:


11 480 000

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 ноябрдаги

ПҚ-26-сон қарорига

2-ИЛОВА



Халқаро молия корпорациясининг қўшимча

12 781 та акциясини харид қилиш бўйича

Ўзбекистон Республикаси томонидан

амалга ошириладиган тўловлар

ЖАДВАЛИ

Т/р

Тўлов муддати


Тўлов суммаси (АҚШ долларида)


1

2022 йил


3 195 250

2

2023 йил


3 195 250

3

2024 йил


3 195 250

4

2025 йил


3 195 250

Жами:


12 781 000

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 декабрь



















































Время: 0.2035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск