ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикасининг 30.11.2021 й. ЎРҚ-733-сон "Cув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 10.08.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 21.10.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.11.2021 й.

N ЎРҚ-733



"СУВ ВА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 10 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 21 октябрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги 837-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда, N 11, 791-модда; 2020 йил, N 9, 539-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 2-1-модда:

саккизинчи хатбошисидаги "сув объектидан" деган сўзлар "сув объектидан ёки сув хўжалиги объектидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари - сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари (туманларнинг ирригация бўлимлари, ирригация тизими бошқармалари, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари, мелиоратив экспедициялар, сув омборларидан ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари)";

ўн бешинчи - ўн тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн олтинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"сув етказиб берганлик ва бошқа сув хўжалиги хизматлари учун ҳақ тўлаш - сув таъминоти ташкилотлари (сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқалар) томонидан кўрсатиладиган сув етказиб бериш бўйича хизматлар ва бошқа сув хўжалиги хизматлари (сув хўжалиги объектларини таъмирлаш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш, сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларидан фойдаланишда кўмаклашиш) учун шартнома асосида тўловларни амалга ошириш";

ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилари тегишинча йигирманчи ва йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 6-модда:

саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сув хўжалиги соҳасида давлатлараро муносабатларни ривожлантириш";

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"сув хўжалигини ривожлантириш, сувдан оқилона фойдаланиш, сувдан самарали фойдаланиш, сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, сув ва сувдан фойдаланишга доир бошқа дастурларни тасдиқлаш;

сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартибини тасдиқлаш";

тўққизинчи хатбошиси ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


3) 7-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича аниқ йўналтирилган рўйхатларни шакллантириш ва тасдиқлашда, шунингдек уларнинг амалга оширилишини назорат қилишда кўмаклашиш;

сув истеъмолчилари уюшмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш ҳамда тиклаш, томорқа ерларига сув етказиб бериш тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш";

бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4) 8-модданинг иккинчи қисмидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар "Сув хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 9-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади";


6) 11-модда биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги "оқинди" деган сўз "оқова" деган сўз билан алмаштирилсин;


7) 16-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув объектларидан ўтадиган кўприклар, ўтиш йўлларини ва бошқа транспорт коммуникацияларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳалари сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини назорат қилиш органлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда зарур ҳолларда, энергетика, архитектура ва қурилиш органлари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан (дарё транспорти юзасидан) келишиб олиниши лозим, шунингдек тошқин сувларини ўтказиб юборишни, сув объектларидан фойдаланиш режимини, сувларнинг ифлосланишига, булғанишига ва камайиб кетишига йўл қўймасликни, уларнинг зарарли таъсирининг олдини олишни таъминловчи тадбирлар ўтказилишини назарда тутиши керак";

иккинчи қисмидаги "қишлоқ ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8) 18-2-модда:

тўртинчи қисмидаги "қишлоқ ва сув хўжалиги органлари" деган сўзлар "сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Сув истеъмолчилари уюшмаларининг фаолиятини молиялаштириш ўз аъзоларининг ҳар йиллик аъзолик бадаллари, шартнома асосида сув етказиб берганлик ва бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловлар, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Сув истеъмолчилари уюшмалари сувдан фойдаланиш қоидалари бузилган, сувдан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, шунингдек лимитдан ортиқча сув олинган, аъзолик бадаллари, сув етказиб берганлик ва бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонуннинг ҳамда шартнома шартларининг аниқланган бузилишлари бартараф этилгунига қадар сув истеъмолчиларига сув етказиб беришни тўхтатишга ҳақли";


9) 19-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув объектлари ёки уларнинг қисмлари сувдан фойдаланиш объектлари бўлиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик принциплари ҳамда бошқа шартлар асосида фойдаланишга берилиши мумкин, бундан сув омборлари, сел-сув омборлари, шунингдек йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари мустасно";


10) 21-модданинг:

тўртинчи қисмидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар "Сув хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги "қишлоқ ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўнинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "Оқинди" деган сўз "Оқова" деган сўз билан алмаштирилсин;


11) 27-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Табиий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома ер усти сувлари бўйича - сув хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари, ер ости сувлари бўйича - геология ва минерал ресурслар органлари томонидан берилади.

Сунъий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома:

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, сув омборларидан фойдаланиш бошқармаларига, трансчегаравий сув объектларидан, вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотларга, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаларига, мелиорация экспедицияларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига -республика ёки вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан;

ирригация тизимлари бошқармаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига - вилоят ёки туманлараро аҳамиятга молик сув объектларидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан;

сув истеъмолчилари уюшмаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига - туман аҳамиятига молик сув объектларидан туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари томонидан;

ўзлари хизмат кўрсатадиган зонада жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда бошқа сув истеъмолчиларига - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими билан келишилган ҳолда сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан берилади";


12) 29-модданинг матнидаги "қишлоқ ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


13) 30-модданинг иккинчи қисмидаги "қишлоқ ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


14) 31-модданинг:

биринчи қисмидаги "вақтинча фойдаланиш" деган сўзлар "вақтинча, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сувдан вақтинча фойдаланиш муддати уч йилдан кам бўлмаслиги ва қирқ тўққиз йилдан ошмаслиги керак";


15) 35-модда биринчи қисми:

бешинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "оқинди" деган сўз "оқова" деган сўз билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сувни тежаш ва рақамли технологияларни жорий этиш чораларини кўриши";


16) 35-1-модда биринчи қисми бешинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "оқинди" деган сўз "оқова" деган сўз билан алмаштирилсин;


17) 44-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари тегишлилигига кўра шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларидан, айрим ҳоллардагина соғлиқни сақлаш органлари ва курорт бошқармалари билан келишилган ҳолда бошқа мақсадлар учун фойдаланишга рухсат бериши мумкин";


18) 45-модданинг ўзбекча матнидаги "оқинди" деган сўз "оқова" деган сўз билан алмаштирилсин;


19) 48-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув истеъмолчилари уюшмаларининг сувдан фойдаланиш режалари туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан умумлаштирилади.

Қуйидагилар:

туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлими туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими билан келишилган ҳолда - сув истеъмолчилари уюшмалари бўйича;

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда - туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлими бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги - Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари бўйича тузилган ҳамда умумлаштирилган сувдан фойдаланиш режаларини тасдиқлайди";


20) 49-модда:

иккинчи қисмидаги "улар давлат мулки бўлиб, хусусийлаштирилиши мумкин эмас" деган сўзлар "улар давлат мулкидир" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Сув хўжалигидан фойдаланувчи ташкилотларнинг сув хўжалиги объектлари ва иншоотлари белгиланган тартибда, давлат-хусусий шериклик принциплари асосида фойдаланишга берилиши мумкин.

Сув омборлари, сел-сув омборлари, шунингдек йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари хусусийлаштирилмайди";

учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


21) 50-1-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига ишлаб чиқилган ва жорий этилган сувни тежовчи технологияларнинг камида беш йил қўлланилишини таъминлаши";

тўртинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сувни тежаш имконини берадиган агротехника тадбирларини, шу жумладан ерларнинг шўрини ювишда лазерли ускуна ёки узун базали ер текислагичлар ёрдамида ҳар уч йилда камида бир марта текислашни амалга ошириши";


22) 51-модда:

номининг ўзбекча матнидаги "Оқинди" деган сўз "Оқова" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги экинларини оқова сувлар билан суғориш давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг рухсати билан, белгиланган тартибда амалга оширилади";


23) 56-модда:

номидаги "саноат мақсадларида ва иссиқлик энергетикаси эҳтиёжлари учун" деган сўзлар "саноат мақсадларида ҳамда иссиқлик ва атом энергетикаси эҳтиёжлари учун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув объектларидан саноат мақсадларида ҳамда иссиқлик ва атом энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчи сув истеъмолчилари, ушбу Қонуннинг 35-1-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари, ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш, сув таъминотининг айланма ҳамда такрорий тизимларини жорий этиш орқали сув сарфини камайтириш ва оқова сувларнинг оқизиб юборилишини тугатиш чораларини кўриши, шунингдек сувларнинг радиоактив ифлосланиши белгиланган нормалардан ошишига йўл қўймаслиги шарт";

учинчи қисмининг русча матнидаги "сельского и" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


24) 59-модданинг биринчи қисмидаги "қишлоқ ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


25) 60-модданинг иккинчи қисмидаги "қишлоқ ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


26) 63-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув объектлари балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун юридик шахсларга қонунчиликда назарда тутилган талабларга ва шартларга риоя этган ҳолда берилиши мумкин.

Сув объектларидан балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


27) 64-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув ҳавзаларида спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлашга овчилар ва балиқчиларнинг жамоат бирлашмаларига бириктирилган жойларда ушбу жамиятларнинг рухсатномаси асосида бепул ёки ҳақ эвазига рухсат этилади, бундан давлат қўриқхоналарининг, табиат боғларининг ва давлат биосфера резерватларининг ҳудудидаги сув ҳавзалари мустасно. Сув объектлари ёки уларнинг айрим участкалари овчилар ва балиқчиларнинг жамоат бирлашмаларига ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда бириктирилиши мумкин";


28) 68-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "оқинди" деган сўз "оқова" деган сўз билан алмаштирилсин;


29) 70-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кема қатнови учун сув объектларидан фойдаланиш сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади";


30) ХIХ боб номининг ўзбекча матнидаги "Оқинди" деган сўз "Оқова" деган сўз билан алмаштирилсин;


31) 74-модда:

номининг ўзбекча матнидаги "оқинди" деган сўз "оқова" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи ва иккинчи қисмларининг ўзбекча матнидаги "оқинди" деган сўз "оқова" деган сўз билан алмаштирилсин;


32) 75-модда:

номининг ўзбекча матнидаги "оқинди" деган сўз "оқова" деган сўз билан алмаштирилсин;

ўзбекча матнидагиқинди" деган сўз "оқова" деган сўз билан алмаштирилсин;


33) 79-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув омборларидан фойдаланиш тартиби Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва бошқа манфаатдор органлар билан келишилган ҳолда, ҳар бир сув омбори, сув омборлари тизмаси ёки тизими учун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган қоидаларда белгиланади";


34) 80-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув омборларининг тегишли техник ҳолатини ва ободонлаштирилишини таъминлайдиган тадбирларни уюштириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш сув хўжалиги органлари ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш органлари томонидан амалга оширилади";


35) 82-модданинг:

биринчи қисмидаги "қишлоқ ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "Қишлоқ ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


36) 85, 86, 87 ва 90-моддаларнинг матнларидаги "қишлоқ ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


37) 98-модданинг русча матнидаги "сельского и" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


38) 99-модда:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари режимини бузиш";

иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "Оқинди" деган сўз "Оқова" деган сўз билан алмаштирилсин;


39) 101-модда:

иккинчи қисмидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги органларига" деган сўзлар "геология ва минерал ресурслар органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "оқинди" деган сўз "оқова" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилган рухсатнома асосида амалга оширилади";

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


40) 102-модданинг биринчи қисмидаги, 103-модданинг биринчи хатбошисидаги, 104-модданинг учинчи қисмидаги "қишлоқ ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


41) 105-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув етказадиган зарарли таъсирдан муҳофаза қилиш, зарарли таъсирнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг балансидаги объектларда тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан, сув истеъмолчилари балансидаги объектларда эса уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";


42) 110-модданинг иккинчи қисмидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар "Сув хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


43) 111-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сувдан комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг бош ва ҳавза (ҳудудий) жадваллари, шу жумладан экотизим эҳтиёжлари учун оқизиб юбориладиган сувлар аҳолининг ва иқтисодиёт тармоқларининг сувга бўлган истиқболдаги эҳтиёжларини қондириш, шунингдек сувни муҳофаза қилиш ва сув етказадиган зарарли таъсирларнинг олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган асосий сув хўжалиги тадбирларини ва бошқа тадбирларни белгилаб беради";


44) 113-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"113-модда. Сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилишда

сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи ҳамда мониторингини

юритиш тартиби


Сувдан махсус фойдаланувчилар ва махсус сув истеъмолчилари белгиланган тартибда сувдан фойдаланишнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритади.

Сув ресурслари мониторинги сув ресурсларининг, шу жумладан ер ости сувларининг ўзгаришини аниқлаш, уларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда сув ресурслари ҳолатининг прогнозларини ишлаб чиқиш мақсадида ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

Сувдан махсус фойдаланиш ва махсус сув истеъмоли чоғидаги сув ресурсларининг ҳисоби, ҳисоботи ҳамда мониторинги тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 декабрь


"Халқ сўзи", 2021 йил 1 декабрь



































Время: 0.2008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск