ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.12.2021 й. ПҚ-40-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг жисмоний тайёргарлигини юқори даражада ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.2021 й.

N ПҚ-40



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ

КУЧЛАРИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ

ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ЮҚОРИ

ДАРАЖАДА ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Бугунги кундаги глобаллашув шароитида жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда миллий хавфсизликка бўлган ҳарбий таҳдидлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларидан юқори жанговар шайликни, мустаҳкам ирода ва жисмоний мукаммалликни талаб қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини муносиб ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг жисмоний тайёргарлиги юқори даражада бўлишига бевосита боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида юқори касбий ва жисмоний малакага эга ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, қўшинларнинг юксак жанговар шайлигини сақлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиясининг контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг жисмонан бақувватлиги ва чидамлилигини аниқлаш, экстремал шароитларда уларнинг турли жисмоний юкламаларга руҳий бардошлилигини интенсив синовлардан ўтказиш ҳамда интенсив синовлардан муваффақиятли ўтган ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг "Довюрак жангчи" фарқловчи нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини интенсив синовлардан ўтказиш ва уларни "Довюрак жангчи" фарқловчи нишони билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Довюрак жангчи" фарқловчи нишонининг кўриниши ва тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси ҳар йили бир марта амалдаги режа ва дастурларга мувофиқ интенсив синовларни ўтказсин.


5. Белгилансинки:

интенсив синовлар ҳар йили 15 сентябрдан 30 сентябрга қадар ҳар бир вазирлик ва идоранинг интенсив синовларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида ички идоравий ҳужжатларига мувофиқ алоҳида-алоҳида ўтказилади;

интенсив синовлардан муваффақиятли ўтган ҳарбий хизматчилар "Довюрак жангчи" фарқловчи нишони билан тақдирланади ҳамда махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳарбий унвон ва лавозим маошининг бир баравари миқдоридаги бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан мукофотланади;

ҳарбий хизматчиларга берилган "Довюрак жангчи" фарқловчи нишони уларнинг бутун хизмат фаолияти давомида сақланади;

интенсив синовларни ўтказиш ва ушбу синовлардан муваффақиятли ўтган ҳарбий хизматчиларни мукофотлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида қопланади.


6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига интенсив синовларни ўтказиш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 10 декабрдаги

ПҚ-40-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Довюрак жангчи" кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ

Кундалик ва байрамона кийимлар учун

"DOVYURAK JANGCHI" фарқловчи нишони баландлиги 45 миллиметр ва эни 56 миллиметр ўлчамдаги мураккаб шаклда бўлиб, тилларанг ва кумуш ранг билан қопланган "ЦАМ 1-4" қотишмасидан қуйиш усулида тайёрланади.

Фарқловчи нишон композиция жиҳатидан таркибий қисмлар бирикишидан ташкил топади.

Тўғри учбурчак - тилла рангда бўлиб, тўқ-қизил рангли эмаль билан қопланган. Учбурчак - йигитлик, куч ва мардлик рамзи. Қизил ранг - бу ҳар бир тирик мавжудотнинг томирида уриб турган ҳаётий куч бўлиб, ҳаёт рамзидир.

Қиличлар - тилла ранг тусда бўлиб, қилич учларидан таркиб топган. Қиличлар нурлар остида турланади ва куч рамзини ифодалайди.

Юқори қисмнинг марказида рассомлар томонидан ҳайкал ва расмларда тасвирланган Амир Темур бош кийими шаклидаги кумуш рангли дубулға акс эттирилган. Бош кийим Буюк саркардага ишора ва донишмандлик рамзи ҳисобланади.

Нишон марказидаги кумуш рангдаги қалқон ҳимоячи сифатида барча жангчиларнинг асосий бурчи - ўз уйи ва Ватанини ҳимоя қилиш маъносини англатади.

Қалқон марказида жасурлик рамзи бўлган шернинг боши тилла рангда тасвирланган.

Шернинг бош тасвири пастки қисмида четлари кумуш рангда ҳошияланган эни 4,5 миллиметрли тўқ-қизил эмаль фонидаги тасма тасвирланган бўлиб, унда кумуш рангдаги ҳарфлар билан "DOVYURAK JANGCHI" сўзлари битилган. Ҳарфлар баландлиги 2 миллиметр.

Нишоннинг пастки қисмида жасурлик рамзи сифатида тилла рангда эман дарахтининг шохлари тасвирланган.

Кучлилик, донишмандлик, жасурлик, довюраклик, ҳимоя қилиш - бу "Довюрак жангчи"нинг ажралмас қисми эканлигини хулоса қилиш мумкин.

Фарқловчи нишоннинг орт қисмида кийимга тақиш учун гайкали мурват мосламаси бор.

Нишон кўкракнинг ўнг томонига тақилади.


Фарқловчи нишоннинг кийимларга тикиладиган белгилари

Кийимларга тикиладиган "DOVYURAK JANGCHI" фарқловчи нишонининг баландлиги 2 см ва узунлиги 10 см ўлчамда яримойсимон қилиб букилган тўртбурчак шаклда бўлади.

Нишоннинг асоси кундалик ва байрамона кийимларга тўқ қизил, дала кийими учун ушбу кийим рангида, нишон атрофи ҳошияланган бўлади.

Фарқловчи нишонда лотин алифбосидаги тўғри босма ҳарфларда "DOVYURAK JANGCHI" сўзлари нишон шаклига мос равишда ёзилади.

Кундалик ва байрамона кийимларга тикиладиган нишоннинг ҳошияси ва ёзуви сариқ рангли, дала кийимига тикиладиган нишонда - қора рангли иплар билан тикилган ҳолда тасвирланади.

Нишон ҳарбий хизматчиларнинг кийимларининг чап енгининг юқори чегарасидан 2 см пастга тикилади.

Дала кийими учун белгиланган нишон асосининг матоси ва ранги тегишли вазирлик ёки идоранинг ҳарбий хизматчилари учун белгиланган кийим матоси ва рангига мослаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 декабрь










































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск