ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Қурол-яроғ, портловчи моддалар ва материаллар муомаласи /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2021 й. 724-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2021 й.

N 724



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ПИРОТЕХНИКА БУЮМЛАРИ

МУОМАЛАСИ СОҲАСИДА ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ

КУЧАЙТИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, пиротехника воситаларининг муомаласи соҳасида давлат назоратини ўрнатиш, уларнинг ноқонуний айланишининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини сақлаш, шунингдек, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (саноат мақсадида фойдаланиладиган пиротехника буюмларидан ташқари) Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва улардан фойдаланиш Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари рўйхатига киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан яратилиши, ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, ташилиши, реализация қилиниши, сотиб олиниши. сақланиши ва фойлаланилиши тақиқланади;

техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг III-V класслари) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мушакбозлик ташкил этилиши кўрсатилган оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси асосида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойлаланилишига рухсат берилади, саноат мақсадида фойдаланиладиган пиротехника буюмлари бундан мустасно;

техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларининг (хавфлиликнинг III-V класслари) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан олиб кирилиши ва фойдаланилиши учун лицензия ва рухсатнома талаб этилмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда пиротехника буюмларини ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш, шунингдек, айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин;

бир ой муддатда техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (хавфлиликнинг III-V класслари) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсатнома бериш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 декабрь

















































Время: 0.0220
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск