ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Давлат статистика қўмитасининг 01.12.2021 й. 13-мб-сон "Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 24.12.2021 й. 2594-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.12.2021 й.

N 2594-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

01.12.2021 й.

N 13-мб


ҚАРОРИ



"Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация

қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими

"Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга (рўйхат рақами 2594, 2014 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 299-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Давлат статистика қўмитасининг раиси                                    Б.А. Бегалов




Қарорга

ИЛОВА



"Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация

қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими

"Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон "Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ва 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:".


2. Йўриқноманинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (бундан буён матнда Давлат статистика қўмитаси деб юритилади) ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни, юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System" асосида Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига (бундан буён матнда КТЯДР деб юритилади) киритиш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 декабрь


































Время: 0.1958
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск