ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2021 й. 741-сон "Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2021 й.

N 741




ПРЕЗИДЕНТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

АГЕНТЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ

ВА ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида раҳбар ва педагог ходимларни узлуксиз касбий ривожлантириш, миллий ва халқаро баҳолаш соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорининг 11-бандига мувофиқ Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузурида юридик шахс мақомидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил этилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида" 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармонига мувофиқ Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) этиб қайта номланганлиги, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги ҳамда тузилмаси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

Агентлик тизимидаги таълим муассасалари учун давлат таълим стандарти, ўқув режалари, таълим дастурлари ва дарслик мажмуаларини ишлаб чиқиш ҳамда харид қилиш;

Агентлик тизимидаги таълим муассасалари битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш;

таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, ўқитувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ва сертификатлашни хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда амалга ошириш;

раҳбар ва педагог кадрларни узлуксиз касбий ривожлантириш, уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда малака ошириш курсларини ташкил этиш;

Агентлик тизимидаги таълим муассасаларини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш.

3. Белгилансинки:

Марказ давлат муассасаси ҳисобланади;

Марказ Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлади ва унинг фаолияти Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Марказнинг устав фонди миқдори Агентлик томонидан белгиланади ҳамда Агентлик ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шакллантирилади;

Марказнинг маъмурий-бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда методистларига Давлат тест марказининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

Марказ директори Агентлик томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

4. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан, таълим хизматларидан олинадиган даромадлар;

Агентлик ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

5.

Агентлик директорига зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Агентлик икки ой муддатда:

Марказнинг устави ишлаб чиқилишини, тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилипшни таъминласин;

Марказни илмий салоҳиятга эга бўлган юқори малакали раҳбар, мутахассис ва педагог ходимлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


7. Марказ Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидаги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қарашли IT-парк биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.У. Умарова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 декабрь









































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск