Умная подшивка

2021 й. / НМ, 50 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*



ЯНА ЎША "ЭСКИ ҚЎШИҚ": КЎП ҚАВАТЛИ

УЙ ЭГАЛАРИГА НОТЎҒРИ АХБОРОТ

БЕРИЛМОҚДАМИ?


Ижтимоий тармоқларда кўп қаватли уй эгаларига барча УМШлар ёпилиб, уйларни бошқарувчи ташкилотларга топшириш ҳақидаги нотўғри маълумотлар етказилаётгани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлиб турибди. Бу якка ҳолда учраб турадиган ҳолатми ёки "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонун қабул қилингунга қадар бўлгани каби яна одамларни чалғитишга қаратилган янги тўлқинми? Бундай ҳаракатлар зарардан бошқа нарса келтирмайди. Нотўғри хабар-муждалар уй мулкдорларида умуман профессионал бошқарув ва, шу жумладан, БКга нисбатан салбий муносабатларни юзага келтиради, уй-жой хизматларининг истеъмолчилари сифатида мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузади.


Бу яна ўша "эски қўшиқ" такрорланаётган ҳолни эслатади - яқин ўтмишда ҳаммамиз бу ишларнинг гувоҳи бўлган эдик. Ваҳоланки, Қонун барча масалаларга ечим берган эди: мулкдорлар умумий мол-мулкни бошқаришнинг исталган уч усулидан бирини, яъни бошқарувчи компания, бошқарувчи (жисмоний шахс), УМШ ёки УМШни ташкил этмаган ҳолда мулкдорлар жамоаси (бевосита бошқарув) томонидан бошқарилишни танлаш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бундан бошқа барчаси - ҳуқуқ доирасидан ташқаридаги ҳаракатлардир.

Шунга қарамасдан, олдинги сафар бўлгани каби бу гал ҳам ташвиқот ишларини айрим БК вакиллари ва қўллаб-қувватлаш гуруҳлари олиб боришмоқда - улар ягона бошқарув усули мустаҳкам ўрин тутишидан манфаатдордирлар. Бундай хатти-ҳаракатлар эса, амалиётнинг кўрсатишича, зарарли ҳисобланади. Бу орқали Қонун билан белгиланган мулкдорларнинг энг мақбул бошқарув усулини эркин танлаш ҳуқуқига қалин чизиқ тортилмоқда. Уйда яшовчилар умумий йиғилишларни ўтказмаган ҳолда БК билан шартномалар тузишга мажбур қилинаётгани, имзо чекилган варақаларни тарқатишаётгани, УМШларга муҳрлар, ҳужжатлар ва ҳоказоларни топшириш ҳақида талабномалар қўйилаётганини айтишади. Бошқарув органи ишларига аралашишнинг энг оғриқли манзараси шу бўлса ажаб эмас.



Уй-жой соҳасида ёппасига саводхонликни оширишнинг

мавриди келди чамаси…


Қонун барча масалаларнинг ечимини бериб бўлган бир паллада мазкур "эски янгиликлар"ни жорий этишга уринаётганлар нималарга таянишмоқда? Уларнинг баъзилари ҳокимларнинг қарор ва кўрсатмаларига ҳавола қилишмоқда, ваҳоланки бу талабларни бажаришга мулкдорлар мажбур эмас ва ҳуқуқий жиҳатдан олганда Қонуннинг мақоми юқори туради. Бошқалар эса уйда яшовчиларни алдаган ҳолда ККУда ягона бошқарув бу БК эканлиги ҳамда УМШлар гўёки ёпилаётгани ҳақида қонун бор деб хабарлар тарқатишган. Рўкач қилинган қонуннинг ўзини эса кўрсата олишмайди, чунки бундай ҳужжатнинг ўзи мавжуд эмас. Яна бошқа "шоввозлар" эса ВМнинг "Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск