ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2021 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 09.12.2021 й. ЎРҚ-736-сон "Оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 02.11.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 19.11.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.12.2021 й.

N ЎРҚ-736



ОҒИР ИЖТИМОИЙ АҲВОЛДА ҚОЛГАН

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТЛАРИНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 2 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 19 ноябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги 915-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4. 96-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12. 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда, N 10, 674-модда, N 12. 781 -модда; 2019 йил, N 9, 588, 591-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 11-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги йигирма тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"фуқаролар йиғини ҳудудида хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёхуд бундай тазйиқ ўтказиш ва зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлашда, шунингдек бундай шахслар билан олиб бориладиган профилактика ишларида иштирок этади";


2) 14-моддасининг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбошп билан тўлдирилсини:

"тазйиқ ва зўравонликка учраган ҳамда фуқаролар йиғинларига мурожаат қилган хотин-қизларни ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни белгилайди, шунингдек мазкур фактлар тўғрисида тегишли аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларини ҳамда ички ишлар органларини зудлик билан хабардор қилади";

ўн тўртинчи - йигирманчи хатбошилари тегишинча ўн бешинчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Хотин-қизларни тазйиқ ва зуравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-561-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 9, 586-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 9-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"иш қидираётган ва оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммоларга ва зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва касбга йўналтиришга кўмаклашиш чораларини кўради";

бешинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 11-модданинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тазйиқ ва зуравонликдан жабрланувчиларга ҳамда уларнинг болаларига, шу жумладан аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига келтирилган тазйиқ ва зуравонликдан жабрланувчиларга ҳамда уларнинг болаларига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек тазйиқ ва зуравонликдан жабрланувчиларни бепул даволаш чора-тадбирларини амалга оширади".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 16 мартда қабул қилинган "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги ЎРҚ-611-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 3, 202-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 24-моддаси иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида".


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 декабрь


"Халқ сўзи", 2021 йил 10 декабрь





































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск