ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2021 й. ПҚ-36-сон "Маданият ва санъатни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.2021 й.

N ПҚ-36



МАДАНИЯТ ВА САНЪАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш, хорижий давлатлар ва ташкилотлар билан маданият ва санъат соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш, жамғармага ажратилган маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси амалдаги молиялаштириш тартиби ва штатлар сони сақланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) этиб қайта ташкил қилинсин.

Жамғарма Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти таркибига киритилсин.


2. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбобларини ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасида халқаро маданий ташкилотлар ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий сармоя ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кўмаклашиш;

маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг маданий ва илмий-техник салоҳияти ҳамда рақобатбардошлиги билан боғлиқ жиҳатларни намойиш этиш;

маданият ва санъат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шу билан бирга, маданият ва санъат муассасаларини зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш;

хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз музейлари ва бошқа маданий муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш;

халқаро стандартларга мувофиқ янги маданий муассасалар қуриш учун молиявий маблағ ва кўмак бериш;

маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларни капитал ҳамда жорий таъмирлаш;

халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорликда лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришни ташкил этишни таъминлаш;

жаҳондаги илғор тажрибаларни мамлакатимизда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш;

аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажмини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонунчиликда белгиланган манбалардан тушаётган маблағларни жамғаришни таъминлаш;

ажратилаётган мақсадли маблағлардан тўғри, самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатиш;

Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш.


3. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари (шу жумладан баённома қарорларига) асосан ажратиладиган республика бюджети маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини молия ташкилотларида жойлаштиришдан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги, грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Жамғарма икки ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб Жамғарма фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Жамғарма Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 9 декабрдаги

ПҚ-36-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6000-сон Фармонида:


а) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, хусусий театрларда саҳналаштирилган ҳамда ижро этилган асарлар учун муаллифлик ҳақи тўлаш ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилиши белгилансин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3325-сон қарорида:


а) номланишида "Маданият вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банддаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Жамғарма Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 февралга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

Жамғармага меценатлик кўмаги ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат бериш;

Жамғарма томонидан меценатлик кўмаги орқали амалга ошириладиган лойиҳаларда чет эллик контрагентларни солиқлар ва тўловлардан озод қилиш";


д) қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида миллий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда миллий ва хорижий валютада банк ҳисобварақларига эга бўлади";


е) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Манфаатдор вазирлик ва идоралар бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин";


ж) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


з) 2-илованинг 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги "Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3920-сон қарорининг 1-бандидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 декабрь













































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск