ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.12.2021 й. ПФ-28-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.12.2021 й.

N ПФ-28



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИГА 30 ЙИЛ" ЭСДАЛИК

НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ватанимиз озодлиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, сарҳадларимиз дахлсизлигининг мустаҳкам кафолати бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганига 2022 йил 14 январда 30 йил тўлади.

Миллий истиқлолимиз солномасига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган ана шу қутлуғ тарихий санани ҳар томонлама юксак савияда нишонлаш учун мамлакатимизда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Мустақиллик йилларида, хусусан, сўнгги беш йилда Қуролли Кучларимизни модернизация қилиш, унинг ҳарбий-техник ва жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни ватанпарвар, мард ва жасур этиб вояга етказиш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг мудофаа қудратини юксалтириш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни асраш, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти учун Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари, фахрийлари ва ишчи хизматчиларини муносиб тақдирлаш мақсадида;


1. "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишони таъсис этилсин.


2. "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишонининг Низоми ва тавсифи 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 1 декабрдаги

ПФ-28-сон Фармонига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига

30 йил" эсдалик нишони тўғрисидаги

НИЗОМ


1. "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишони билан мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган шахслар, юқори профессионал маҳорати, ҳарбий-ватанпарварлик бурчига садоқатини намоён этган ҳарбий хизматчилар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича жанговар ҳаракатларда иштирок этган, захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ҳарбийлар, шунингдек, ҳарбий ҳамда хизмат бурчини бажаришда ҳалок бўлган ёхуд ярадор бўлган ва шикастланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари тақдирланади.


2. "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишони Ўзбекистон Республикаси Президенти - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони номидан қўшилма командири ва ундан юқори лавозимдаги шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.

Мукофотланганларга эсдалик нишони билан бирга белгиланган шаклдаги гувоҳнома берилади.


3. "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишони мукофотланганларга куч ишлатувчи тузилмалар вазирлик ва идоралари раҳбарларининг буйруқларига асосан топширилади.


4. "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишони кўкракнинг чап томонига давлат мукофотларидан кейин тақилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 1 декабрдаги

ПФ-28-сон Фармонига

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига

30 йил" эсдалик нишони тавсифи


"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишони 0,25 микрон қалинликда олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади.

Эсдалик нишонининг марказида, диаметри 23,5 миллиметрли тилла рангдаги доира ичида қуёш нурлари фонида от минган Амир Темур ҳайкали тасвирланган. Доиранинг пастки қисмида икки қаторда баландлиги 3,2 миллиметр бўлган "30" рақами ҳамда баландлиги 1 миллиметр бўлган "YIL" ёзуви жойлашган. Ёзувлар кўк рангда акс эттирилган.

Кўкрак нишони айланаси бўйлаб тўқ кўк рангдаги эмаль фонида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUROLLI KUCНLARIGA" ёзуви жойлашган бўлиб, айлана четлари кумуш рангдаги қабариқ ҳошия билан ўралган. Ёзув кумуш рангда бўлиб, ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметрни ташкил этади. Айлананинг пастки қисми кумуш рангдаги саккиз қиррали юлдуз билан безатилган.

Эсдалик нишонининг орқа томонида диаметри 24,5 миллиметрли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир.

Эсдалик нишони тўрт хил рангдаги йўллари бўлган муҳайяр мато билан сирилган беш қиррали қадағичга илмоқча ва ҳалқача ёрдамида уланади. Мато 5 миллиметрли йўл-йўл кўк, тўқ қизил, тўқ зангори, кулранг ранглардан иборат. Уларнинг орасида эни 1,5 миллиметрли учта сариқ йўллар жойлашган.

Қадағичнинг орқа томонига эсдалик нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.


"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишони

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 декабрь
















































Время: 0.0187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск