ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 19.11.2021 й. 27/7-сон "Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.12.2021 й. 2696-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.12.2021 й.

N 2696-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.11.2021 й.

N 27/7


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш

ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш

учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сон қарори (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 374-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                    М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш

ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун

захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар (бундан буён матнда захиралар деб юритилади) шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.".


2. 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"активлар - кредит, микроқарз, овердрафт, лизинг, факторинг, қимматли қоғозлар, инвестициялар, бошқа банклардаги маблағлар, олиниши лозим бўлган ҳисобланган ва (ёки) ундирилмаган фоизли ва фоизсиз даромадлар, банкнинг бошқа хусусий мулклари, бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида сотилган мулклар, балансдан ташқари моддалар (чақириб олинмайдиган кредит мажбуриятлари, фойдаланилмаган кредит линиялари, аккредитивлар, кафолатлар) ҳамда кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган бошқа активлар ва балансдан ташқари моддалар";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"кредит таваккалчилиги - қарздор томонидан банк олдидаги мажбуриятларини шартнома ёки қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган муддат ва шартларда бажарилмаслиги (лозим даражада бажарилмаслиги) оқибатида юзага келиши мумкин бўлган йўқотиш (зарар) ва/ёки режалаштирилган даромадни олмаслик таваккалчилиги;

муддати ўтган қарздорлик - қарздор томонидан шартнома ёки қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган муддат ва шартларда бажарилмаган (лозим даражада бажарилмаган) банк олдидаги мажбуриятлар;

активнинг жами қиймати - активнинг банк балансида ва балансдан ташқари моддаларда акс эттирилган асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлари, пеня, комиссион ва бошқа фоизсиз тўловлари қолдиғининг улар бўйича яратилган захира айрилмаган миқдори.".


3. Қуйидаги мазмундаги 1-2 - 1-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"1-2. Мазкур Низом талабларига мувофиқ қуйидаги активлар сифати бўйича таснифланади:

банклараро депозитлар ва кредитлар, вакиллик ҳисобварақларидаги пул маблағлари;

банклараро ҳисоб-китобларда фойдаланиладиган маблағлар ва банкларга жойлаштирилган бошқа маблағлар;

банкнинг кредит бўйича талаблари, шу жумладан қарз, кредит, микроқарз, овердрафт (мижозларнинг депозит ҳисобварақларидаги дебет қолдиғи), лизинг, факторинг;

юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ва қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек репо келишувлари доирасида сотилган қимматли қоғозлар;

олиниши лозим бўлган ҳисобланган ва (ёки) ундирилмаган фоизли ва фоизсиз даромадлар, жарима ва пенялар;

бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган активлар бўйича талаблар;

активлар бўйича гаров ҳисобидан ундирилган мол-мулклар;

тўлаб берилган бўнаклар ва дебиторлик қарздорликлари;

балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятларнинг, шу жумладан банк кафолати ва аккредитивнинг банк томонидан бажарилиши натижасида вужудга келган активлар;

кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган балансдан ташқари моддалар, шу жумладан фойдаланилмаган кредит линиялари, кафолатлар, чақириб олинмайдиган мажбуриятлар, савдога оид молиялаштиришлар (аккредитив ва бошқалар);

кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган бошқа активлар ва балансдан ташқари моддалар.

Балансдан ташқари моддаларнинг қийматини ҳисоблашда капитал монандлиги ҳисоб-китобларидаги кредитнинг қайта ҳисоблаш омили қўлланилгандан сўнг чиққан натижалар олинади.

1-3. Мазкур Низом талаблари банкларнинг Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нисбатан тўғридан-тўғри талабларига, шу жумладан сотиб олинган давлат қимматли қоғозларига нисбатан қўлланилмайди.

1-4. Активлар бўйича қарздорнинг муддати ўтган қарздорликлари ёки 2-сон картотекасидаги тўлов ҳужжатлари миқдори кичик миқдорга тенг ёки ундан кам бўлганда, ушбу актив сифатининг таснифи пасайтирилиши талаб этилмайди.

Кичик миқдор деганда жисмоний шахсга ажратилган актив бўйича 100 000 сўмдан, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорга ажратилган актив бўйича 1 000 000 сўмдан кўп бўлмаган ҳамда активнинг жами қийматининг бир фоизидан ошмаган миқдор тушунилади.".


4. 9-банднинг бешинчи хатбошисидаги "асосий қарзи ва" деган сўзлардан кейин "(ёки)" деган сўз билан тўлдирилсин.


5. 11, 13, 15, 18, 21, 23, 31, 44, 50, 54 ва 55-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 12-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарздорнинг 2-сон картотекаси мавжуд бўлиб, ундаги тўлов ҳужжатларининг муддати 90 кундан ошмаган бўлса (2-сон картотекасида ушбу активни сўндириш бўйича тўлов талабномаси мавжуд бўлган ёки фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);";

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ишончли (эътимодли) активларнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича 90 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;

таъминланган активлар бўйича асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 31 кун ва ундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.".


7. 14-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарздорнинг 2-сон картотекасида 91 кун ва ундан ортиқ, лекин 180 кундан ошмаган муддатга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса (2-сон картотекасида ушбу активни сўндириш бўйича тўлов талабномаси мавжуд бўлган ёки фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банк активининг таъминот қийматига нисбати банкнинг ички ҳужжатларида кўрсатилган чегарадан кўп бўлса (ишончли (эътимодли) активлар бундан мустасно);";

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 91 кун ва ундан ортиқ, лекин 180 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.".


8. 17-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарздорнинг 2-сон картотекасида 181 кун ва ундан ортиқ, лекин 365 кундан ошмаган муддатга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса (2-сон картотекасида ушбу активни сўндириш бўйича тўлов талабномаси мавжуд бўлган ёки фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);";

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 181 кун ва ундан ортиқ, лекин 365 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.".


9. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати "умидсиз" деб таснифланади:

қарздор ва лизинг олувчидан ундирилган, гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш йўли билан тижорат банки томонидан балансга қабул қилинган кундан бошлаб уч ой муддатда сотилмаган ва банк фаолиятини кенгайтириш учун сотиб олинган бинодан икки йил мобайнида фойдаланилмаган ҳамда банк фаолияти учун ортиқ фойдаланилмай қўйилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида сотилмаган бўлса;

қарздорнинг 2-сон картотекасида муддати 366 кун ва ундан ортиқ кунга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса;

асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 366 кун ва ундан ортиқ кунга муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.".


10. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Битта қарздорга берилган бир нечта активлар мавжуд бўлса, банк ўзи тақдим этган активни қарздорга берилган барча активлар ичида энг паст тоифада таснифланган актив сифатидек таснифлаши лозим.".


11. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Активларнинг юқори ликвидли таъминотига:

давлат қимматли қоғозлари гарови;

банк капитали монандлиги ҳисоб-китобларида таваккалчилик даражаси 0 фоиз бўлган хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва Марказий банкларининг кафолати ёки улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар гарови;

Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Европа Кенгашининг тараққиёт банклари кафолати;

кредитор банкдаги депозитлар ёки депозит сертификатлари гарови киради.".


12. Қуйидаги мазмундаги 26-1-банд билан тўлдирилсин:

"26-1. Активлар юқори ликвидли таъминот билан таъминланганда улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захира миқдори қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:


Z = (AJM - TQ * (1-Ch)) * m


бунда:

Z - шакллантирилиши лозим бўлган захира миқдори;

AJM - активнинг жами қиймати суммаси;

TQ - юқори ликвидли таъминот қиймати;

Ch - валютадаги тафовутни ҳисобга олиш омили. Мазкур омил актив ифодаланган валюта у бўйича қабул қилинган таъминот валютасидан фарқ қилмаса 0 га, фарқ қилса 0,1 га тенг бўлади;

m - актив таснифи бўйича шакллантирилиши лозим бўлган захира яратиш меъёри.

Бунда, активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захира миқдори 0 ёки ундан кичик (манфий) бўлса, актив бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захира шакллантирилмайди.".


13. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Банк томонидан қабул қилинувчи мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган гаров турлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

қимматли қоғозлар, банкдаги депозитлар, депозит сертификатлар гаров сифатида қабул қилинган бўлса, уларнинг муддати тегишли активни сўндириш муддатидан кам бўлмаслиги;

кредитор банкдаги депозит гаров предмети бўлса, гаров шартномаси шартларига биноан қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолатда банкнинг ушбу маблағларни сўзсиз назорат қилиш ва уларни тасарруф эта олиш ҳуқуқи бўлиши;

банк активи банкдаги депозитлар билан таъминланган бўлса, депозит активни таъминлаш учун тегишли ҳисобварақда юритилиши ҳамда кредит шартномаси ёки бошқа шартномада қарз олувчи томонидан актив қайтарилмаган ёки мажбуриятлари бажарилмаган ҳолда банк акцептсиз тартибда депозитни тасарруф этиши, шунингдек қарз олувчи ихтиёрий равишда ушбу депозитни у билан таъминланган активни сўндириш учун йўналтириши мумкин эканлиги шарт қилиб қўйилиши лозим.

Бунда, банк активни қайтариш муддати етиб келгунга қадар депозитдан маблағларни олишга йўл қўймаслик мақсадида зарур чораларни кўриши ва назорат ўрнатиши керак.".


14. Қуйидаги мазмундаги 27-1-банд билан тўлдирилсин:

"27-1. Кафолат юқори ликвидли таъминот ҳисобланиши учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

кафолат муддати ва асосий мажбурият муддатлари мос бўлиши;

қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, шартнома ва (ёки) ўзаро келишувда кафолат шартларини бажариш муддатларига доир ҳеч қандай чекловлар бўлмаслиги;

кафил томонидан тақдим этилган кафолат ҳужжатлаштирилган мажбурият ҳисобланиши;

банкнинг мажбуриятни кафилдан тўғридан-тўғри талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши;

қарз олувчининг банк олдидаги мажбурияти бўйича тақдим этилган кафолат миқдори аниқ белгиланган бўлиши;

кафолат чақириб олинмайдиган ва сўзсиз бўлиши, яъни бир томонлама тартибда кафил кафолатни бекор қилиши, кафолат қийматини ошириши, кафолат муддатини қисқартириши, шунингдек кафолат бўйича маблағларни тўлиқ ёки қисман тўламаслигига имкон яратувчи шартларнинг мавжуд эмаслиги;

қарз олувчи кафолат билан таъминланган мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, банк кафилдан кафолат бўйича тўловни амалга оширишини талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши.".


15. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Активларнинг қуйида келтирилган асосий шартларидан ҳеч бўлмаганда биттаси ўзгартирилган бўлса, улар шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб ҳисобланади:

фоиз ставкасининг пасайтирилиши, шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси пасайиши муносабати билан фоиз ставкасининг пасайтирилиши ҳолатлари бундан мустасно;

асосий қарзнинг камайтирилиши ёки ундан қисман воз кечилиши, активнинг фойдаланилмаган қисми камайтирилиши бундан мустасно;

фоизлар ва (ёки) асосий қарзга доир тўловларнинг бир қисми ёки барчасидан воз кечилиши;

активнинг асосий қисми ва (ёки) фоизларининг тўлаш муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши, мижозни молиялаштиришни бошлаш муддати ўзгариши ҳисобига тўлов графигининг ёки тўловлар тўланадиган ой ичида тўлов санасининг ўзгартирилиши бундан мустасно;

таъминот турининг ўзгартирилиши, кредитнинг бир қисми қайтарилганлиги муносабати билан таъминотдан чиқарилган ҳамда актив суммасини гаров суммасига нисбати банкнинг ички ҳужжатларида кўрсатилган чегарадан кўп бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно;

фоизларнинг капитализация қилиниши;

мазкур банднинг иккинчи-еттинчи хатбошиларида кўрсатилган шартлардан бирини ёки бир нечтасини қўллаган ҳолда қарз олувчининг ўзгартирилиши.".


16. Қуйидаги мазмундаги 28-1-банд билан тўлдирилсин:

"28-1. Кредит шартномаси шартлари қуйидагича ўзгартирилганда кредит таснифи ўзгартирилмайди ва шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб таснифланмайди:

фоиз ставкаси пасайтирилганда, бунда ўзгартиришдан сўнг миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкаси + 2 фоиз банддан кам бўлмаслиги лозим;

кредит валютаси ўзгартирилганда, бунда кредит хорижий валютадан миллий валютага ўзгартирилганда кредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкаси + 2 фоиз банддан кам бўлмаслиги лозим;

кредитнинг имтиёзли даври 6 ойгача узайтирилганда, бунда дастлабки график бўйича фоизлар тўлиқ тўланган ва янги графикда фоиз тўловлари назарда тутилган ҳамда кредитнинг имтиёзли даври тугамаган ва биринчи марта узайтирилаётган бўлиши, шунингдек шартноманинг охирги муддатини узайтириш узайтирилаётган имтиёзли муддатдан кўп бўлмаслиги шарт.

Бунда, кредит шартномаси шартлари қайта кўриб чиқилаётган вақтда қарздорнинг барча банклардан олинган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги ва унинг кредити сифати "стандарт" ёки "субстандарт" тоифасида бўлиши ҳамда қайта кўриб чиқилаётган шартнома бўйича тўловларни тўлашда сўнги 6 ой ичида муддати кечиктирилган кунларнинг жами миқдори 60 кундан ошмаган бўлиши лозим.".


17. 30-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


18. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Тижорат банки активининг жами қийматига нисбатан активлар:

"стандарт" деб таснифланганда бир фоиз;

"субстандарт" деб таснифланганда ўн фоиз;

"қониқарсиз" деб таснифланганда йигирма беш фоиз;

"шубҳали" деб таснифланганда эллик фоиз;

"умидсиз" деб таснифланганда юз фоиз миқдорда банк харажати ҳисобидан захира шакллантириши лозим.

Бунда, тижорат банки махсус захираларни активларни таснифлаш учун мазкур Низомда назарда тутилган асослар вужудга келган санадан бошлаб шакллантириши ва улар бўйича бухгалтерия ўтказмаларини дастурлашган ҳолда амалга ошириши лозим.".


19. 36-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36-1. Актив қайси валютада вужудга келган бўлса махсус захира ҳам ушбу актив валютасида ҳар бир актив учун алоҳида шакллантирилиши лозим.

Стандарт активларга яратиладиган захиралар сифати стандарт деб таснифланган жами активлар қолдиғига нисбатан ҳар ойнинг якунига қадар миллий валютада шакллантирилиши лозим.".


20. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захирани шакллантириш ва ундан фойдаланишга оид бухгалтерия ўтказмалари Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 3336, 2021 йил 26 ноябрь) мувофиқ амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 декабрь






















































Время: 0.1987
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск