ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг 10.11.2021 й. 01/11-08-сон "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.11.2021 й. 1591-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.11.2021 й.

N 1591-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ

10.11.2021 й.

N 01/11-08


ҚАРОРИ



Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер

хўжаликларига наслли молларни аукцион

(кимошди савдоси) орқали сотишни амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг

9-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги ПФ-5696-сон "Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 16 июндаги 128-сон буйруғи (рўйхат рақами 1591, 2006 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 255-модда) билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик шахсларнинг ишончли вакили қатнашаётган бўлса, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;".


2. Мазкур қарор 2022 йил 1 январдан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси                       Б.Т. Норкобилов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 ноябрь












Время: 0.2198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск