ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 24.11.2021 й. 03/ЮБ-12-сон "Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 02.12.2021 й. 2690-3-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
02.12.2021 й.
N 2690-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ
ҚЎМИТАСИНИНГ
24.11.2021 й.
N 03/ЮБ-12
ҚАРОРИ
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини
инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
йўриқноманинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 613-сон "Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инепекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 июндаги 59-сон буйруғи (рўйхат рақами 2690, 2015 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й, 25-сон, 336-модда) билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўрикноманинг 1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ионлаштирувчи нурланиш манбаи (ИНМ) - ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилма ва (ёки) радиоактив модда;".
2. Мазкур карор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасииииг раиси Б.В. Гулямов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 2 декабрь