ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.12.2021 й. ПҚ-30-сон "Термиз муҳандислик-технология институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2021 й.

N ПҚ-30



ТЕРМИЗ МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ

ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада маҳаллий ишлаб чиқариш, саноат корхоналари, геология ва кончилик тармоқлари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнига ўқитишнинг инновацион шакл ва методлари ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, ҳудудларда замонавий фикрлайдиган, рақобатбардош мутахассисларга бўлган эҳтиёжни босқичма-босқич қондириб бориш мақсадида:


1. Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида Термиз муҳандислик-технология институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Институтнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

маҳаллий ишлаб чиқариш, саноат корхоналари, геология ва кончилик тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, меҳнат бозорида рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни, шунингдек, замонавий технологиялар бўйича чуқур билимга эга мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш;

етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни жорий этиш, Институт профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш, битирувчиларнинг республика ва хорижий олий таълим муассасаларида (илмий марказларда) магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таҳсил олишларини ташкил этиш;

ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибани, жумладан замонавий таълим технологияларини татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини таъминлаш;

ўқув жараёнини талабаларда мустақил таълим олиш, тизимли таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш ва амалий, жумладан тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш;

амалий илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун замонавий ўқув ва илмий-лаборатория базасини шакллантириш, уни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;

амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот ишлари ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга оширишни йўлга қўйиш, тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, шунингдек, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун грантлар жалб этиш.


3. Қуйидагилар:

2025 йилга қадар Термиз муҳандислик-технология институтини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Термиз муҳандислик-технология институтини 2025 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида фаолият юритади;

Тошкент давлат техника университети Термиз филиали талабалари таҳсил олаётган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича Институтда ўқишни давом эттиради ҳамда уларга ўқиш якуни бўйича Институт дипломи берилади;

Институтга талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

Институт Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


5. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг амалдаги рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 таликка кирган хорижий олий таълим муассасасининг дастури асосида ўз таълим дастурларини шакллантириш;

иш берувчилар талабларини инобатга олган ҳолда ўқув режаларидаги назарий таълим улушини қисқартириш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириш, ҳафтада бир кунлик амалиёт тажрибасини қўллаш;

Институт фаолияти йўналишлари бўйича маслаҳат ва эксперт-таҳлилий хизматларни шартнома асосида кўрсатиш, шунингдек, тақдим этиладиган хизматларни самарали амалга ошириш учун илмий-тадқиқот ва инновацион хизмат кўрсатувчи корхоналарни ташкил этиш;

шаффофлик тамойиллари асосида хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маош ҳамда бошқа тўловларни белгилаш ва тўлаш;

профессор-ўқитувчиларни ўқув-методик, илмий-тадқиқот ишлари ва "устоз-шогирд" тизими бўйича бажарган ишларининг натижаси бўйича рағбатлантириб бориш.


6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

а) икки ой муддатда:

Институтни танлов асосида ишлаб чиқариш ташкилотлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида катта илмий ва амалий тажриба орттирган мутахассислар, устувор равишда, илмий даражага эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чорасини кўрсин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан биргаликда Институтнинг ихтисослашган факультет ва кафедраларини мос йўналишлари бўйича давлат улушига эга йирик хўжалик юритувчи субъектлар ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқласин;

б) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб етакчи олий таълим муассасаларида тегишли магистратура мутахассисликлари ва 2023 йилдан бошлаб таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлаш чораларини кўрсин;

в) Институт учун бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш ишларини ҳар йилги Инвестиция дастурида соҳага ажратилган лимитлар доирасида амалга ошириш юзасидан таклифларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига киритиб борсин.


7. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Институт фаолиятини самарали ташкил этиш учун бошқа ҳудудлардан жалб этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Институтга яқин ҳудудда жойлашган кўп қаватли уй-жойлардан хизмат уйларини Институтга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин.


8. Институт фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.


9. Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 288 "а"-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан бирга Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 июндаги "Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3101-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда Институтнинг тузилмаси ва устави тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов белгилансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 декабрдаги

ПҚ-30-сон қарорига

1-ИЛОВА



2025 йилга қадар Термиз муҳандислик-технология

институтини ривожлантириш ва моддий-техника

базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Молиялаш-

тириш

манбалари


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


I. ТЕРМИЗ МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ, ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА

ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ЎҚИТИШ

МЕТОДЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

1.

Термиз муҳандислик-технология институти (кейинги ўринларда - Институт) фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш.


1. Институт уставини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


2. Институт тузилмасини шакллантириш ва тасдиқлаш.


-

2021 йил

декабрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт


2.

Иш берувчи ва кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида ўқув-методик ҳужжатларни мунтазам такомиллаштириб бориш.


1. Ўқув режаларидаги фанлар сонини номутахассислик фанлар ҳисобига босқичма-босқич камайтириш ҳамда мустақил таълим салмоғини ошириш орқали такомиллаштириб бориш.


-

Доимий


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

2. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари салмоғини ошириб бориш.



2022/2023 ўқув

йилидан бошлаб,

босқичма-босқич

3. Фан дастурлари мазмунини кадрлар буюртмачилари талаблари ва хорижий тажриба асосида такомиллаштириш.



Доимий

3.

Таълим ва иқтисодиёт тармоқлари интеграциясини таъминлаш.

1. Иш берувчилар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, таълимни ташкил этишда уларнинг таклифларидан кенг фойдаланиш.


2. Талабаларнинг малакавий амалиётини ташкил этиш учун кадрлар истеъмолчилари билан ҳамкорликда методик базани ишлаб чиқиш ва ривожлантириб бориш.


3. Битирувчи курс талабалари амалиётини келгусида талабалар ишга жойлашиши мумкин бўлган корхона ва ташкилотларда ташкил этиш.


-

2022/2023 ўқув

йилидан бошлаб,

доимий


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт


4.

Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини жорий этиш.


1. Хорижий мамлакатлардаги етакчи олий таълим муассасаларининг илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини ўрганиш ва жорий этиш чораларини кўриш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил

июнь-август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

2. Хорижий мутахассислар иштирокида маъруза ва амалий машғулотлар ўтказиш.


Доимий

5.

Институт профессор-ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириб бориш, жумладан хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириб бориш тизимини йўлга қўйиш.

1. Профессор-ўқитувчиларни нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига Институт профессор-ўқитувчиларини малака оширишга юбориш.


2. Профессор-ўқитувчилар учун хорижий илмий марказлар ва олий таълим муассасаларида, шунингдек, кадрлар буюртмачилари бўлган ташкилот ва корхоналарда стажировкалар ташкил этиш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар


2021/2022 ўқув

йилидан бошлаб,

доимий


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт


6.

Таълим жараёнини замонавий ўқув адабиётлари билан тўлиқ таъминлаш.


1. Фанлардан етишмаётган ўқув адабиётларини мақсадли режалар асосида тайёрлаш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар


2022 йил

март


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

2. Замонавий ўқув адабиётларини яратиш, хорижий адабиётларни харид қилиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам равишда янгилаб бориш.


Доимий

7.

Талабаларга жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш.


1. Институтда спорт мусобақалари доимий ўтказилишини йўлга қўйиш.


2. Институт ректори кубогини ташкил этиш.


3. Жисмоний тарбия ва спортга доир тадбирларни доимий ташкил этиш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Доимий


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Институт


8.

Институтнинг ўқув биноларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.


1. Таълим йўналишларининг хусусиятини инобатга олган ҳолда аудиторияларни жиҳозлаш учун зарур воситалар рўйхатини шакллантириш.


Бюджетдан ушбу мақсад учун ажратилган маблағлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

2022 йил

июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Институт

2. Институтни ўқув ва илмий лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, мультимедиа маҳсулотлари, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, қурилиш материаллари, инвентарь ва моддий-техника ресурслари билан таъминлаш.


Режа-жадвалга

мувофиқ


3. Институтга 2 та, шу жумладан 1 та бириктирилган ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратиш.


2022 йил

январь


II. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ,

ИЛМИЙ ИШЛАРНИНГ НАТИЖАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ЁШЛАРНИ

ИЛМИЙ ФАОЛИЯТГА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ

9.

Институт профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириб бориш.

1. Етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ходимларини илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш.


2. Профессор-ўқитувчиларнинг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда мунтазам равишда иштирокини таъминлаш.


3. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаолиятига оид талабларни қайта кўриб чиқиш, уларнинг, шу жумладан турли ташкилотларда илмий-амалий стажировкаларини ташкил этиш.


4. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий мақолаларини Web of Science, Scopus, Google Scholar каби халқаро индексацияланган маълумотлар базаларида чоп этиш ва уларнинг иқтибослик даражасини ошириш чораларини кўриш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари


2022 йилдан

бошлаб,

доимий


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт


10.

Институтда олиб борилаётган амалий, фундаментал ва инновацион тадқиқотларнинг натижадорлигини ошириш.

1. Амалий, фундаментал ва инновацион тадқиқотлар мавзуларини ҳудудий ва ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.


2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун лойиҳа ва таклифлар киритиб бориш.


-

Доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт

11.

Илмий ва инновацион фаолият олиб бориш, илм-фан ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда молиявий ресурсларни жалб этиш.

1. Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш юзасидан илғор хорижий тажрибани ўрганиш.


2. Мамлакатдаги иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжини таҳлил қилиш.


3. Институт профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабалари салоҳиятидан фойдаланиб, Институт таркибида таълим ва илм-фанни ривожлантиришга кўмаклашадиган тижорат ҳамда нотижорат ташкилотлар тузиш.


-

Режа-жадвалга мувофиқ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

12.

"Ёш муҳандис-технолог" ўқув лабораториясини ташкил этиш.


1. Лаборатория хоналарини тайёрлаш ва жиҳозлаш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари


2022 йил

апрель


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт


2. Талабаларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш имкониятларини яратиш.


2022/2023 ўқув

йилидан бошлаб,

доимий


13.

Талабаларнинг илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш.


1. Иқтидорли талабаларни саралаб олиш ва илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш.


2. Тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш.


-

2022/2023 ўқув

йилидан бошлаб,

доимий


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

3. Илмий-тадқиқот ишларида фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантириб бориш.



Доимий

III. ТАЪЛИМ, ИЛМИЙ ВА МАЪМУРИЙ ФАОЛИЯТНИНГ ЯГОНА АХБОРОТ

МАКОНИНИ ЯРАТИШ, АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

14.

Институтнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.


1. Масофавий таълим ва кредит-модуль тизимига ўтиш учун зарур ахборот технологиялари жиҳозлари билан таъминлаш.


Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

2021-2025

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Институт

2. Институтдаги маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини онлайн трансляция қилиш ҳамда уларнинг сифатини мониторинг қилиш имкониятини берувчи ускуналар билан жиҳозлаш.


2022 йил

август

15.

Институтнинг таълим ва бошқарув жараёнида IT-технология инфратузилмасини такомиллаштириш.


1. Институт биноларини оптик толали симлар билан жиҳозлаш ва ягона тармоқ бошқарувини яратиш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Режа-жадвалга мувофиқ


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт


2. Институтнинг барча бинолари, жумладан ахборот-ресурс маркази, ўқув биноларида cимсиз Wi-Fi тизими орқали Интернет жаҳон ахборот тармоғидан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш.


3. Профессор-ўқитувчилар ва талабаларда видео, аудио ва анимацион материаллар устида ишлаш кўникмаларини шакллантириш.


2022 йил

январь


16.

Институт ўқув жараёнига ахборот технологияларини жорий этиш.


1. Ўқув аудиторияларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил

март


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

2. Электрон журнал, электрон давомат ва электрон дарс жадвали тизимидан фойдаланишни янада кенгайтириш.


2022 йил май

3. Институт таълим тизимига рақамли технологияларни кенг жорий этиш мақсадида:

ўқув аудиторияларини онлайн режимда ишлайдиган веб-камералар билан тўлиқ жиҳозлаш ва ҳар бир факультетда маъруза машғулотлари учун мўлжалланган "SMART" аудиториялар яратиш;

таълим жараёнини мультимедиа маҳсулотлари билан бойитиш;

онлайн, вебинар технологиялари, "Е-universitet" ахборот тизими ва "E-minbar" дастурий платформасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

ҳар бир талабани рақамли технологияларга асосланган ID-карталар билан таъминлаш ва шу орқали таълим жараёнини назорат қилиш;

барча ўқув-методик мажмуаларни "Moodle" ва Институтнинг электрон кутубхона тизимига киритилишини таъминлаш.


4. Институтда ўқитилаётган барча фанлар бўйича дарсликларининг электрон базасини шакллантириш ва тизимга киритиш.


2022 йил

майдан бошлаб,

доимий


IV. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК МУНОСАБАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ТАЪЛИМ

ЖАРАЁНИГА ХОРИЖИЙ МУТАХАССИС ВА ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ

17.

Хорижий илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

1. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари доирасида юқори илмий салоҳиятга эга профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни Институт докторант ва мустақил тадқиқотчиларига илмий маслаҳатчи сифатида бириктириш чораларини кўриш.


2. Хорижий ҳамкор Институтлар билан мутахассислик фанлари бўйича вебинарлар ташкил қилиш.


3. Хорижий илмий-тадқиқот марказлари грантлари ва хорижий илмий фондлар маблағларини жалб этиш.


Халқаро грантлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт


18.

Институтда хорижий талабалар улушини босқичма-босқич ошириб бориш.


1. Институтда халқаро талабалар анжуманларини ўтказиш ва уларда хорижий талабалар иштирокини таъминлаш.


Халқаро грантлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Режа-жадвалга

мувофиқ


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

2. Етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма дастурлар (double degree, joint degree) доирасида кадрлар тайёрлаш.


2022/2023 ўқув

йилидан бошлаб,

доимий


19.

Хорижий университетлар билан ҳамкорликда талабалар алмашинувини ва қўшма илмий-тадқиқотларни ташкил этиш.


Етакчи хорижий университетлар ва илмий марказлар билан қўшма илмий-тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш.

Талабаларнинг халқаро илмий конференцияларда иштирокини таъминлаш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари


2022/2023 ўқув

йилидан бошлаб,

доимий


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт


          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 декабрдаги

ПҚ-30-сон қарорига

2-ИЛОВА



Термиз муҳандислик-технология институтини

2025 йилга қадар ривожлантиришнинг

мақсадли кўрсаткичлари

Т/р

Устувор вазифа


Мақсадли кўрсаткич


Йиллар кесимида


Ўсиш

кўрсаткичи,

(2021 йилга

нисбатан)


2021

йилнинг

боши


2022

йил


2023

йил


2024

йил


2025

йил


1.

Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш

Илмий салоҳият, фоизда


19,4

23

30

41

48

28,6 фоиз

2.

Ҳимоя қилинадиган фалсафа доктори диссертациялари (PhD) сони


2

7

11

16

24

12 баравар

3.

Ҳимоя қилинадиган докторлик диссертациялари (DSc) сони


1

2

4

6

9

9 баравар

4.

Фалсафа доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (PhD) сони


2

4

12

17

25

12,5 баравар

5.

Фан доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (DSc) сони


1

3

5

7

9

9 баравар

6.

Мустақил изланувчилар сони


4

6

12

19

24

6 баравар

7.

Профессор-

ўқитувчиларнинг илмий-услубий фаолияти натижадорлигини ошириш


Дарсликлар сони


2

3

7

10

16

8 баравар

8.

Ўқув қўлланмалари сони


2

4

15

23

29

14,5 баравар

9.

Монографиялар сони


2

4

6

8

10

5 баравар

10.

Патентлар сони


1

2

3

4

5

5 баравар

11.

Scopus, Web of Science маълумотлар базасига киритилган мақолалар сони


11

20

41

72

100

9 баравар

12.

Республика журналларида эълон қилинган илмий мақолалар сони


29

42

49

61

79

272,4 фоиз

13.

Scopus, Web of Science маълумотлар базасига киритилган ҳар бир мақолага тўғри келувчи иқтибослар сони


0,2

0,6

1,0

1,4

2,0

10 баравар

14.

АКТга оид дастурлар ва электрон базалар учун олинган гувоҳномалар, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган турли материаллар сони


8

15

26

32

40

5 баравар

15.

Илмий-тадқиқот фаолияти ва илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш асосида олинган маблағлар (млрд. сўм ҳисобида)


Хорижий илмий-тадқиқот марказлари ва илмий фондлардан олинган маблағлар


-

0,25

0,8

1,4

2,3

230,0 фоиз

16.

Давлат грантлари асосида ўтказилган илмий-тадқиқотлардан олинган маблағлар


-

0,35

0,5

1,3

2,0

200,0 фоиз

17.

Соҳалар буюртмаси асосида ўтказилган илмий-тадқиқотлардан олинган маблағлар


0,025

0,5

1,0

2,3

3,5

140 баравар

18.

Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш

Институт профессор-ўқитувчиларини жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий марказларига хизмат сафарларига юбориш


4

7

11

18

25

6,2 баравар

19.

Институтга хорижий олимларнинг ташрифи (камида 1 ойга)


-

3

8

15

25

25 баравар

20.

Хорижий талабалар сони


4

25

50

110

180

45 баравар

21.

Академик алмашинув дастурларида иштирок этувчи талабалар сони


-

25

40

70

120

120 баравар

22.

Институт профессор-ўқитувчиларининг хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда чоп этган мақолалари сони


3

10

21

35

56

18,6 баравар

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 декабрдаги

ПҚ-30-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги "Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3290-сон қарорига 2-илованинг 31-позицияси "Олий таълим муассасаси номи" устунидаги "Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали" сўзлари "Термиз муҳандислик-технология институти" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4410-сон қарорига 5-илованинг 10-позицияси "Олий таълим муассасаси номи" устунидаги "Тошкент давлат техника университети Термиз филиали" сўзлари "Термиз муҳандислик-технология институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5241-сон қарорида:


а) 1-илованинг 14-позицияси "Ҳузурида техникумлар ташкил этилаётган олий таълим муассасалари" устунидаги "Тошкент давлат техника университети Термиз филиали" сўзлари "Термиз муҳандислик-технология институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 139 ва 140-позициялари "Олий таълим муассасалари" устунидаги "Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали", "Тошкент давлат техника университети Термиз филиали" сўзлари "Термиз муҳандислик-технология институти" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 декабрь



















































Время: 0.0121
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск