ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 14.12.2021 й. 3342-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 03.11.2021 й. 415-сон буйруғига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 14 декабрда 3342-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2021 йил 3 ноябрдаги

415-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик

факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) касбий тайёргарлик факультети (кейинги ўринларда факультет деб юритилади)га ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Факультетга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган, Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуни талабларига жавоб берадиган, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган олий маълумотга эга, ҳарбий хизматни ўтаган (эркаклар учун), соғлиғининг ҳолатига кўра ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқли деб топилган, дастлабки ва махсус-профессионал танловдан муваффақиятли ўтган шахслар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.


2. Факультетга ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири (кейинги ўринларда вазир деб юритилади) томонидан тасдиқланадиган қабул квоталари асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ФАКУЛЬТЕТГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


3. Факультетга ўқишга қабул қилиш учун вазир буйруғи билан танлов эълон қилинади.

Танловларни ўтказиш муддатлари ва қабул қилиш шартлари оммавий ахборот воситалари, шунингдек Институтнинг расмий веб-сайти орқали кенг ёритилади.


4. Танлов шартлари факультетнинг таълим мутахассисликларига мувофиқ келадиган таълим йўналишлари ёки мутахассисликлари бўйича белгиланади.


5. Факультетга танлов тенг ҳуқуқлилик, адолатлилик, ошкоралик ва ўқишга қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида босқичма-босқич бўлиб, дастлабки танлов Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий ички ишлар органлари деб юритилади)да ҳамда махсус-профессионал танлов Институтда амалга оширилади.


6. Дастлабки танловда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;

тиббий кўрикдан ўтказиш.

Факультетда ўқиш истагида бўлган ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари дастлабки танловнинг фақатгина ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш тадбирларида иштирок этади.


7. Институтда махсус-профессионал танлов бўйича қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

ҳужжатларни ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

номзоднинг интеллектуал билим даражасини баҳолаш;

якка тартибдаги якуний суҳбат.


8. Ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларининг буйруғи билан факультетга қабул қилиш бўйича тарғибот ва дастлабки танлов тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб юритилади) тузилади.


9. Факультетга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида вазир буйруғи билан қабул комиссияси тузилади ҳамда унинг таркибидаги кичик комиссиялар таркиби тасдиқланади.

Вазир ўринбосари - Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) бошлиғи қабул комиссиясининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) Касбий тайёргарлик бошқармаси бошлиғи ва Институт бошлиғи қабул комиссияси раисининг ўринбосарлари этиб тайинланади.

Институт бошлиғи Қабул комиссиясининг ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратади ва кичик комиссиялар ишини ташкиллаштиради.


10. Қабул комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари ва Институт ходимлари киритилади.

Қабул комиссияси таркибига республиканинг турдош олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.


11. Қабул комиссияси таркибида номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича ҳамда номзодларнинг интеллектуал даражасини баҳолаш бўйича кичик комиссиялар тузилади.

Қабул комиссиясига юклатилган барча вазифаларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича жавобгарлик қабул комиссиясининг раиси, унинг ўринбосарлари, кичик комиссия раислари ва қабул комиссиясининг масъул котиби зиммасига юклатилади.


12. Ишчи гуруҳлар ва қабул комиссиясининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун вазир буйруғи билан Департаментда ишчи гуруҳ тузилади.



3-БОБ. ФАКУЛЬТЕТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ


13. Факультетга қабул қилиш бўйича тарғиботнинг асосий мақсади ёшларга ички ишлар органларида хизмат қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ва унга қўйиладиган талабларни ёритиш ҳисобланади.

Факультетга қабул қилиш бўйича тарғибот доирасида ёшларга касбга доир маслаҳатлар берилади, номзодларнинг шахсий фазилатлари, қизиқишлари ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда ички ишлар органларида муайян йўналишлар бўйича хизмат қилишни танлашда бевосита ёрдам кўрсатилади.


14. Департамент томонидан тарғибот бўйича ишларнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши, Интернет тармоғида Институтнинг веб-сайтларида уларнинг фаолиятини акс эттирувчи материаллар вақти-вақти билан янгиланиб турилишини назорат қилиб борилади.


15. Факультетга қабул қилиш бўйича тарғибот ишларини ўтказишда Институт зиммасига факультетдаги ҳаёт ва ўқишнинг ўзига хослиги тўғрисидаги плакатлар, буклетлар, видеороликлар шаклидаги ахборот материалларини Вазирлик таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига тарқатиш вазифаси юклатилади.


16. Факультетга қабул қилиш бўйича тарғибот ишларини ўтказишда Вазирлик таркибий ва ҳудудий бўлинмалари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

ички ишлар органларининг фаолияти, факультетдаги ўқув-тарбиявий жараён тўғрисидаги видеороликлар намойиш қилиш, шунингдек фахрийлар ва Институтнинг вакиллари билан мунтазам учрашувларни ташкил этиш;

ёшлар билан ички ишлар органларидаги хизмат тўғрисида давра суҳбатлари ташкил этиш ҳамда якка тартибда тушунтириш ишларини олиб бориш;

Институт билан мустаҳкам алоқалар ташкил этиш ва боғлаш.



4-БОБ. ДАСТЛАБКИ ТАНЛОВ ТАДБИРЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


17. Дастлабки танловнинг асосий мақсади факультетга ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг келгусида ички ишлар органларида хизмат қилиши учун соғлиғи ва руҳий мослиги, барқарор ички эътиқоди, маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш ҳисобланади.


18. Факультетга ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар)ни қабул қилиш муддати бир ой этиб белгиланади.

Аризалар (билдиргилар)ни қабул қилиш вақтининг бошланиши ва тугаши вазирнинг факультетга номзодлар танловини ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи билан тасдиқланади.


19. Факультетга ўқишга кириш истагини билдирган олий маълумотга эга бўлган фуқаролар доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан, олий маълумотга эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари эса хизмат ўташ жойи бўйича раҳбар номига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.


20. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета (ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида маълумот);

Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилганлигини текшириб олади.


21. Ички ишлар органлари ходимларининг билдиргисига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета (сўровнома).


22. Факультетга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганишда номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш ҳамда номзоднинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш бирламчи вазифа ҳисобланади.


23. Факультетга ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар)ни қабул қилиш муддати тугаганидан кейин 15 кун ичида ҳудудий ички ишлар органлари ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган методикага мувофиқ номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги баҳоланади.

Умумжисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.

Умумжисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан ўтолмаган номзодлар дастлабки танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда, номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.


24. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Тиббий кўрик натижаси бўйича номзоднинг соғлиғига кўра ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқлилиги тўғрисида хулоса берилади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқсиз деб топилган номзодлар махсус-профессионал танлов тадбирларига қўйилмайди.


25. Номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида номзод томонидан ҳужжатлар белгиланган муддатда тўлиқ тақдим этилмаганда, ички ишлар органларида хизмат қилишга тўсқинлик қилувчи салбий маълумотлар аниқланганда ёки соғлиғининг ҳолати бўйича хизматга яроқсиз деб топилган тақдирда ҳужжатларини расмийлаштирилиши тўхтатилиб, уларни ички ишлар органларига қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади ва бу ҳақида номзодга ёзма хабар юборилади.


26. Дастлабки танлов тадбирларидан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатлари йиғмажилди ўрнатилган тартибда тўлиқ расмийлаштирилган номзодларни махсус-профессионал танлов тадбирларида иштирок этишга юбориш тўғрисида ҳудудий ички ишлар органлари томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда хулоса қабул қилинади ҳамда номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари ҳудудий ички ишлар органлари томонидан Институтга юборилади.



5-БОБ. МАХСУС-ПРОФЕССИОНАЛ ТАНЛОВ


27. Номзодларнинг интеллектуал салоҳияти, маънавий-ахлоқий савиясини, умумий дунёқарашини, ўз нуқтаи назарини асослаб бериш қобилиятини ҳамда ички ишлар органларининг ўзига хос касбий фаолиятига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини аниқлаш махсус-профессионал танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.


28. Департаментда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан махсус-профессионал танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилиб, ҳудудий ички ишлар органларига юборилади.

Ҳудудий ички ишлар органлари ишчи гуруҳлари режа-жадвалга мувофиқ номзодларни махсус-профессионал танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари билан таништиради, уларнинг белгиланган муддатларда Институтга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан тўлиқ ҳолда етиб келишларини таъминлайди.


29. Махсус-профессионал танлов тадбирларини ўтказиш давомида номзодлар турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланмайди.


30. Қабул комиссия таркибидаги номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича кичик комиссия тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини рўйхатга олади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади.


31. Тиббий кўрикдан ўтказиш мазкур Низомнинг 24-банди талаблари асосида ўтказилади.

Тиббий кўрик натижаси бўйича номзоднинг ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар махсус-профессионал танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.


32. Ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг интеллектуал билим даражасини баҳолаш мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган методикага мувофиқ қабул комиссияси таркибидаги кичик комиссия томонидан ўтказилади.


33. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методика асосида қабул комиссияси томонидан ўтказилади.


34. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган профилактика инспекторларининг олий маълумотга эга бўлган ёрдамчиларига Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг тавсиясига асосан факультетга квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.



6-БОБ. ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


35. Махсус-профессионал танлов тадбирлари якунида қабул комиссияси номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ҳамда ўтказилган ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг интеллектуал даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларининг умумий йиғиндисига кўра ҳудудий қабул квоталари (ўринлар) бўйича номзодни факультетга ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Факультетга ўқишга қабул қилинган номзодлар рўйхати Институтнинг қабул йиғини ўтказиладиган жойга қўйилади.


36. Қабул комиссиясининг қарори мазкур Низомнинг 7-иловасида кўрсатилган шаклдаги баённома билан расмийлаштирилади.

Мазкур баённома номзодларни факультетга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.


37. Факультетга ўқишга қабул қилинган ички ишлар органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.


38. Махсус-профессионал танловга белгиланган муддатда етиб келмаган номзодлар учун қўшимча равишда тадбирлар ўтказилмайди.


39. Ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг интеллектуал даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра икки ёки ундан ортиқ номзоднинг тўплаган умумий баллари тенг бўлиб қолган тақдирда уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинади.


40. Махсус-профессионал танлов бошланишидан олдин ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг интеллектуал даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.


41. Апелляция комиссиясига номзодлар томонидан ариза ва шикоятлар қабул комиссияси йиғилишининг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги баённомаси эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида берилиши мумкин.

Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади. Апелляция комиссияси қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


42. Номзодлар белгиланган қоидаларга риоя қилмаган тақдирда қабул комиссияси қарори асосида танловнинг исталган босқичида ундан четлатилиши мумкин.


43. Факультетга ўқишга кира олмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари махсус-профессионал танлов натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли ҳудудий ички ишлар органларига қайтариб юборилади.


44. Номзодларни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар Институтда сақланади.




Низомга

1-ИЛОВА


га


(ички ишлар органи бошлиғининг Ф.И.О.)



да


(номзоднинг яшаш жойи)



яшовчи


дан



(номзоднинг Ф.И.О.)


АРИЗА


Менга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети

       

йўналишининг

(махсус касбий тайёрлаш йўналиши номи)


мутахассислиги бўйича

(таълим мутахассислигининг номи)


ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман.

Хизмат заруратига кўра, лозим топилган ҳудудда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда белгиланган муддатда бошлиқларимга ва кадрлар бошқармасига ёзма равишда хабар бераман.

(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________




Низомга

2-ИЛОВА


га


(ички ишлар органи бошлиғининг Ф.И.О.)



БИЛДИРГИ


Менга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети

    

йўналишининг

(махсус касбий тайёрлаш йўналиши номи)


мутахассислиги бўйича

(таълим мутахассислигининг номи)


           

ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман.



(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________




(имзо)


(ички ишлар органи ходими лавозими, унвони ва Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________




Низомга

3-ИЛОВА



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.


2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, мезонлар ва машқларни бажариш тартиби ҳудудий ички ишлар органлари ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.


3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига спорт кийимида келиши лозим.


4. Номзод йигитлар қуйидаги машқларни бажаради:

тўсинда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.


5. Номзод қизлар қуйидаги машқларни бажаради:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.


6. Қиш мавсумида номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари зарур даражада жиҳозланган ёпиқ жойларда (заллар, майдончалар ва ҳ.к.) ўтказилади, қиш мавсумида об-ҳаво қулай бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Бундай ҳолларда барча номзодлар 100 метрга югуриш машқи ўрнига 10 х 10 метрга моккисимон югуриш машқини, номзод йигитлар 3000 метрга югуриш машқи ўрнига 1000 метрга югуриш машқини, номзод қизлар 1000 метрга югуриш машқи ўрнига 400 метрга югуриш машқини бажаради.


7. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.


8. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.


9. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси биринчи марта қониқарсиз баҳоланган номзодларга бошқа куни ўтказиладиган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларида машқларни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.



2-БОБ. МАШҚЛАРНИ БАЖАРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР ВА МЕЗОНЛАР


10. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғриланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 2-3 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Турникда камида 7 марта тортилган номзод ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


11. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.

100 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 15,0 сония ичида, номзод қизлар эса 17,3 сония ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


12. 10х10 метрга моккисимон югуриш машқи старт ва 10 метрдан кейин қайтиш чизиқлари билан белгиланган текис ва қаттиқ жойларда ўтказилади.

10х10 метрга моккисимон югуриш машқини номзод йигитлар 33,0 сония ичида, номзод қизлар эса 55,0 сония ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


13. 3000 (1000, 400) метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

3000 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 14,25 дақиқа ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.

1000 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 4,30 дақиқада ичида, номзод қизлар эса 5,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.

400 метрга югуриш машқини номзод қизлар 2,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


14. Куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда бир дақиқада иккита машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сония вақт ажратилади.


15. Биринчи машқни бажаришда:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.


16. Биринчи машқ учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилингандан сўнг, дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришилади.


17. Иккинчи машқни бажаришда:

қўлларга таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда, бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

Куч ишлатиш машқлари комплексини номзод қизлар камида (умумий ҳисобда) 26 марта бажарган тақдирда улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


18. Номзодлар белгиланган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларининг камида иккитасини бажарган тақдирда умумжисмоний тайёргарлик синовларидан "ўтди" деб ҳисобланади.


19. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


20. Қайднома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишчи гуруҳи раиси ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан имзоланади.

Қайднома номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.




Умумжисмоний тайёргарлик

даражасини баҳолаш методикасига

ИЛОВА



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

ҚАЙДНОМАСИ

Номзод


(Ф.И.О.)

Топшириш жойи

Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________.


Натижалар:

Т.р.

Машқларнинг номи

Натижа

Баҳо

1.

Тўсинда тортилиш

2.

Куч ишлатиш машқлари комплекси

3.

100 метрга югуриш

4.

10х10 метрга моккисимон югуриш

5.

3000 метрга югуриш

6.

1000 метрга югуриш

7.

400 метрга югуриш

Хулоса:

Ишчи гуруҳи раиси:



(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Ишчи гуруҳи раиси:



(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)




Низомга

4-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"





(ички ишлар органи бошлиғининг унвони, Ф.И.О. ва имзоси)




20 ___ йил "___" ___________

Номзодни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик

факультетига махсус-профессионал танлов тадбирларида

иштирок этиш учун юбориш тўғрисида

ХУЛОСА

ни

(номзоднинг Ф.И.О., ҳарбий хизматчилар ва ходимлар учун - махсус ёки ҳарбий унвони, лавозими)


Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига махсус-профессионал танлов тадбирларида иштирок этиш учун юбориш тўғрисида.

1. Номзодни дастлабки ўрганиш натижалари:

2. Махсус текшириш натижалари:

3. Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси:

4. Номзодни ўрганиш натижалари бўйича хулоса:

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(Ф.И.О.)

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(Ф.И.О.)

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(Ф.И.О.)

20___ йил "___" ____________




Низомга

5-ИЛОВА



Ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг

интеллектуал билим даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзоднинг ахборот технологиялари билан ишлаш кўникмаларини, хорижий тилларни қай даражада ўзлаштирганлиги, интеллектуал даражасини баҳолаш унинг ақлий салоҳияти, мантиқан фикрлаши, таҳлил қила олиш қобилияти ва кузатувчанлик каби хусусиятларининг ривожланганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади ҳамда унга тест топшириқлари (кейинги ўринларда тест синови деб юритилади) бериш орқали аниқланади.


2. Тест синови қуйидаги учта блок бўйича тест топшириқларидан иборат:

биринчи блок - ахборот технологиялари, 20 та савол;

иккинчи блок - хорижий тил (инглиз тили), 20 та савол;

учинчи блок - номзоднинг интеллектуал билим даражасини аниқлаш (IQ), 20 та савол.


3. Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган номзод чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича синовлар ўрнига мазкур Методиканинг 2-иловасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ягона кўп балли баҳолаш тизими асосида чет тилидан имтиҳон топширади.


4. Интеллектуал даражаси блоги бўйича, "Шахс интеллектуал хусусиятларининг савияси"га оид алоҳида ақлий салоҳиятнинг ривожланганлик даражасини, мантиқан фикрлаши, таҳлил қила олиши, тўғри қарор қабул қила олиши, бўлғуси касбий фаолияти ва самарали касбий тайёргарлигини белгиловчи фикрлашининг бошқа шаклларини аниқлаш имконини берадиган 10 та топшириқ ҳамда "Кузатувчанлик ва эътиборлигига хос хусусиятлар"га оид номзоднинг руҳий ва касбий кузатувчанлик, эътиборлилиги каби касб учун аҳамиятли хислатларнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш имконини берадиган 10 та топшириқ берилади.


5. Тест синови учун тест топшириқлари махсус касбий тайёрлаш йўналишларида касбга қўйиладиган талаблардан келиб чиқиб алоҳида ишлаб чиқилади.


6. Тест синови ўтказиладиган куни номзодларда фуқаролик паспорти (ID-карта) ёки хизмат гувоҳномаси бўлиши шарт, уларга асосан номзодларга қабул синовларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи шифрли карточка берилади.


7. Тест топшириқлари, уларнинг жавоблари қабул комиссияси таркибидаги тегишли кичик комиссия томонидан ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.


8. Тест топшириқлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун кичик комиссия раиси жавобгар ҳисобланади.



2-БОБ. ТЕСТ СИНОВИНИ ЎТКАЗИШ ВА

НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ


9. Тест синови Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти тест маркази (кейинги ўринларда тест маркази деб юритилади)нинг компьютер синфларида ўтказилади.


10. Номзодлар тест марказига белгиланган гуруҳлар таркибида келади.

Тест синовлари бошланишидан олдин уларга мазкур Методикада назарда тутилган баҳолаш тартиби ва тест топшириқларини компьютерда махсус тест дастури асосида ечиш, тест синовини ўтказиш ва натижаларини аниқлаш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўриқномалар берилади.


11. Номзодлар рўйхат бўйича киритилади ҳамда қўйилган рақамли карточкалардан бирини ихтиёрий равишда танлайди. Танланган карточкада акс этган рақам гуруҳ рўйхатида уни танлаган номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисига қайд этиб қўйилади. Сўнгра номзод тест синови ўтказиладиган компьютер синфига кириб, компьютерлардан бирининг қаршисига ўтиради.


12. Тест синовини топшириш вақтида номзод 60 та тест топшириғини бажаради. Ҳар бир номзод учун компьютер дастурига асосан алоҳида топшириқлар танлаб олинади. Тест синовини топшириш вақти 60 дақиқага тенг.

Номзодларнинг тест синови натижаларини баҳолаш компьютер дастурига киритилган алгоритмга мувофиқ тўғри жавоблар сонига кўра амалга оширилади.


13. Тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт доирасида саволларга жавоб беришга улгурмаган ва жавоблари белгиланмаган саволлар учун номзодга қўшимча вақт берилмайди. Тест топшириқларини бажарган номзодга компьютер синфидан чиқишга рухсат берилади.


14. Тест синовлари натижаси "60" баллик тизимда, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл, ҳар бир нотўғри жавоб учун 0 балл билан баҳоланади.

Тест синовларининг максимал балини 60 балл ва саралаш балини 32 балл (максимал балини 56 фоизни) ташкил этади;


15. Тест синовларининг саралаш балини тўплай олмаган номзод кейин босқичга қўйилмайди. Агарда тест синовлари натижасига кўра мавжуд квотанинг 1/2 даражаси тўпланмаса, унда саралаш бали (32 балл)нинг юқоридан пастга қараб энг юқори балл тўплаган номзод кейинги босқичга ўтказилади.


16. Тест синови бошлангандан кейин ҳеч ким аудиторияга киритилмайди ва тест топшириқлари бўйича номзодлар билан савол-жавоб қилинмайди.


17. Тест синови ўтказиладиган жойга киришда номзод калькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест жараёни давомида бошқа номзодга ёрдам берса, номзод тест синовини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва тест синовидан четлаштирилиб, бу ҳақда тест синовини ўтказиш бўйича кичик комиссияси томонидан далолатнома расмийлаштирилади.


18. Тест синови натижалари гуруҳлар таркибида мазкур Методиканинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома билан расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва қабул комиссияси масъул котибига топширилади.




Ички ишлар органларида хизматга

номзодларнинг интеллектуал билим

даражасини баҳолаш методикасига

1-ИЛОВА


Ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг

интеллектуал билим даражасини баҳолаш

ҚАЙДНОМАСИ

"_____" гуруҳ


20__йил "___" ________________

Т/р

Ф.И.О.

Шифрли карточка рақами

Балл































Кичик комиссия раиси:



(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Кичик комиссия аъзолари:



(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)




Ички ишлар органларида хизматга

номзодларнинг интеллектуал билим

даражасини баҳолаш методикасига

2-ИЛОВА



Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича

чет тилидан имтиҳонни баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларни қабул қилиш учун тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда Институт бошлиғининг буйруғи билан фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Мазкур комиссиялар таркибига фанлар бўйича тажрибали ва малакали ўқитувчилар жалб этилади.


2. Имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади ҳамда имтиҳон ўтказилишидан уч кун олдин номзодлар билан маслаҳатлар ташкил этилади.


3. Имтиҳон чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича ўтказиладиган тест синовлари учун ажратилган бални ҳисобга олган ҳолда ягона кўп балли тизим бўйича максимал балл 20,0 балл билан баҳоланади.


4. Имтиҳонда тегишли чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матн (мақола)нинг мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.


5. Ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларга узрли сабабларсиз келмаган номзодларга имтиҳонлар қайта ташкил этилмайди.



2-БОБ. БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


6. Номзодларнинг имтиҳонда саволларга берган жавоблари мазкур бобда белгиланган мезонлар бўйича баҳоланади.


7. Чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матн (мақола)нинг мазмунини гапириб бера олиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши текширилади ва қуйидагича баҳоланади:


а) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 20,0 балл қўйилади:

матнни ўқишда хато қилмаса - 7,0 балл;

матнни тўлиқ (100 фоиз) таржима қилса - 7,0 балл;

матн (мақола)нинг мазмунини тўлиқ гапириб берса - 4,0 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволга ҳам жавоб берса - 2,0 балл;


б) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 18,0 балл қўйилади:

матндаги иккитагача сўзни ўқишда хато қилса - 6,5 балл;

матннинг 90 фоизини таржима қилса - 6,5 балл;

матн (мақола)нинг мазмунини гапириб берса - 3,5 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг биттасига жавоб берса - 1,5 балл;


в) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 15,0 балл қўйилади:

матндаги бештагача сўзни ўқишда хато қилса - 6,0 балл;

матннинг 80 фоизини таржима қилса - 6,0 балл;

матн (мақола)нинг фақат умумий мазмунини гапириб берса - 3,0 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса - 0 балл қўйилади;


г) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 11 балл қўйилади:

матндаги еттитагача сўзни ўқишда хато қилса - 5,5 балл;

матннинг 70 фоизини таржима қилса - 5,5 балл;

матн (мақола)нинг мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса - 0 балл қўйилади;


д) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 5 балл қўйилади:

матннинг 60 фоизини таржима қилса - 5 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матн (мақола)нинг мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса - 0 балл қўйилади;


е) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 4 балл қўйилади:

матннинг 50 фоизини таржима қилса - 4 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матн (мақола)нинг мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса - 0 балл қўйилади.


ж) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 0 балл қўйилади:

матннинг 50 фоизидан камини таржима қилса - 0 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матн (мақола)нинг мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса ёки узрли сабабларсиз имтиҳонга келмаса - 0 балл қўйилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8. Номзоднинг жавоблари қабул қилингандан сўнг, комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга имтиҳон натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.


9. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади. Қайднома комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда қабул комиссияси раисига топширилади.


10. Қабул қилинган имтиҳон бўйича эътирозлар шу куннинг ўзида Институт бошлиғининг буйруғи асосида ташкил этилган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.




Низомга

6-ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзодларнинг Ўзбекистон тарихи, юридик фанлар бўйича билимлари ва умумий дунёқарашини баҳолаш мақсадида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилади.


2. Номзодлар сонидан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги якуний суҳбатни қабул қилиш учун бир ёки бир нечта комиссия тузилиши мумкин. Бунда, барча комиссиялар аъзолари сони тенг этиб белгиланади.


3. Якуний суҳбат давомида номзодларга бериладиган саволлар комиссия аъзолари, тарих, юриспруденция соҳасидаги малакали мутахассислар ҳамда психологлар томонидан тузилади ва саволлар бўйича билет вариантлари тайёрланади. Бир гуруҳ доирасида билетлардаги саволларнинг такрорланишига йўл қўйилмайди.


4. Тарих ва ҳуқуқшунослик фанлари бўйича саволлар рўйхати тегишли муассасаларнинг экспертизасидан ўтказилиб хулоса олинади.

Билет вариантлари комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва комиссия масъул котибининг сейфида муҳрланган ҳолда сақланади.

Масъул котиб саволлар рўйхати ва билет вариантлари ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.


5. Якуний суҳбат куни номзодларда фуқаролик паспорти (ID-карта) ёки хизмат гувоҳномаси бўлиши шарт.



2-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ

СУҲБАТНИ ЎТКАЗИШ


6. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзод 3 та саволдан иборат билетга жавоб беради. Билетда:

биринчи саволда - Ўзбекистон тарихи бўйича;

иккинчи саволда - ҳуқуқшунослик фани бўйича;

учинчи саволда - тарбия фани бўйича масала берилади.


7. Номзодларга бериладиган якка тартибдаги якуний суҳбатнинг саволлар мазмуни таълим мутахассислиги ҳуқуқшунос ва тарих фанларига ихтисослашмаган умумий, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал ҳамда олий таълим учун мўлжалланган ўқув дастурларига мувофиқлаштирилган ҳолда тузилади.


8. Номзодларнинг маънавий-маърифий тарбия йўналиши бўйича тузиладиган саволлар, уларнинг ижтимоий-сиёсий билими ва дунёқараши, республика ва дунёда бўлаётган воқеалардан хабардорлиги, динлар ҳақидаги тушунчаси ва муносабати, ватанпарварлик ҳақидаги тасаввурлари ҳамда ички ишлар органлари фаолияти учун зарур бўлган бошқа муҳим жиҳатларни аниқлашга йўналтирилган бўлади.


9. Номзодлар суҳбатга тасдиқланган рўйхат бўйича кетма-кетликда якка тартибда киритилади ва билетлардан бирини танлайди.


10. Номзодлар билетлардан бирини танлаб олгач, саволларга тайёргарлик кўришлари учун 20 дақиқа вақт берилади. Агарда номзод ушбу вақтдан фойдаланишни лозим деб топмаса, тайёргарлик кўрмасдан жавоб беришига рухсат этилади.



3-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ СУҲБАТ

НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ


11. Номзоднинг 3 та фан бўйича саволларга берган жавоби "100" баллик тизимда баҳоланади.


12. Номзоднинг ҳар бир фан бўйича саволга берган жавоби қуйидагича аниқланади:

биринчи савол учун - 40 баллик тизимда;

иккинчи савол учун - 40 баллик тизимда;

учинчи савол учун - 20 баллик тизимда.

Саволларнинг бирортасига ҳам тўғри жавоб берилмаган бўлса - 0 балл қўйилади.


13. Номзоднинг саволларга жавоби эшитилгандан сўнг комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик бали аниқланади.


14. Номзоднинг саволларга жавоблари қуйидаги 4 та мезон бўйича алоҳида баҳоланади:

1) саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериш;

2) саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаш;

3) саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаш;

4) жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиш.


15. Ҳар бир мезон 9 та баҳолаш даражасига эга:

максимал;

жуда юқори;

юқори;

ўртадан юқори;

ўрта;

ўртадан паст;

паст;

жуда паст;

қониқарсиз.

Т/р.

Баҳолаш мезонлари

Мезонларни баҳолаш даражаси

(балларда)

Максимал

Жуда юқори

Юқори

Ўртадан юқори

Ўрта

Ўртадан паст

Паст

Жуда паст

Қониқарсиз

1.

Саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериш.

25

23

21

19

17

15

10

5

0

2.

Саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаш.

25

23

21

19

17

15

10

5

0

3.

Саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаш.

25

23

21

19

17

15

10

5

0

4.

Жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга мурожаат қилиш.

25

23

21

19

17

15

10

5

0

16. Номзоднинг ҳар бир савол бўйича берган жавоби қуйидаги формулага мувофиқ ҳисобланади:

Х=

А*V

100

Х - савол бўйича тўпланган балл;

A - савол бўйича максимал балл;

V - савол бўйича тўпланган фоиз.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17. Номзоднинг якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома расмийлаштирилади.


18. Гуруҳдаги барча номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказилгандан сўнг номзод унга тегишли қайдномани имзолайди. Мазкур қайднома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва масъул котибга топширилади.




Якка тартибдаги якуний суҳбат

ўтказиш методикасига

ИЛОВА

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

Номзод


(Ф.И.О.)

Топшириш санаси: 20__ йил "___" ____________.

Натижалар:

1-саволга

қўйилган балл

2-саволга

қўйилган балл

3-саволга

қўйилган балл

Ўртача балл





Номзод



(имзо)


(Ф.И.О.)

Қабул комиссия раиси (ўринбосари)



(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Комиссия масъул котиби



(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:



(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Низомга

7-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари - Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш

департаменти бошлиғи,

Қабул комиссияси раиси



( унвони, Ф.И.О. ва имзоси)


20 ___ йил "___" ____________

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик

факультети қабул комиссияси йиғилишининг

БАЁННОМАСИ ____-сон

20__ йил "___" _________


(йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи)

Раислик қилувчи:


(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)

Қатнашганлар:

(қабул комиссияси аъзолари)


(қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ

(номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети қабул комиссияси ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг интеллектуал даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларини кўриб чиқиб, қарор қилади:

мутахассислиги бўйича танлов натижалари:

Т/р.

Номзоднинг

Ф.И.О.

Ички ишлар

органларида

хизматга номзоднинг

интеллектуал

даражасини

баҳолаш бўйича

тўплаган бали

Якка тартибдаги

якуний суҳбатда

тўплаган бали

Имтиёз

бали

Умумий

балл

Ўқишга қабул

қилинганлиги

ёки қабул

қилинмаганлиги

ҳақида ёзув

1.






2.






Қабул комиссия масъул котиби:



(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссия аъзолари:



(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 декабрь





































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск