ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 30.11.2021 й. ЎРҚ-734-сон "Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.10.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 19.11.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.11.2021 й.

N ЎРҚ-734



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ТРАНСПОРТ ВА МОЛИЯ СОҲАЛАРИДАГИ

АЙРИМ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ СОДИР ЭТГАНЛИК

УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАЗОЛАР ЛИБЕРАЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 18 октябрда қабул қилинган

Cенат томонидан 2021 йил 19 ноябрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 128-1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно), -

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


2) 128-2-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"128-2-модда. Транспорт воситасини бошқариш вақтида

теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида

монитордан (дисплейдан) фойдаланиш


Транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган монитордан (дисплейдан) фойдаланиш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


3) 128-3-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг биринчи - бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади";


4) 135-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини ўз ёнида олиб юриши талаб этилмайди";


5) 135-1-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги "бир баравари" деган сўзлар "иккидан бир қисми" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми, мансабдор шахсларга эса - икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


6) 170-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"валюта бойликлари мусодара қилиниб, ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


7) 175-1-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги "беш бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар "уч бараваридан етти бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "ўн бараваридан йигирма бараваригача" деган сўзлар "етти бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 176-3-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса - ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


9) 245-модданинг биринчи қисмидаги "128-1-моддасининг иккинчи қисмида, 128-2-моддасининг учинчи қисмида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


10) 248-модда:

биринчи қисмидаги "128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар "128-1, 128-2-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг:

5-бандидаги "128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар "128-1, 128-2-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6-бандидаги "128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар "128-1, 128-2-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7-бандидаги "128-2-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар "128-2-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 256-модда:

биринчи қисмидаги "128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар "128-1, 128-2-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар "128-1, 128-2-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 291-модда биринчи қисмининг:

"а" кичик бандидаги "137, 176-3-моддаларида" деган сўзлар "137-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"д" кичик бандидаги "176-3" рақами чиқариб ташлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахборотни (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар, транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полислари ҳақидаги ахборотни) Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёки консуллик муассасалари берган биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) асосида планшетлар ва компьютерлар воситасида фойдаланган ҳолда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан текшириш тартибини Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ягона электрон иш юритиш тизими доирасида 2022 йил 1 мартга қадар бўлган муддатда жорий этсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддасининг 4-банди 2022 йил 1 мартдан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 декабрь


"Халқ сўзи", 2021 йил 1 декабрь










































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск