ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Миллий гвардия /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.12.2021 й. 757-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.12.2021 й.

N 757




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎРИҚЛАШ БОШ

БОШҚАРМАСИНИНГ ИДОРАВИЙ ЖИҲАТДАН

ТЕГИШЛИ БЎЛМАГАН ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН

ҚЎРИҚЛАШ БЎЛИНМАЛАРИ ВА ИДОРАВИЙ ЖИҲАТДАН

ТЕГИШЛИ БЎЛМАГАН ҚОРОВУЛЛИК БЎЛИНМАЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

тоифаланган объектларни, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг объектларини, уларнинг мол-мулкини қўриқлаш учун тузиладиган шартномаларга асосан қўриқлаш хизматларини кўрсатиш эвазига тушадиган маблағлар ҳисобидан идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;

идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари томонидан тоифаланган объектларни, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг объектларини, уларнинг мол-мулкини қўриқлаш бўйича кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг турлари;

идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларининг ишчи ва хизматчи лавозимлари, тоифалари ҳамда штатларини ташкил этиш, идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига ишга кирадиган номзодларга қўйиладиган талаблар, уларни ишга қабул қилиш, бошланғич тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби;

идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг фаолиятини ташкил этиш, хизматга тўғри тақсимлаш ва назорат қилиш тартиби;

идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинма-ларининг молиявий ва моддий-техник таъминотини ташкил этиш тартиби.

2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 декабрь






























Время: 0.1846
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск