ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Бошка органлар /

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 07.12.2021 й. ПҚ-34-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 7 декабрдаги

ПҚ-34-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш

агентлигининг Жамоатчилик назоратини ривожлантириш

жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ваулардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.


3. Жамғарма маблағлари Коррупцияга қарши курашиш Агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Молия вазирлиги Ғазначилигида белгиланган тартибда очиладиган миллий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

ҳар йили Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар;

бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро ташкилотларнинг грантлари ҳамда маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


5. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Агентлик томонидан тасдиқланадиган, Молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ равишда фойдаланилади.


6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқликни таъминлашга оид материалларни тайёрлаш учун буюртмалар бериш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларини ҳамда бу борада ўтказиладиган тадқиқотларини ва ижтимоий сўровларини молиялаштириш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлиги мавзусида конференция, семинар, симпозиум, тренинглар ўтказиш ҳамда брошюра, буклет, китоб, тўплам ва бошқа ахборот-маърифий материалларни тайёрлаш ва нашр этиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини, шу жумладан хорижда ошириш;

фуқароларга коррупция ҳақида тезкор хабар бериш имконини берувчи туну-кун фаолият юритадиган Агентликнинг "Call-марказ" фаолиятини молиялаштириш;

Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

Агентликнинг ходимларини моддий рағбатлантириш;

Агентликка юкланган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш.


7. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда келиб тушиши кутилаётган маблағлар доирасида ва бажарилиши лозим бўлган тадбирлардан келиб чиқиб тузилади.


8. Агентлик директори Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲИСОБИ, ҲИСОБОТИ ВА НАЗОРАТИ


9. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши ҳисоби Агентлик томонидан алоҳида юритилади, ҳар чорак ва йил якуни бўйича ҳисоботлар тузилади.


10. Бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар келиб тушиши ва унинг сарфланиши ҳақидаги ҳар чорак ва йил якуни бўйича тузиладиган ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда уларни Молия вазирлигига ўз вақтида тақдим қилишга Агентликнинг бухгалтерияси жавобгар ҳисобланади.


11. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш юзасидан назорат Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 декабрь









































Время: 0.2025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск