Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2021 й. ПҚ-58-сон "Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни тадқиқ қилиш, стратегик режалаштириш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2021 й.

N ПҚ-58



ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

СОҲАСИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ,

СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШ ҲАМДА БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни стратегик режалаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ўрганиш асосида молиялаштиришнинг узвий тизимини яратиш, соҳага жалб этилган халқаро молия институтлари маблағларининг ишлатилиши самарадорлигини илмий асосланган ҳолда баҳолаш ва илм-фан натижаларини амалиётга жорий этишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида:


1. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасини институционал таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;

озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида бозор муносабатларини ривожлантиришнинг илмий-назарий асосларини тадқиқ қилиш;

соҳадаги ислоҳотларнинг таъсирчанлигини ва илмий тадқиқотларнинг амалий натижалари самарадорлигини баҳолаш;

соҳани ривожлантириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли режалар ҳамда стратегиялар ишлаб чиқиш;

озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги таъминоти соҳасидаги, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни (кредит ва грант), шу жумладан инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва шакллантиришга кўмаклашиш;

соҳадаги ахборот ва статистик маълумотларни тизимлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг самарали тизимини яратиш;

озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (кейинги ўринларда - ХМИ ва ХҲМТ) кредит ва грантларини жалб қилиш;

лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кредитлар ва грантлар олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тижорат банкларига тақдим этишда тадбиркорлик субъектларига консалтинг xизматлари ва амалий ёрдам кўрсатиш;

соҳадаги барча грант, техник кўмак ва кредит лойиҳаларини ва дастурларни бошқариш, мувофиқлаштириш ва самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси билан уйғунлигини таъминлаш.


3. Марказ Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда хорижий экспертлар иштирокида халқаро молия институтларининг грант маблағлари ҳисобидан:

2022-2023 йилларда ҳудудларнинг тупроқ иқлим шароитидан келиб чиқиб, ҳар бир туманда хусусий секторни жалб қилган ҳолда боғ ва токзорларни барпо этиш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонларини ташкил қилиш чораларини кўрсин. Бунда, ҳар йили барпо этиладиган кўргазмали дала майдонлари рўйхати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқланади;

ҳар ойда битта ҳудудда хорижий ва маҳаллий малакали мутахассислар иштирокида боғ, токзорлар барпо этиш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинлар, доривор ўсимликларни етиштириш, уларни қайта ишлаш, экспорт қилиш бўйича семинар тренинглар ўтказиб борсин.


4. Белгилансинки, Марказ:

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг устувор йўналишлари сифатида глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммолар, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг агробизнес, логистика, инвестиция ва бошқа долзарб мавзуларини тақдим этади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ХМИ ва ХҲМТ кредит ҳамда грант лойиҳаларини амалга оширишга масъул ҳисобланади;

хорижий инвестициялар, грантлар, ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширадиган ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади;

илмий-тадқиқот натижаларини баҳолаш, давлат илмий дастурлари доирасида лойиҳаларни амалга оширишда белгиланган тартибда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорлик қилади;

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


5. Марказга:

малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш ҳамда халқаро ташкилотлар ва хорижий юридик шахслар билан шартномалар тузиш;

озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаси иқтисодиёти ҳамда стратегияси йўналишида олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш ҳамда ушбу соҳада илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва қонунчилик ҳужжатларида илмий ташкилотлар учун жорий этилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.


6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев) икки ой муддатда Марказ ҳузурида ривожланган хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорликда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасини институционал таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, соҳадаги глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммоларнинг ҳамда агрокластерлар фаолиятининг илмий-назарий асосларини тадқиқ қилиш мақсадида илмий кенгаш ташкил этсин.


7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказининг тузилмаси ҳамда унинг ҳудудий иқтисодий таҳлил ва меъёрлаш марказларининг намунавий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


8. Белгилансинки:

Марказ зиммасига юклатилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажаришга, лойиҳани амалга ошириш масалаларига тааллуқли ўзи тайёрлаган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларнинг ишончлилиги учун ҳамда ХМИ ва ХҲМТнинг кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишга жавобгар ҳисобланади;

Марказ тендер савдоларида рақобатни кучайтириш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва пудратчиларни, халқаро компанияларни, жамоатчиликни кенг жалб этиш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширади ва харидлар тўғрисидаги ахборотдан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ, ўз вақтида, эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаган ҳолда уни ахборот порталига жойлаштиради (бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно);

Марказ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини, асосий капиталга киритилган маблағларни ва техник-иқтисодий асосларда назарда тутилган натижаларга эришилганлигини баҳоловчи тизимни жорий этиш, шу жумладан лойиҳа натижаларини (мижозбай) баҳолаш ҳисоботларини умумлаштиради, таҳлил қилади ва ҳар ой Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;

Марказ давлат ташқи қарзи ҳисобидан амалга оширилаётган ва якунланган лойиҳалар бўйича ўзлаштирилган маблағлар ҳамда эришилган натижаларга оид маълумотларни мунтазам равишда ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилишни таъминлайди;

Марказ фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ХМИ ва ХҲМТ томонидан инвестиция ва грант лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар, ҳомийлик хайриялари, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

Марказнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланувчи илмий ва раҳбар ходимларининг иш ҳақи тегишлича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорларига тенглаштирилади;

Марказнинг фақат илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмалари ходимларига иш ҳақи тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Марказнинг бюджетдан молиялаштириладиган штат бирликлари 2022 йилда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, кейинги йиллардан эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

Марказ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида йиллик харажатлар ХМИ ва ХҲМТлар томонидан лойиҳанинг техник иқтисодий асосида тасдиқланган ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган смета бўйича амалга оширилади ҳамда ўрнатилган тартибда уларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин;

қишлоқ хўжалиги вазирининг иқтисод, инновацион ривожланиш ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси бир вақтнинг ўзида Марказ директори ҳисобланади;

Марказ директорига Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ХМИ ва ХҲМТ билан келишилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида Марказ ҳамда унинг ҳузуридаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимларининг ойлик иш ҳақларини икки баробарга ошириш ҳуқуқи берилади (бундан ойлик иш ҳақини хизматлар кўрсатиш ва қўшимча грант маблағларини жалб этиш ҳисобига ошириш мустасно);

Марказ бюджетдан ташқари маблағларни бошқариш учун тижорат банкларида депозит ҳисоб рақами очиши ва ундаги маблағлардан мустақил фойдаланиши мумкин (бюджет ташкилотларининг ғазна ҳисоб рақамларидан фойдаланишга доир талаблар ушбу маблағлардан фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди).


9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти негизида Марказ ташкил этилганлиги ҳақида ХМИ ва ХҲМТга хабарномалар юборсин.


10. Марказ Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1 а-уй (1-қават ва ертўла) манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Бунда барча коммунал ва жорий тўловлар билан боғлиқ харажатлар Марказ маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.


11. Қарор ижросини самарали ташкил этиш мақсадида:

Бош вазир ўринбосари Ш. Ғаниев бир ҳафта муддатда ташкилий йиғилиш ўтказиб, Марказ фаолиятини ташкил этиш бўйича вазифаларни ҳудудлар ва ижрочилар кесимида тақсимлайди;

қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Ходжаев бир ой муддатда Марказнинг юқори малакали, замонавий билимларга эга кадрлар билан тўлдирилишини ҳамда фаолияти йўлга қўйилишини таъминлайди.


12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Марказ фаолиятини хорижий давлатлар тажрибаси асосида самарали ташкил этиш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган "Йўл харитаси"ни тасдиқласин;

бир ой муддатда Марказнинг уставини тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига оммавий ахборот воситалари орқали мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 декабрдаги

ПҚ-58-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ

хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш

ва тадқиқотлар халқаро марказининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор*

Илмий кенгаш

Директорнинг илмий ишлар ва стратегик таҳлил бўйича биринчи ўринбосари*

Институционал ислоҳотлар бўлими*

2

Лойиҳа ва дастурларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бўлими**

Бош юрисконсульт**

Махсус бўлим*

1

Илмий котиб*

1

Иқтисодий ва сиёсий таҳлил бўлими*

2

Илмий ишланмаларни жорий этиш бўлими**

Кадрлар бўйича бош мутахассис*

1

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўлими*

2

Стратегик режалаштириш, дастурлаш ва мувофиқлаштириш бўлими*

2

Харидларни амалга

ошириш бўлими**

Девонхона, ижро интизоми ва мурожаатлар бўлими*

2

Табиий ресурслардан самарали фойдаланишни тадқиқ этиш бўлими*

2

ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари***

Ахборот ва коммуникацияларни бошқариш бўлими*

2

Бош бухгалтер*

1

Агробизнес субъектлари фаолиятини ва маркетингни ривожлантириш бўлими*

2

ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларининг ҳудудий вакиллари***

Маъмурий-хўжалик бўлими**

12 та ҳудудий иқтисодий таҳлил ва меъёрлаштириш марказлари*

"Agroiqtisodiyot"илмий-амалий журнали**

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 22 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга асосан аниқланади.


*) Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


**) ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


***) ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимлари, шу жумладан ҳудудий гуруҳлар вакиллари сони амалга оширилаётган лойиҳалар ТИАда кўрсатилган сонига кўра белгиланади ва молиялаштирилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 декабрдаги

ПҚ-58-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги

соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро

марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги

иқтисодий таҳлил ва меъёрлаш марказларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ*

Қишлоқ хўжалиги тармоқларида иқтисодий таҳлилни амалга ошириш бўйича бош мутахассис*

1

Илмий ишланмаларни жорий этиш ва маркетинг бўлинмаси****

2

Бош бухгалтер*


1

Ёрдамчи ходимлар***

ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларининг ҳудудий вакиллари**

     

Ходимларнинг умумий чекланган сони 5 нафар (илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари).

Илмий-тадқиқот ишларининг ҳажмидан келиб чиқиб, илмий-техник лойиҳаларни амалга оширишда илмий ходимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.


*) Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


**) ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


***) Илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларга асосан аниқланади.


****) Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 декабрь




























Время: 0.0322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск