ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.12.2021 й. 727-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 декабрдаги

727-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига халқаро йўлларда

ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома

бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент халқаро йўлларда ташиш (кейинги ўринларда - ХЙТ) дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


божхона қонунчилик ҳужжатларини бузиш - Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида товарлар ва транспорт воситаларини манзилдаги божхона органига етказиб бермаслик, йўқотиш ва алмаштириш билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божхона қоидаларининг бузилиши;


кафолат уюшмаси - 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини (кейинги ўринларда - Конвенция) ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига кўра ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи шахсларга кафиллиги тан олинган уюшма (Ўзбекистон Республикасида - Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ);


Маъмурий қўмита - Конвенциянинг барча иштирокчи давлатларидан ташкил топган Конвенциянинг олий органи;


рухсатнома эгаси - ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олган юридик ёки жисмоний шахс;


солиқ қонунчилик ҳужжатларини қўпол равишда бузиш - солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган қонунга хилоф ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан юқори бўлган жарима ва (ёки) солиқ карздорлиги;


ХЙТ ижро этувчи Кенгаши - Конвенцияга мувофиқ Маъмурий қўмита томонидан берилган вазифаларни бажарадиган ва Маъмурий қўмита томонидан ташкил этилган ёрдамчи орган.


3. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда - Давлат божхона қўмитаси) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва "Тошкент-AЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси (кейинги ўринларда - Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалари) томонидан ушбу Регламентга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема ва рухсатнома бўйича берилади.


4. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда - рухсатнома):

электрон шаклда берилади;

амал қилиш муддати чекланмайди;

юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) ХЙТ дафтарчасидан фойдаланган ҳолда, халқаро юк ташиш ҳуқуқини беради;

кафолат уюшмасидан ХЙТ дафтарчасини олиш ҳуқуқини англатмайди.



2-БОБ. ХЙТ ДАФТАРЧАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

УЧУН РУХСАТНОМА ОЛИШ ТАЛАБЛАРИ

ВА ШАРТЛАРИ


5. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун Конвенцияга 9-илованинг II қисми 1-бандида назарда тутилган қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

а) автомобил транспортида халқаро юк ташиш тажрибаси ёки имконияти (автомобилда халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия) мавжудлиги;

б) Конвенцияда назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайдиган барқарор молиявий ҳолатга эга бўлиши;

в) Конвенцияни қўллаш тўғрисидаги билимларга эга эканлигини тасдиқловчи сертификатлар (гувоҳномалар) мавжудлиги;

г) ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилик ҳужжатлари бўйича бартараф этилмаган қонун бузилиши ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;

д) ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан бир йил ичида бартараф этилмаган солиқ қонунчилик ҳужжатларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги;

е) кафолат уюшмаси олдидаги мажбуриятлар тўғрисидаги декларацияни имзолаш, бунда ариза берувчи:

жўнатувчи, оралиқ ва манзилдаги божхона органида Конвенция талаблари асосида барча божхона тартиб-тамойилларига риоя қилиши;

Конвенция 11-моддаси 2-бандига асосан божхона органлари томонидан талаб қилинса, Конвенциянинг 8-моддаси 1 ва 2-бандларида назарда тутилган суммаларни тўлаши;

кафолат уюшмасига Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужатларида рухсат берилган доирада ушбу банднинг шартлари ва талаблари тўғрисидаги маълумотларни текширишга рухсат бериши шарт.



3-БОБ. ХЙТ ДАФТАРЧАСИДАН ФОЙДАЛАНИШГА

РУХСАТНОМА ОЛИШ УЧУН ТАЛАБ

ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


6. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ аризани тўлдирган ҳолда ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали юборади.


7. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

ариза берувчи ёки унинг ваколатли ходимлари, шунингдек, ҳайдовчилар паспорт маълумотларидаги жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, ХЙТ дафтарчасидан фойдаланган ҳолда халқаро автомобил транспортида юк ташишни ташкил этиш касбий малакага эгалиги тўғрисидаги сертификатлар (гувоҳномалар) рақамлари ва уларнинг берилган санаси, ишга қабул қилганлик тўғрисида буйруқ рақамлари ва санаси;

транспорт воситаларининг маркалари, давлат рақами белгилари, идентификация рақамлари (VIN), транспорт воситасининг ариза берувчи тасарруфида бўлиш муддати, халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия рақамлари ва берилган санаси;

хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлиқ маблағлари - транспорт воситалари, бинолар, иншоотлар, автотранспорт воситалари, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулк мавжуд бўлган бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ ҳисобга олинган бошқа мулкка эга эканлиги, амортизацияни ҳисобга олган ҳолда қолдиқ ёки баланс қиймати бўйича маълумот (умумий қиймат базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан кам бўлмаслиги лозим).


8. Ушбу Регламентнинг 7-бандида назарда тутилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ариза берувчи жавобгардир. Ариза берувчи ҳайдовчилар ва транспорт воситалари тўғрисида тақдим этилган маълумотларни доимий равишда янгилаб туриши лозим.


9. Ариза берувчидан ушбу Регламентнинг 7-бандида кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Ариза берувчи томонидан ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш учун тақдим этилган маълумотлар Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва Кафолат уюшмаси бунинг аксини исботламагунча ишончли ҳисобланади.



4-БОБ. ХЙТ ДАФТАРЧАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ УЧУН

РУХСАТНОМА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ, РУХСАТНОМА БЕРИШ ЁКИ

БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


11. Aризани кўриб чиқиш ва ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома берганлик учун йиғим ундирилмайди.


12. Ариза ЯИДХП орқали Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда - ДБҚ ЯААТ) келиб тушади. Ушбу ариза шу вақтнинг ўзида автоматик тарзда Давлат солиқ қўмитасига ва кафолат уюшмасига юборилади.


13. Ариза келиб тушгандан сўнг:

Кафолат уюшмаси уч иш кунида ушбу тартибнинг 5-банди "а" - "в", "е" кичик бандларида назарда тутилган шартлар ва талабларга мувофиқликни ўрганади ва ДБҚ ЯААТга электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ёки рад этади;

Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари уч иш куни мобайнида ДБҚ ЯААТга ариза берувчининг рухсат олиш учун электрон аризасини олган кундан эътиборан бир йил ичида бартараф этилмаган солиқ қонунчилик ҳужжатларини қўпол равишда бузиш холатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини ҳамда ушбу тартибнинг 7-бандига мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ маблағлари ёки баланс қиймати бўйича маълумотларни тасдиқлайди ёки рад этади;

Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари уч иш куни мобайнида ДБҚ ЯААТга ариза берувчининг рухсат олиш учун электрон аризасини олган кундан эътиборан бир йил ичида бартараф этилмаган божхона қонунчилик ҳужжатлари бузилиши мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.

Мазкур жараёнларни амалга ошириш мақсадида ДБҚ, Давлат солиқ қўмитаси ва Кафолат уюшмаси ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашинуви ташкил этилади.


14. Кафолат уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан ариза кўриб чиқилгандан сўнг Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармалари икки иш куни ичида уни ўрганиб чиқиб, рухсатнома бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


15. Рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан қабул қилинади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

QR-код билан ҳимояланган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома ЯИДХП орқали ушбу Регламентга 4-иловадаги шаклга мувофиқ электрон шаклда ариза берувчига ва Кафолат уюшмасига юборилади.


16. Аризани рад этиш тўғрисидаги билдиришнома ариза берувчига ва Кафолат уюшмасига электрон тарзда ЯИДХП орқали рад этиш сабаблари ва қонунчилик ҳужжатлари аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда юборилади.


17. Рухсатнома берилганлиги тўғрисида маълумот олингандан сўнг кафолат уюшмаси уч иш куни ичида ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома асосида ХЙТ дафтарчасини олган юридик ва жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Давлат божхона қўмитасига ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ ДБҚ ЯААТ орқали электрон шаклда юборади.


18. Кафолат уюшмасидан Регламентга 5-иловага мувофиқ келиб тушган маълумотлар Давлат божхона қўмитаси маъсул ходими томонидан уч иш куни ичида ХЙТ Халқаро банк маълумотлари базасига киритилади.

Мазкур Регламентнинг 13-18-бандларида кўрсатилган жараёнлар автоматлаштирилиши мумкин. Бунда ариза берувчи аризани тўлдириш пайтида тегишли маълумотларни киритиш жараёнида ушбу Регламент билан белгиланган талабларга мос келмаса, тизим томондан аризани жўнатишга йўл қўйилмайди.


19. Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан рухсатнома беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ариза берувчининг ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаслиги;

ариза берувчининг ушбу Регламентнинг 5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар мавжудлиги.

Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


20. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш сабаблари ва қонунчилик талаблари хабарномада кўрсатилиши керак.


21. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран текшириш юқоридаги тартибга асосан амалга оширилади.


22. Aризани қайта кўриб чиқишда ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


23. Aриза берувчи ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олишни рад этиш, шунингдек, Давлат божхона қўмитаси ходимининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. ХЙТ ДАФТАРЧАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

УЧУН РУХСАТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ


24. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатномага ўзгартиришлар киритиш учун йиғим ундирилмайди.


25. Юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, янги юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада рухсатномаси бўлган юридик шахслар билан бирлашганда, ариза берувчи юридик шахс қайта рўйхатдан ўтказилганда, етти иш куни ичида ЯИДХП орқали ушбу ўзгартиришлар тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, қайта рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилиши шарт.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки иш жойи ўзгарган тақдирда, ариза берувчи юридик шахс сифатида қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин беш иш куни ичида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, қайта рўйхатдан ўтказиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилиши лозим.


26. Қайта рўйхатдан ўтказиш ва (ёки) ўзгаришлар тўғрисида мурожат (тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда) келиб тушганда, Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси томонидан текширилади, мурожаат ЯИДХПга келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида тасдиқланади ёки рад этилади.


27. Ўзгартирилган маълумотлар тасдиқланган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси рухсатнома маълумотларини ДБҚ ЯААТда янгилайди ва Давлат божхона қўмитасига киритилган тузатишлар бўйича аҳборот беради. Давлат божхона қўмитаси маъсул ходими тегишли ўзгартиришларни ХЙТ Халқаро банк маълумотлари базасига киритади.


28. Дастлабки рухсатнома Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан қайта расмийлаштирилгунга қадар амал қилади.



6-БОБ. ХЙТ ДАФТАРЧАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

УЧУН РУХСАТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ


29. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома қуйидаги ҳолларда ЯИДХП орқали икки кун ичида Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан бекор қилинади:

ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома эгаси бекор қилиш бўйича ЯИДХП орқали мурожат қилганда;

юридик шахс тугатилганда;

жисмоний шахс тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги бўйича гувоҳноманинг амал қилиши бекор қилинганда;

тадбиркорлик субъекти сифатида жисмоний шахс вафот этганда ёки лаёқатсиз деб топилганда;

ушбу Регламентнинг 5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар бажарилмаганда;

ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома ноқонуний берилганлиги аниқланганда.


30. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатномани бекор қилиш ҳақидаги қарор Давлат божхона қўмитаси, рухсатнома эгаси ва Кафолат уюшмасига ёзма равишда ва ЯИДХП орқали юборилади.


31. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатномани бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Давлат божхона кўмитасининг масъул ходими ХЙТ Халқаро банк маълумотлари базасига ўзгартиришлар киритади.


32. Бекор қилинган рухсатнома қайта тикланмайди. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишни давом эттириш учун қайтадан ушбу Регламентнинг 2-4-бобларида кўрсатилган тартибда ариза берилади ва кўриб чиқилади.



7-БОБ. ХЙТ ДАФТАРЧАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

УЧУН БЕРИЛГАН РУХСАТНОМАЛАР

РЕЕСТРИ


33. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун берилган рухсатномалар реестри (кейинги ўринларда - реестр) ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда автоматик равишда ДБҚ ЯААТ томонидан яратилади. Реестр маълумотларининг шаклланиши Давлат божхона қўмитаси томонидан назорат қилинади.


34. Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

Кафолат уюшмаси томонидан берилган идентификация рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами);

ариза берувчи тўғрисидаги асосий маълумотлар (юридик шахсларнинг номи, шакли, почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами, жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари, почта манзили, телефон рақами);

ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатноманинг рақами ва санаси;

компания ёки лицензияни рўйхатдан ўтказиш рақами (мавжуд бўлса);

ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун берилган рухсатномани тиклаш ва тўхтатиб туриш асослари ва санаси;

ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатномани бекор қилиш асослари ва санаси.


35. Реестрдаги маълумотлар тижорат сири ҳисобланади ва фақат қонунда белгиланган ҳолларда ошкор қилиниши мумкин.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


36. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш

учун рухсатнома олиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали ушбу Регламентга 2-иловага асосан ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ариза тўлдиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.


Хоҳишига кўра


2-босқич


ЯИДПХ


Ариза ЯИДХП орқали Давлат божхона қўмитаси Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - ДБҚ ЯААТ)га келиб тушади.


Автоматик равишда

3-босқич


ДБҚ ЯААТ


ДБҚ ЯААТга келиб тушган ариза Давлат солиқ қўмитаси ва Кафолат уюшмасига бир вақтда юборилади.


Автоматик равишда

4 -босқич


Кафолат уюшмаси



Кафолат уюшмаси Регламентнинг 5-банди "а" - "в", "е" кичик бандларида назарда тутилган шартлар ва талабларга мувофиқликни ўрганади ва ДБҚ ЯААТга электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ёки рад этади.


Уч иш куни


Давлат солиқ қўмитасининг

тегишли ҳудудий бошқармаси


ДБҚ ЯААТга ариза берувчининг рухсат олиш учун электрон аризасини олган кундан эътиборан бир йил ичида бартараф этилмаган солиқ қонунчилик ҳужжатларини қўпол равишда бузиш холатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.






Давлат божхона кўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси


ДБҚ ЯААТга ариза берувчининг рухсат олиш учун электрон аризасини олган кундан эътиборан бир йил ичида бартараф этилмаган божхона қонунчилик ҳужжатлари бузилиши мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.


5-босқич


Давлат божхона кўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси


Кафолат уюшмаси ва Давлат солиқ қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан ариза кўриб чиқилгандан сўнг рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва аризачига ЯИДХП орқали юборади.


Икки иш куни

6-босқич


ДБҚ ЯААТ


Рухсатнома берилганлиги ёки ариза рад этилганлиги тўғрисидаги қарор ДБҚ ЯААТдан ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон шаклда юборилади.


Автоматик равишда

7-босқич


Кафолат уюшмаси


ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олгандан сўнг рухсатнома олган шахслар тўғрисидаги маълумотларни Давлат божхона қўмитасига Регламентга 4-иловага мувофиқ ДБҚ ЯААТ орқали электрон шаклда юборади.


Уч иш куни ичида

8-босқич


Давлат божхона кўмитаси маъсул ходими


Кафолат уюшмасидан келиб тушган ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Конвенцияга 9-илованинг II қисми 4-бандига мувофиқ уч иш куни ичида ХЙТ Халқаро банк маълумотлари базасига киритади.


Уч иш куни ичида

9-босқич


ДБҚ ЯААТ


ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун берилган рухсатномалар реестри Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда ДБҚ ЯААТда автоматик тарзда яратилади.



Кафолат уюшмаси томонидан Регламентга 4-иловага мувофиқ ДБҚ ЯААТ орқали электрон шаклда маълумотларни юборгандан сўнг автоматик равишда

Изоҳ. Мазкур схемада кўрсатилган 4-9-босқичлар ваколатли органлар томонидан автоматлаштирилиши мумкин.




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда

юкларни халқаро ташиш учун рухсатнома

ПАСПОРТИ

1. Рухсатнома номи

Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда Рухсатнома).

2. Рухсат бериладиган фаолият тури

Халқаро йўлларда ташиш (кейинги ўринларда - ХЙТ) дафтарчасидан фойдаланган ҳолда халқаро ташувларни амалга ошириш.

3. Амалга ошириш механизмини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат

1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси ва Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларида Регламент).

4. Ариза берувчилар тоифаси

Юридик ва жисмоний шахслар.

5. Рухсат берувчи орган

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалари.

6. Ҳужжатларни топшириш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали.

7. Рухсатномани олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар

Рухсатнома олиш учун даъвогар Регламентга 3-иловага мувофиқ аризани тўлдирган ҳолда ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

8. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори

Йўқ.

9. Рухсатнома берилганлиги учун давлат божи миқдори

Йўқ.

10. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари

Ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни.

11. Рухсатнома талаблари ва шартлари

5. Ариза берувчи Рухсатнома олиш учун Конвенцияга 9-илованинг II қисми 1-бандида назарда тутилган қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

а) автомобиль транспортида халқаро юк ташиш тажрибаси ёки имконияти (автомобилда халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия) мавжудлиги;

б) Конвенцияда назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайдиган барқарор молиявий ҳолатга эга бўлиши;

в) Конвенцияни қўллаш тўғрисидаги билимларга эга эканлигини тасдиқловчи сертификатлар (гувоҳномалар) мавжудлиги;

г) ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилик ҳужжатлари бўйича бартараф этилмаган қонун бузилиши ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;

д) ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан бир йил ичида бартараф этилмаган солиқ қонунчилик ҳужжатларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги;

е) кафолат уюшмаси олдидаги мажбуриятлар тўғрисидаги декларацияни имзолаш, бунда ариза берувчи:

жўнатувчи, оралиқ ва манзилдаги божхона органида Конвенция талаблари асосида барча божхона тартиб-тамойилларига риоя қилиши;

Конвенция 11-моддаси 2-бандига асосан божхона органлари томонидан талаб қилинса, Конвенциянинг 8-моддаси 1 ва 2-бандларида назарда тутилган суммаларни тўлаши;

кафолат уюшмасига Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужатларида рухсат берилган доирада ушбу банднинг шартлари ва талаблари тўғрисидаги маълумотларни текширишга рухсат бериши шарт.

12. Назорат тартиби

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими ҳамда Халқаро йўлларда ташиш халқаро маълумотлар банки орқали электрон равишда.

13. Рухсатнома беришда келишиладиган органлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва кафолат уюшмаси.

14. Рухсатноманинг амал қилиш муддати

Чекланмаган.

15. Изоҳ

*) Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш учун рухсатнома паспорти амалдаги қонунчиликда белгиланган бошқа норма ва қоидаларнинг даъвогар ва рухсатнома эгаси томонидан бажарилишини истисно этмайди.




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА

(сана)


(рақам)

ХЙТ дафтрачасидан фойдаланиш учун рухсатнома

бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

АРИЗА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот

1.1

Ариза берувчи ташкилотнинг тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг тўлиқ Ф.И.О.


1.2

Почта индекси


1.3

Почта манзили


1.4

Ташкилий ҳуқуқий шакли


1.5

СТИР ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда - ЖШШИР) ҳамда шахсни тасдиқловчи хужжат серияси ва рақами


1.6

Ҳисобрақами


1.7

МФО


1.8

Телефон рақами


1.9

Электрон почта манзили


1.10

Транспорт вазирлиги томонидан берилган халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг рақами ва санаси


II. Ариза берувчининг ваколатли ходими тўғрисида маълумот

2.1.1.

Ариза берувчи ваколатли ходимининг ЖШШИР ҳамда шахсни тасдиқловчи хужжат серияси ва рақами


2.1.2.

Ариза берувчи ваколатли ходимининг Конвенцияни қўллаш тўғрисидаги билимларга эга эканлигини тасдиқловчи сертификатлар (гувоҳномалар) рақами, санаси ва амал қилиш муддати


2.1.3.

Ишга қабул қилганлик тўғрисида буйруқ рақами ва санаси


.....


III. Ҳайдовчилар тўғрисида маълумот

3.1.1.

Ҳайдовчининг ЖШШИР ҳамда шахсни тасдиқловчи хужжат серияси ва рақами


3.1.2.

Ҳайдовчининг Конвенцияни қўллаш тўғрисидаги билимларга эга эканлигини тасдиқловчи сертификатлар (гувоҳномалар) рақами ва санаси


3.1.3.

Ишга қабул қилганлик тўғрисида буйруқ рақами ва санаси


......


IV. Транспорт воситалари тўғрисида маълумот

4.1.1.

Русуми


4.1.2.

Давлат рақами белгиси


4.1.3.

Идентификация рақами (VIN)


4.1.4.

Транспорт воситасининг ариза берувчи ташкилот тасарруфида бўлиш муддати


4.1.5

Халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия рақами ва санаси


.....


V. Асосий воситалар бўйича маълумот

Т/р

Асосий воситаларнинг номи

Бошланғич қиймати (сўмда)

Эскириш қиймати (амортизация ва эскириш сўмда)

Қолдиқ қиймати (сўмда)


























.....





ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олингандан сўнг Кафолат уюшмаси олдидаги мажбуриятлар тўғрисидаги декларацияни имзолаш мажбуриятини оламан




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI

RUXSATNOMA N _____________

O'zbekiston Respublikasi tashuvchilariga xalqaro yo'llarda tashish daftarchasidan

foydalanish uchun ruxsatnoma berish bo'yicha davlat xizmatlarini ma'muriy

Reglamentga asosan

Ariza beruvchining nomi yoki F.I.O., tashkiliy-huquqiy shakli ва STIR

(yoki jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami)

Ariza beruvchining pochta manzili

1975 yildagi Yuklarni xalqaro yo'llarda tashish daftarchasini qo'llagan holda

yuklarni xalqaro tashish to'g'risidagi Bojxona konvensiyasiga asosan yuklarni

xalqaro yo'llarda tashish daftarchasidan foydalangan holda xalqaro

tashishga ruxsat berildi

Ruxsatnoma beruvchi organ:

Ruxsatnoma berilgan sana:

QR-KOD

Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун

рухсатнома асосида Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини

олган шахслар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Давлат: Ўзбекистон Республикаси

Кафолат уюшмаси номи: Ўзбекистон Республикаси халқаро автомобиль ташувчилари ассоциацияси (AIRCUZ)

Ваколатли идора: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Идентификация рақами

Ташкилот номи (шахс фамилияси)

Ташкилот (шахс) манзили

Телефон рақами, факс

ва электрон почта манзили

Юкларни халқаро ташиш лицензияси рақами

ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома охирги маротаба олиб қўйилган сана

(зарур ҳолларда)

ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш сана

ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиб қўйилган сана

(зарур ҳолларда)

Муҳр/

имзо




























Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА



ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун

берилган рухсатномалар

РЕЕСТРИ

Т/Р

Кафолат уюшмаси томонидан берилган идентификация рақами

СТИР/

ЖШШИР

Ариза берувчи тўғрисида маълумот

ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома рақами ва берилган санаси

Юкларни халқаро ташиш лицензияси рақами

Бошқа маълумотлар

Ариза берувчи ташкилотнинг тўлиқ номи

ва мулкчилик шакли/ёки жисмоний шахс Ф.И.О. ва паспорт серияси

Манзили, электрон почта манзили

Телефон рақами


























Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 декабрь










































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск