ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Халқаро ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2021 й. 771-сон "Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2021 й.

N 771




ТРАНСЧЕГАРАВИЙ ПУЛ

ЎТКАЗМАЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ

БЎЙИЧА ТЎЛОВ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Пул ўтказмалари тизимининг самарадорлиги ва амалиётларнинг шаффофлиги даражасини ошириш, транзакцион (операцион) хатарларни минималлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, республикада хавфсиз пул ўтказмалари учун молия-банк тизимида зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мунтазам ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖнинг (кейинги ўринларда - Ўзмиллийбанк) хорижий давлатлар ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

"Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими унинг оператори сифатида иштирок этувчи Ўзмиллийбанк процессинг маркази негизида ташкил этилади;

жисмоний шахслар ўртасидаги трансчегаравий ўтказмалар хорижий давлатлар ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига ўзаро манфаатли тарифлар бўйича Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий танлаш асосида бошқа тўлов тизимлари билан бир қаторда "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими орқали амалга оширилади;

"Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими бир қатор аппарат ва дастурий-техник воситаларни ўзида мужассам қилган тизимли платформа бўлиб, тўлов тизими иштирокчилари (кредит ташкилотлари) учун вакиллик ҳисобварақлари орқали трансчегаравий ўтказмалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади;

"Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Ўзмиллийбанк ҳисоб-китоб банки функциясини бажаради;

"Азия - Инвест Банк" АЖ (Москва шаҳри) "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Россия Федерацияси ҳудудидаги ҳисоб-китоб банкларидан бири ҳисобланади.


3. Ўзмиллийбанк уч ой муддатда "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими барча иштирокчилари учун трансчегаравий пул ўтказмалари ягона тариф сиёсати ва ўзаро ҳамкорлик қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзмиллийбанк "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими фаолиятини ташкил этиш доирасида:

"Азия - Инвест Банк" АЖ (Москва шаҳри) билан биргаликда олти ой муддатда "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизимини яратиш бўйича барча зарур техник ва ташкилий ишларни ҳамда барча иштирокчиларга, шу жумладан, хорижий тўлов тизимларига технологик интеграция қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қонунчилик талабларига мувофиқ очиқ кириш имкониятини таъминлаш ишларини якунласин;

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари билан олти ой муддатда "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими билан технологик интеграция ишларини якунласин;

"Азия - Инвест Банк" АЖ (Москва шаҳри) билан биргаликда уч ой муддатда манфаатдор чет эл банклари ва хорижий тўлов тизимлари билан "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими хизматидан фойдаланиш бўйича фаолиятни ташкил этиш масаласи юзасидан, шунингдек ўтказмалар учун тарификация ва воситачилик ҳақини камайтириш юзасидан музокаралар олиб борсин ва меморандумларни имзоласин;

"Азия - Инвест Банк" АЖ (Москва шаҳри) билан биргаликда олти ой муддатда "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими томонидан шакллантирилган маълумотлар асосида скоринг таҳлилини амалга оширган ҳолда Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ишга жойлашиш бўйича харажатларини қоплаш мақсадида кредитлар ажратиш лойиҳасини ишлаб чиқсин ва амалиётга татбиқ этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича банк хизматларини кўрсатишда бошқа тўлов тизимлари билан бир қаторда "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизимидан фойдаланиш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.К. Мирсоатов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 декабрь





































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск