ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш /

Ички ишлар вазирининг 12.11.2021 й. 428-сон "Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.12.2021 й. 2702-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.12.2021 й.

N 2702-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

12.11.2021 й.

N 428


БУЙРУҒИ



"Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни

ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул

қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган

ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон "Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 30 июндаги 105-сон "Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2702, 2015 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 30-сон, 399-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                   П.Р. Бобожонов




Буйруққа

ИЛОВА



"Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни

ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул

қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган

ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқда:


1) номи ва 1-банддаги "Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни" деган сўзлар "Қурол ва унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон "Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ буюраман:".


2. Ягона талабларда:


1) номидаги "Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни" деган сўзлар "Қурол ва унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Ягона талаблар Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон "Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни белгилайди.";


3) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Ягона талабларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

қурол - тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар. Тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмайди;

ўқ-дорилар - қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси;

қуролхона - қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган, техник жиҳатдан мустаҳкамланган, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси ҳамда қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ва жисмоний ҳимоянинг бошқа воситалари билан махсус жиҳозланган алоҳида иншоот (омбор, хона).

2. Мазкур Ягона талаблар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳарбий тузилмаларига кирувчи ҳамда ўқотиш спорти ташкилотларига татбиқ этилмайди.";


4) 3-банддагиқотар спорт қуроли ва унга ўқ-дориларни" деган сўзлар "Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 2-боб номидаги "Қурол ва ўқ-дориларни" деган сўзлар "Қурол ва унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Юридик шахсга фойдаланишга қабул қилинган ҳамда унда фойдаланилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳисоби ҳар бир юридик шахсда юритиладиган Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби (бундан буён матнда китоб деб юритилади)да олиб борилади.";


7) 5-банддаги "қурол ва ўқ-дориларни" ва "қуроллар ва ўқ-дориларнинг" деган сўзлар тегишли равишда "қурол ва унинг ўқ-дориларини" ва "қурол ва унинг ўқ-дориларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 7-банддаги "қурол ва ўқ-дориларнинг" деган сўзлар "қурол ва унинг ўқ-дорилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 8-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "ташкилотга" деган сўз "юридик шахсга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "суриштирув ёки дастлабки тергов органининг" деган сўзлар "терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов органининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 9-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "ташкилотга" деган сўз "юридик шахсга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "суриштирув ёки дастлабки тергов органининг" деган сўзлар "терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов органининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Китоб юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, берилиши, қабул қилиб олинишини ҳамда ҳисоби юритилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул шахс (бундан буён матнда сақлаш учун масъул шахс деб юритилади) томонидан юритилади.";


12) 12-14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Китоб унга кейинчалик тегишли ёзувларни киритиш ҳамда унда кўрсатилган аксарият ёзувларни ўқиш ва фарқлаш имкониятини бермайдиган даражада механик ёки бошқа турда шикастланган ёхуд йўқолган (талон-торож қилинган) бўлса, китобдаги маълумотларни тиклаш учун шикастланганлик ёки йўқолганлик (талон-торож қилинганлик) факти аниқланган кундан эътиборан икки иш куни ичида юридик шахс ҳисобида мавжуд бўлган барча қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш бўйича ишлар ташкиллаштирилиши керак.

13. Инвентаризацияни ўтказиш учун юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжати билан қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссияси тузилади.

Комиссия таркибига сақлаш учун масъул шахс, юридик шахс бухгалтерияси ходими, юридик шахс навбатчилик (қоровуллик) хизмати бошлиғи (агар навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлса) мажбурий равишда киритилади ҳамда ҳудудий ички ишлар органининг вакили таклиф этилади.

14. Инвентаризацияни ўтказишда юридик шахсда мавжуд бўлган қурол ва унинг ўқ-дорилари бухгалтерия ҳисоби ҳамда ички ишлар органларининг тегишли маълумотлари билан солиштириб чиқилади ва натижаси бўйича далолатнома тузилади.

Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.";


13) 16-банддаги "Қурол ва ўқ-дориларни" деган сўзлар "Қурол ва унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 3-бобнинг номидаги "Қурол ва ўқ-дориларни" деган сўзлар "Қурол ва унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Юридик шахсга тегишли мақсадда берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳаракати ушбу Ягона талабларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ҳамда қабул қилиш журналида (бундан буён матнда журнал деб юритилади) акс эттирилади.

18. Журналда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

қурол ва унинг ўқ-дорилари берилган шахснинг Ф.И.О. ва имзоси;

берилган ва қабул қилиб олинган қуролнинг индивидуал маълумотлари ва унинг ўқ-дорилари миқдори;

қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш мақсади;

қурол ва унинг ўқ-дорилари берилган ҳамда қабул қилиб олинган сана ва вақт;

қурол ва унинг ўқ-дориларини қабул қилиб олган шахснинг имзоси.";


16) 20-банддаги "Қурол ва ўқ-дорилар" деган сўзлар "Қурол ва унинг ўқ-дорилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 21-банддаги ҳамда 34-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ташкилотда" деган сўзлар "юридик шахсда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 23-25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Журнал унга кейинчалик тегишли ёзувларни киритиш ҳамда унда кўрсатилган аксарият ёзувларни ўқиш ва фарқлаш имкониятини бермайдиган даражада механик ёки бошқа турда шикастланган ёхуд йўқолган (талон-торож қилинган) бўлса, журналдаги маълумотларни тиклаш учун шикастланганлик ёки йўқолганлик (талон-торож қилинганлик) факти аниқланган куннинг ўзида берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш бўйича ишлар ташкиллаштирилиши керак.

24. Инвентаризацияни ўтказиш учун юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссияси тузилади.

Комиссия таркибига сақлаш учун масъул шахс, юридик шахс навбатчилик (қоровуллик) хизмати навбатчи ходимлари ҳамда бошлиғи (агар навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлса) мажбурий равишда киритилади.

25. Инвентаризацияни ўтказишда қуролхонада сақланаётган ҳамда тегишли мақсадда берилган қурол ва унинг ўқ-дорилари китобдаги тегишли маълумотлар билан солиштириб чиқилади ва натижаси бўйича далолатнома тузилади.

Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.";


19) 27-банддаги "қурол ва ўқ-дориларни" деган сўзлар "қурол ва унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Қуролхонада сақланаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари бир нечта юридик шахсга тегишли бўлса, улар бўйича китоб ва журнал ҳар бир юридик шахс томонидан алоҳида юритилади.";


21) 30-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ташкилот" деган сўз "юридик шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 31-банддаги "ташкилот ҳамда у идоравий мансуб бўлган ташкилотнинг" деган сўзлар "юридик шахс ҳамда у идоравий мансуб бўлган юридик шахснинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23) 32-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ташкилот раҳбарининг имзоси ҳамда муҳри" деган сўзлар "юридик шахс раҳбарининг имзоси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Китоб ва журналнинг мазкур Ягона талабларга мувофиқ юритилиши устидан юридик шахс раҳбари доимий назорат олиб бориши шарт. Бунда китобнинг юритилиши ҳар чоракда, журналнинг юритилиши эса ҳар ой юридик шахс раҳбари томонидан текшириб борилиши керак. Агар юридик шахсда навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлса, журналнинг юритилиши навбатчилик (қоровуллик) хизмати бошлиғи томонидан текшириб борилади.";


25) - 4-иловалар ушбу ўзгартиришларнинг 1-6-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.




Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА


"Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш

китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш

журналларини юритиш тартибига қўйиладиган

ягона талабларга

1а-ИЛОВА



Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш

КИТОБИ


(китобнинг биринчи қисми)


Қурол ва унинг ўқ-дориларининг жамланма ҳисоби

Т/р

Ёзув киритилган сана

___________________________________________________

(қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри)


______________________________

(қуролнинг ўқ-дорилари (партияси,

калибри ва миқдори (дона)


ҳисобга олинган

ҳисобдан чиқарилган

ҳисобда мавжуд

ҳисобга олинган

ҳисобдан чиқарилган

ҳисобда мавжуд

1

2

3

4

5

6

7

".



Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш

китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш

урналларини юритиш тартибига қўйиладиган

ягона талабларга

1б-ИЛОВА

Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби

(китобнинг иккинчи қисми)

Қуролнинг индивидуал ҳисоби

Т/р

Қурол ҳисобга олин

ган сана

Қурол

қайси

юридик

шахсдан

келиб

тушган

лиги ва

санаси

Келиб

тушган

қуролнинг

кирим

ҳужжати

счёт-фак

тура,

юк хати),

санаси ва рақами

Ҳисобга олинган қуролга оид индивидуал маълумотлар

Қуролнинг ҳисобдан чиқарилишига оид маълумотлар

Қуролнинг таъмирлаш учун юборилганлиги ҳақида маълумот

Қурол

нинг

техник

ҳолати

ва яроқ

лилик

тои

фаси

Изоҳ

тури, номи, мар

каси ва модели

калиб

ри

ишлаб

чиқа

рилган

йили

завод серия

си ва

рақами

ҳисоб

дан

чиқари

лиши

сабаби

(бериб

юбори

лиши

(юборил

ган жойи

кўрса

тилган

ҳолда), йўқоти

лиши

(талон-

торож

қили

ниши)

ёки

яроқсиз ҳолга келиши)

ҳисоб

дан

чиқа

риш

учун

асос

бўлган

ҳуж

жат,

унинг

рақами ва

санаси

ҳисоб

дан

чиқа

рилган

сана

таъмирлаш

учун юборил

ганлиги

таъмир

лашдан

қайтарил

ганлиги

юборилган юридик шахс номи, юборилган сана

юк

хати

нинг

рақами

ва

санаси

қайта

рилган

сана

юк

хати

нинг

рақа

ми ва

санаси


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

".




Ўзгартиришларга

3-ИЛОВА



"Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш

китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш

журналларини юритиш тартибига қўйиладиган

ягона талабларга

1в-ИЛОВА



Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш

КИТОБИ

(китобнинг учинчи қисми)


Ўқ-дориларнинг ҳисоби

Т/р

Ўқ-дорилар ҳисобга олинган

сана

Ўқ-дори

лар қайси

юридик

шахсдан

келиб

тушган

лиги ва

санаси

Келиб

тушган

ўқ-дори

ларнинг

кирим

ҳужжати

(счёт-фактура,

юк хати),

санаси ва

рақами

Ҳисобга олинган

ўқ-дориларга оид

маълумотлар

Ўқ-дориларнинг ҳисобдан

чиқарилишига оид маълумотлар

Ўқ-дори

ларнинг

яроқлилик

ҳолати

Изоҳ

тури

калибри

ишлаб чиқарилган йили ва партияси

миқдори (дона)

ҳисоб

дан

чиқари

лиши

сабаби

(бериб

юбори

лиши

(юборил

ган жойи

кўрса

тилган

ҳолда),

сарфла

ниши,

йўқоти

лиши

(талон-

торож

қили

ниши)

ёки

яроқсиз

ҳолга

келиши)

ҳисоб

дан

чиқа

риш

учун

асос

бўлган

ҳужжат,

унинг

рақами

ва са

наси

ҳисоб

дан

чиқа

рилган

ўқ-дори

лар

миқдори (дона)

ҳисоб

дан

чиқа

рилган

сана


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13


".




Ўзгартиришларга

4-ИЛОВА



"Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш

китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш

журналларини юритиш тартибига қўйиладиган

ягона талабларга

2-ИЛОВА



Қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш

ҳамда қабул қилиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Қурол

ва унинг

ўқ-дори

лари

берил

ган

шахс

нинг

Ф.И.О.

Берилган қурол ва унинг

ўқ-дорилари, бериш мақсади

Қурол ва

унинг

ўқ-дори

лари

берил

ган сана

ва вақт

Қурол

ва унинг

ўқ-дори

ларини

олган

шахс

нинг

имзоси

Қабул қилиб олинган қурол

ва унинг ўқ-дорилари

Қурол

ва унинг

ўқ-дори

лари

қабул

қилиб

олинган

сана ва

вақт

Қурол ва

унинг

ўқ-дори

ларини

қабул

қилиб

олган

шахснинг

имзоси

Изоҳ

қурол

нинг

тури,

номи,

мар

каси,

моде

ли ва

калиб

ри

қурол

нинг

завод

серияси

ва ра

қами

қуролга ўқ-до

рилар

сони

(дона)

бериш мақ

сади

сана (кун, ой, йил)

вақт (соат, дақиқа)

қурол

нинг

тури,

номи,

мар

каси,

модели

ва

калиб

ри

қурол

нинг

завод

серияси ва рақами

ўқ-дорилар

(дона)

фойда

ланилмай

қолган

фойда

ланишда

отилмай

қолган

(осечка)

сана (кун, ой, йил)

вақт (соат, дақиқа)


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16


".




Ўзгартиришларга

5-ИЛОВА



"Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш

китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш

журналларини юритиш тартибига қўйиладиган

ягона талабларга

3-ИЛОВА



Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби

(Қурол ва унинг ўқ-дориларни бериш ҳамда қабул

қилиш журнали) титул варағининг

ШАКЛИ

".




Ўзгартиришларга

6-ИЛОВА



"Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш

китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш

журналларини юритиш тартибига қўйиладиган

ягона талабларга

4-ИЛОВА



Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби

(Қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ҳамда

қабул қилиш журнали) охирги варағининг

ШАКЛИ

"



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 декабрь








































Время: 0.1914
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск