ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2021 й. 769-сон "Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2021 й.

N 769




НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР

ИШЛАРИ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарори 3-бандига мувофиқ:

Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда - Идоралараро кенгаш) таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси ҳамда Тадбиркор ногирон-аёллар миллий ассоциацияси раҳбарлари киритилганлиги;

Идоралараро кенгашнинг зиммасига ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча вазифалар юклатилганлиги;

Идоралараро кенгашга раҳбарлик қилиш Савдо-саноат палатасининг раиси А. Икрамов зиммасига юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Идоралараро кенгашнинг мақоми, вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;

Идоралараро кенгаш таркибини шакллантириш, унинг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини Идоралараро кенгашнинг ишчи органи этиб белгилаш;

Идоралараро кенгаш фаолиятининг натижадорлигини баҳолаш тартиби.


4. Идоралараро кенгаш (А. Икрамов) уч кун муддатда қуйидаги биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган масалаларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Кенгаш мажлисини ўтказсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлашга қаратилган "йўл харитаси"ни тасдиқлаш;

Идоралараро кенгаш аъзоларининг, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг кенгаш фаолиятини амалга ошириш бўйича асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилаш;

Идоралараро кенгашнинг 2022 йилга мўлжалланган ойма-ой амалга ошириладиган иш режасини ҳамда уларни барвақт ва сифатли бажариш бўйича режа-графикларини тасдиқлаш.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 29 апрелдаги 257-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.И. Икрамов ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 декабрдаги

769-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари

бўйича идоралараро кенгаш

ТАРКИБИ

1. М.П. Оллоёров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори, Кенгаш раиси


2. М.М. Ташходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари


3. А.А. Худаяров

-

соғлиқни сақлаш вазири в.б.


4. Б.А. Мусаев

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири


5. К.А. Шарипов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


6. Х.У. Умарова

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири


7. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


8. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


9. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


10. А.И. Икрамов

-

спорт вазири


11. О.Р. Фозилкаримов

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


12. М.М. Икрамов

-

адлия вазири ўринбосари


13. Б.Х. Махмадалиев

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари (келишув асосида)


14. К.Қ. Абдуллаев


Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси (келишув асосида)


15. Э.Д. Нарпулатов

-

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти марказий бошқаруви раиси (келишув асосида)


16. Г.У. Шодиева

-

Ўзбекистон карлар жамияти марказий бошқаруви раиси (келишув асосида)


17. О.Ю. Исоқов

-

Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси раиси (келишув асосида)


18. Д.Г. Лутпуллаева

-

Тадбиркор ногирон-аёллар миллий ассоциацияси раиси (келишув асосида)


19. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


20. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма бошлиғи, Кенгаш котиби

             

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган масъул шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 декабрь

































Время: 0.0252
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск