ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни қайта тиклаш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 02.12.2021 й. 727-сон қарорига 3-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 2 декабрдаги
3-ИЛОВА
Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини
қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги
Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш
ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни
қайта тиклаш тартиби ҳақида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси (кейинги ўринларда - Конвенция) қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни қайта тиклаш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат божхона қўмитаси) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва бундай ҳуқуқи тикланган ташувчиларнинг ушбу Низомга иловада белгиланган шаклда реестрини юритади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕПСУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА
КОВЕНЦИЯ ҚОИДАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ
3. Ташувчи Давлат божхона қўмитаси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги ҳолларда Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:
а) Конвенция талабларининг бузилганлиги муносабати билан божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятини бажармаслик;
б) қуйидагиларда ифодаланадиган Конвенция талабларининг бир неча марта бузилиши ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаслик:
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларнинг ноқонуний олиб ўтиш;
божхона назоратидаги товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган етказиб бериш жойига етказиб бермаслик, божхона органлари рухсатисиз божхона назоратидаги товарларни бошқа шахсларга бериб юборишда ёки уларни йўқотиш;
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан божхона органлари томонидан чиқариб юборилишига рухсат берилган товарларни ишлатилиш ва (ёки) уларга эгалик қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатларда халқаро ташувдаги транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетмаслик.
4. Қуйидаги ҳолларда ҳудудий божхона бошқармалари уч кун муддатда ташувчини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича Давлат божхона қўмитасига таклиф киритади:
божхона органлари томонидан халқаро йўлларда ташиш тартиби бузилганлиги муносабати билан божхона тўловлари ундирилиши бўйича қарор қабул қилинган санадан ўттиз календарь кун ўтгандан сўнг ташувчи томонидан божхона тўловларини тўлаш мажбурияти бажарилмаганда;
ташувчи ва (ёки) уни ваколатли шахсига нисбатан маъмурий жазо қўллаш бўйича қарор ёхуд ташувчининг ваколатли шахсига нисбатан жиноий иш бўйича қарор қонуний кучга киргандан сўнг (кейинги ўринларда - суд қарорлари), агар бундай суд қарорлари ижро этилмаган тақдирда.
5. Ташувчини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қарор (кейинги ўринларда - ҳуқуқдан маҳрум қилиш бўйича қарор) ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган ҳолатларда ҳудудий божхона бошқармалари Давлат божхона қўмитасига киритган таклифлар асосида Давлат божхона қўмитаси хатларига мувофиқ расмийлаштирилиб, ҳудудий божхона бошқармалари, ташувчи, Халқаро йўлларда ташиш Ижроия кенгаши, Кафолат уюшмаси ва ташувчи ташкил этилган ёки доимий манзилгоҳи жойлашган давлатнинг ваколатли органи манзилларига юборилади.
3-БОБ. ХОРИЖИЙ АВТОТАШУВЧИНИНГ КОНВЕНЦИЯ
ҚОИДАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ
ТИКЛАШ ШАРТЛАРИ
6. Ташувчиларда Давлат божхона қўмитаси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тикланиши мумкин:
а) ушбу ҳуқуқдан маҳрум қилиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган қуйидаги ҳолларда:
божхона тўловлари тўланиши ёки уларни ундириш мажбуриятининг бажарилиши;
ташувчи ёки унинг ваколатли шахсини Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигини бузганликда айбдор деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг белгиланган тартибда бекор қилиниши;
ташувчи ёки унинг ваколатли шахсини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорнинг ижро этилиши;
б) мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин бўлган божхона қонунчилик ҳужжатларининг бошқа бузилиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги қарор (кейинги ўринларда -ҳуқуқни тиклаш тўғрисидаги қарор) ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган шартларга ташувчи томонидан риоя этилган тақдирда қабул қилиниши мумкин.
Ҳуқуқни тиклаш тўғрисидаги қарор ташувчиниг ҳудудий божхона бошқармасига ҳуқуқдан маҳрум қилинишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ихтиёрий шаклдаги ёзма равишда берган аризасига (кейинги ўринларда - ташувчининг аризаси) биноан қабул қилинади.
Ҳудудий божхона бошқармалари ташувчини ҳуқуқдан маҳрум қилиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ташувчининг аризаси қабул қилинган кундан эътиборан уч кун муддат ичида Давлат божхона қўмитасига таклифлар тақдим этади.
Ташувчининг аризаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш тўғрисида ҳудудий божхона бошқармасининг таклифлари Давлат божхона қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
Ташувчининг аризаси ва ҳудудий божхона бошқармасининг таклифларини кўриб чиқиш натижалари бўйича Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш ёки бундай ҳуқуқнинг тикланишини рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
Бунда ҳуқуқни тиклаш ёки унинг тикланишини рад этиш тўғрисидаги қарорни кўриб чиқиш ва қабул қилиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги лозим.
8. Ҳуқуқни тиклаш тўғрисидаги қарор Давлат божхона қўмитаси хатларига мувофиқ расмийлаштирилиб, ҳудудий божхона бошқармалари, ташувчи, Халқаро йўлларда ташиш Ижроия кенгаши, Кафолат уюшмаси ва ташувчи ташкил этилган ёки доимий манзилгоҳи жойлашган мамлакатнинг ваколатли органи манзилларига юборилади.
ИЛОВА
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш
дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш
тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш
ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки бундай ҳуқуқи
тикланган ташувчилар
РЕЕСТРИ
Т/р |
Халқаро йўлларда ташиш дафтар часи эгасининг идентифи кация рақами |
Ташув чининг номи |
Ташув чининг турар жойи (мамла кати, ман зили) |
Давлат божхона қўмита сининг ташув чини Ўзбекис тон Респуб ликаси ҳуду дида 1975 йил даги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтар часини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғри сидаги Божхона қоидала ридан фойда ланиш ҳуқу қидан маҳрум қилиш тўғри сидаги хатининг рақами ва санаси
|
Ташув чини Ўзбекис тон Респуб ликаси 1975 йил даги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтар часини қўлла ган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғри сидаги Божхона конвен цияси қоида ларидан фойда ланиш ҳуқу қидан маҳрум қилиш асоси
|
Қонун бузилиши содир этилган халқаро йўлларда ташиш дафтар часининг рақами |
Давлат божхона қўмита сининг ташув чининг Ўзбекис тон Респуб ликаси ҳуду дида 1975 йил даги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтар часини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғри сидаги Божхона конвен цияси қоидала ридан фойда ланиш ҳуқу қини тиклаш тўғри сидаги хат рақами ва санаси |
Ташув чининг Ўзбекис тон Респуб ликаси ҳуду дида 1975 йил даги Юкларни хал қаро йўл ларда ташиш дафтар часини қўлла ган ҳолда юк ларни халқаро ташиш тўғри сидаги Божхона конвен цияси қоида ларидан низом ларидан фойда ланиш ҳуқу қини тиклаш асос лари |
Изоҳ |
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 3 декабрь