ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2021 й. 739-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 майдаги 412-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2021 й.

N 739




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ КАТТАҚЎРҒОН

ТУМАНИДА ЦЕМЕНТ ЗАВОДИ ҚУРИЛИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2019 ЙИЛ 17 МАЙДАГИ 412-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Самарқанд вилоятидаги мавжуд табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, сифатли цемент маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 майдаги 412-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзаков ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 7 декабрдаги

739-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Самарқанд вилоятининг

Каттақўрғон туманида цемент заводи қурилишини

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил

17 майдаги 412-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва инвесторнинг инвестиция лойиҳаси доирасида 2023 йил 30 октябрга қадар умумий қиймати 340 млн АҚШ долларлик суткасига 7500 тонна клинкер (йиллик 3,0 млн тонна цемент) ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводини ишга тушириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин".


2. 4-банддаги "2019 йил 1 июлга қадар" сўзлари "2022 йил 31 декабрга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги

цемент ишлаб чиқариш бўйича инвестиция

лойиҳасининг техник-иқтисодий

ПАРАМЕТРЛАРИ


минг АҚШ доллари

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Жами

(тўғридан-тўғри хорижий

инвестициялар)


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


340 000,0

2.

Капитал қўйилмалар ҳажми


340 000,0

2.1.

машина ва асбоб-ускуналар


184 500,0

2.2.

қурилиш-монтаж ишлари


130 000,0

2.3.

инвестиция жараёнидаги молиявий харажатлар


13 428,6

2.4.

бошланғич айланма маблағлари


71,4

2.5.

бошқа харажатлар


12 000,0

3.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати


650 минг тн М600, 1750 минг тн

М500 (оқ), 600 минг тн М400


4.

Кутилаётган йиллик экспорт ҳажми


136 минг тн М600, 336 минг тн

М500 (оқ), 672 минг тн М400


5.

Ташкил этиладиган иш ўрни


600

6.

Лойиҳани ишга тушиш муддати


2023 йил октябрь

7.

Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати


6-7 йил

8.

Инвестиция даврининг давомийлиги


23 ой

                


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 декабрь

















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск