Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Умумий қоидалар /

Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара компенсациясини тўлаш тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 06.12.2021 й. 737-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 6 декабрдаги

737-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига

тушиб қолган ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"

ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга

ижара компенсациясини тўлаш тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда - Низом) Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ойлик пул компенсациясини (кейинги ўринларда - ижара компенсацияси) тўлаш тартибини белгилайди.


2. Бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолганҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқаролар ушбу Низомга мувофиқ ижара компенсацияси олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Бунда, бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқаролар тоифасига Тошкент шаҳрида ўзининг ёки у билан бирга яшайдиган оила аъзолари номида мулк ҳуқуқи асосида турар жой бўлмаган ва ижара тўловини тўлиқ амалга ошириш имкони чекланган шахслар киради.


3. Ижара компенсацияси уни тўлаш тўғрисида туман ҳокимининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой давомида Тошкент шаҳрида яшаган давр учун тўланади.


4. Ижара компенсацияси миқдори ижара шартномасига асосан ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим бараваридан ошмаган ҳолда белгиланади.

Бунда, ижара компенсацияси миқдори туман ҳокимининг ижара компенсациясини тўлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб белгиланади ва 6 ой давомида ўзгаришсиз қолади (ижара шартномаси янгидан тузилган ҳолларда ҳам ушбу миқдор ўзгармайди).


5. Ижара компенсациясини тўлаш Тошкент шаҳар туманлари бюджети, зарур ҳолларда эса Тошкент шаҳри шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Ижара компенсациясининг ўз вақтида ва манзилли тўланиши учун Тошкент шаҳар ва тегишли туманлар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари шахсан масъул ҳисобланади.



2-БОБ. ИЖАРА КОМПЕНСАЦИЯСИ ТЎЛАНАДИГАН

ФУҚАРОЛАР РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


7. Ижара компенсацияси тўланадиган фуқаролар рўйхати мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ шакллантирилади.


8. Туман ҳокимлиги:

ҳар ойнинг 5-кунига қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда ижара компенсациясини тўлаб бериш мақсадида туман маҳаллий бюджетининг иқтисод қилинган маблағлари ҳисобидан захира маблағларини шакллантиради;

ижара компенсациясини тўлаб бериш мақсадида шакллантирилган маблағлар бўйича маълумотларни ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда - секторлар) бўйича тақсимлайди ва маблағлар бўйича маълумотни тегишли секторларга юборади.


9. Секторлар томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими, туман ҳокимлигининг масъул ходимлари иштирокида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилади.

10. Шакллантирилган рўйхатлардаги фуқароларнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида эътироф этилганлиги ёки эътироф этилмаганлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман бўлими (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси бўлими) томонидан рўйхатлар олингандан кейин икки иш куни ичида текширилган ҳолда натижалари тўғрисида маълумот маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман ҳокимлигига тақдим этилади.

11. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида эътироф этилмаган фуқаролар тўғрисидаги маълумот маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан бир иш куни ичида тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ушбу фуқароларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритиш масаласини кўриб чиқиш учун юборилади.

12. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари беш кун ичида белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилмаган фуқароларнинг аризаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган зарур ҳужжатлар билан бирга қабул қилади ва ҳар беш кунда Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этиб боради.

Мазкур фуқаролар "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига электрон тарзда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн режимида аризаларни тақдим этишлари мумкин.

Пенсия жамғармаси бўлими ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар бўйича кам таъминланган деб эътироф этилган фуқароларнинг янгиланган рўйхатини туман ҳокимлигига тақдим этиб боради.


13. Туман ҳокимлиги:

белгиланган маблағлар миқдоридан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони билан ташкил этилган "Халқпарвар" комиссиялари билан келишган ҳолда бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган фуқароларнинг якуний рўйхатини шакллантиради;

келишилган рўйхатдаги фуқароларга ижара компенсациясини ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг қарорини қабул қилади;

ижара компенсацияси ажратиладиган фуқаро, ижарага берувчи билан уч томонлама ижара шартномасини имзолайди;

ушбу Низомда белгиланган тартибда ижара компенсациясини тўлаб боради;

ижарага олинган уй-жойни ўрганишнинг ойлик графигини тасдиқлайди.


14. Ижара компенсацияси тўланадиган фуқаролар рўйхати туман бюджетида ушбу мақсадлар учун қўшимча маблағлар ёки ижара компенсацияси олиб турган фуқаролар сони камайган ҳолларда мазкур Низомда белгиланган умумий асосларда шакллантирилади.



3-БОБ. ИЖАРА КОМПЕНСАЦИЯСИНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


15. Ижара компенсацияси белгиланган тартибда уч томонлама ижара шартномаси имзоланган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб ҳар ойнинг 5-кунигача қадар тўлаб борилади.


16. Туман ҳокимлигининг бухгалтерия бўлими томонидан туман ҳокимининг қарорига ҳамда ижара шартномасига асосан ҳар ойнинг 5-кунига қадар маҳаллий бюджетларда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ижара компенсацияси тўғридан-тўғри ижарага берувчига тўланади.


17. Уй-жой (турар жой) ижараси бўйича бир неча асосга кўра компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга (оилага) уларнинг танлови бўйича битта компенсация тўланади.


18. Ижара компенсацияси тўлови қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

ижара шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинган бўлса;

фуқаро ёки у билан бирга яшайдиган оила аъзоларимулк ҳуқуқи асосида турар жойга эга бўлганда;

ижара компенсацияси тўлаш муддати тугаганда (6 ойдан кейин);

фуқаро суд ҳукми асосида озодликдан маҳрум этилганда;

фуқаро тўлиқ давлат таъминотига олинганда;

Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудга доимий яшаш учун кўчиб кетганда;

фуқаро вафот этганда.


19. Ижара компенсацияси олаётган фуқаро Тошкент шаҳрининг бошқа туманига кўчиб ўтганда, ижара компенсацияси тўлови умумий асосларда қайта кўриб чиқилади.


20. Ижара компенсациясини олиб турган фуқаро Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудга, Тошкент шаҳрининг бошқа туманига кўчиб ўтганда ҳамда ўзи ёки бирга яшовчи оила аъзолари уй-жой олган ҳолларда ушбу ойнинг охирги кунига қадар ижара компенсацияси тўловини амалга ошираётган туман ҳокимлигини хабардор этиши талаб этилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Секторлар, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан биргаликда туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ижарага олинган уй-жойга чиққан ҳолда фуқаронинг ижарага олинган манзилда истиқомат қилаётганлигини ўрганади ва далолатнома билан расмийлаштиради. Далолатнома икки нусхада тузилади ва унга ижарага олинган уй-жойнинг фотосурати илова қилинади.

22. Мазкур Низом доирасида ижара компенсациялари тўлаб берилишининг тўғрилиги ва мақсадлилиги юзасидан назорат Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.


24. Мазкур Низом 2022 йил 31 декабрга қадар амал қилади.






Вақтинчалик низомга

ИЛОВА



Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш

шароитига тушиб қолган ҳамда "Ижтимоий ҳимоя

ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган

фуқаролар рўйхатини шакллантириш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлар









1-босқич


Секторлар, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими ва бошқа ташкилотлар

1. Бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг рўйхатларини секторлар бўйича шакллантиради.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан шакллантирилган рўйхатларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.


Ҳар ойнинг 5-кунига қадар










2-босқич


Туман ҳокимлиги

Туман маҳаллий бюджетининг бошқа соҳалардан иқтисод қилинган маблағлари ҳисобидан захира маблағларини шакллантиради.


Ҳар ойнинг 5-кунига қадар







3-босқич


Пенсия жамғармаси бўлими

1. Рўйхатлар асосида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган фуқароларни текшириб чиқади.


2. Кам таъминланган деб эътироф этилган ва кам таъминланган деб эътироф этилмаган фуқаролар рўйхатларини туман ҳокимлиги ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этади.


2 иш куни ичида









4-босқич


Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими

Кам таъминланган деб эътироф этилмаган фуқаролар рўйхатларини тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юборади.


1 кун ичида









5-босқич


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

Тақдим этилган рўйхатларга асосан ушбу фуқаролардан ариза ва зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилиб олади.


5 кун ичида








Қабул қилиб олинган ариза ва зарур ҳужжатларни тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.


Ҳар 5 кунда









6-босқич


Пенсия жамғармаси бўлими

Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича кам таъминланган деб эътироф этилган фуқароларнинг янгиланган рўйхатини туман ҳокимлигига тақдим этади.


Ҳар ойнинг 5-кунига қадар









7-босқич


Туман ҳокимлиги

1. "Халқпарвар" комиссиялари билан келишилган ижара компенсациясини олувчи фуқаролар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимининг қарорини қабул қилади.


2. Ажратилган маблағлардан келиб чиқиб қарор билан тасдиқланган фуқароларга ижара компенсациясини тўлаш бўйича уч томонлама (ҳокимлик, фуқаро ва ижарага берувчи ўртасида) шартномаларни имзолайди.


Белгиланган муддатларда









8-босқич


Туман ҳокимлигининг бухгалтерия бўлими

Туман ҳокимининг қарори ва ижара шартномасига асосан ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим бараваридан ошмаган миқдорда ижара компенсациясини тўғридан-тўғри ижарага берувчига тўлаб боради.


Туман ҳокимининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой давомида ҳар ойнинг 5-кунига қадар

  

9-босқич


Секторлар, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими ва бошқа ташкилотлар

Ижарага олинган уй-жойга чиққан ҳолда фуқаронинг ижарага олинган манзилда истиқомат қилаётганлигини ўрганади ва далолатнома билан расмийлаштиради.


Ҳар ойнинг охирги ҳафтасида



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 декабрь















































Время: 0.2010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск