ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Тураржой билан таъминлаш. Тураржойларни ижарага олиш ва брон қилиш /

Молия вазирининг 17.12.2021 й. 78-сон "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржой сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар, шу жумладан, бюджет маблағларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.12.2021 й. 2150-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.12.2021 й.

N 2150-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

17.12.2021 й.

N 78


БУЙРУҒИ



"Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум

бўлган болаларга тураржой сотиб олиш учун мақсадли

трансфертлар, шу жумладан, бюджет маблағларини бериш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ,

шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 11 октябрдаги 86-сон "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржой сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар, шу жумладан, бюджет маблағларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2150, 2010 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 375-модда);

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 19 майдаги 46-сон "Етим болалар ваота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жой сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар, шу жумладан, бюджет трансфертларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2150-1, 2015 йил 27 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 21-сон, 284-модда).


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Молия вазири                                                                      Т. Ишметов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 декабрь




































Время: 0.2176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск