ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2021 й. 776-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 8 майдаги 386-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2021 й.

N 776




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СЎЙИШ КОРХОНАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ҲАМДА ИСТЕЪМОЛ

БОЗОРИГА ГЎШТ ВА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТКАЗИБ

БЕРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ 8 МАЙДАГИ

386-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 14 июндаги ПҚ-5146-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 8 майдаги 386-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб, уч ойдан сўнг кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 декабрдаги

776-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган

сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда

истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб

бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2019 йил 8 майдаги 386-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорга 1-иловада:


а) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:

"6-1. Парранда сўйиш корхоналарида қуйидаги бўлинмалар бўлиши лозим:

паррандани сўйиш, парт қилиш, пар ва патлардан тозалаш ҳамда танани дастлабки ювиш бўлинмаси;

танани ички аъзолардан тозалаш ва иккиламчи ювиш бўлинмаси;

танани сувдан селгитиш ва совитиш бўлинмаси;

тананинг вазнини тортиш ва саралаш бўлинмаси;

сўйиш корхонасида маҳсулотни тез музлатиш учун ўта паст ҳароратли музлаткич ва музлатилгандан кейин вақтинчалик сақлаш учун музлаткичли омборхона";


б) қуйидаги мазмундаги 79-1 - 79-3-бандлар қўшилсин:

"79-1. Вақтинчалик сақлаш жойлари паррандани стресс ҳолатига тушмайдиган даражада ёруғлик 10 люкс бўлиши, ҳаво алмашиниш жараёни 0,5-1 м/сек бўлиши ва ерда ўрнатилган тарози бўлиши керак.

79-2. Паррандалар (товуқ, ўрдак, курка, бедана ва бошқа) юк ташиш контейнерларидан тўғридан-тўғри вақтинчалик сақлаш жойига туширилади.

79-3. Паррандаларни тушириш ва илгакларга осиш жараёни қуйидаги тарзда амалга оширилиши лозим:

паррандалар жойланган контейнерларни тушириш жараёни механик тарзда ёки қўл меҳнати ёрдамида амалга оширилади. Тушириш вақти 40 дақиқадан ошмаслиги керак;

барча келтирилган паррандалар вақтинча сақлаш жойига туширилиб,ердажойлаштирилган тарозида тортилади;

парранда солинган контейнерлар ва катаклар орасидаги масофа 40 сантиметрдан кам бўлмаслиги лозим";


в) 81-банддаги "қўйилади" сўзи чиқариб ташлансин;


г) 84-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"84. Сўйишга юборилаётган ҳайвонларнинг ҳар бир партияси учун ветеринария мутахассиси томонидан тегишли ҳужжатлар ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган сўйилган ҳайвон гўштларининг ягона электрон маълумотлар базаси (кейинги ўринларда - ахборот тизими) орқали расмийлаштирилади";


д) 86-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"86. Ихтисослашган сўйиш корхонасига ҳайвонлар келтирилиши билан корхонанинг ветеринария мутахассиси (фельдшер) ветеринария ҳужжатлари тўғри расмийлаштирилганлигини ахборот тизими орқали текшириб, ушбу ҳужжатларда кўрсатилган ҳайвонларнинг ҳақиқатда келтирилган ҳайвонларга мувофиқлигини ўрганади ва бошма-бош ветеринария кўригидан ўтказади. Зарур ҳолларда эса термометриядан ўтказади ва ҳайвонлар устидан ветеринария кузатувини ўрнатади";


е) 89-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни сўйишдан олдинги ветеринария кўриги ҳамда термометрия натижалари ахборот тизимига белгиланган тартибда киритилади.

Касал ёки тана ҳарорати кўтарилган ёки пасайган ҳайвонлар аниқланса, улар ажратилиб ташхис қўйилгунга қадар сўйилмайди";


ж) 99-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ихтисослашган сўйиш корхонасидан реализацияга чиқарилаётган ҳайвон танаси (ҳар бир бўлаги) бўлакларига ахборот тизими орқали шакллантириладиган QR код ёрлиғи ёпиштирилади ҳамда гўшт ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли тамға (QR кодли ёрлиғи) босилади";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Реализацияга чиқарилаётган бўлакларга белгиланган шаклдаги ветеринария ҳужжатлари (маълумотнома, хулоса) ахборот тизими орқали расмийлаштирилади";

учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


з) 155-бандда:

учинчи хатбошидаги "Бўғиз" сўзи "Жиғилдон" сўзи билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "бўғиз" сўзи "жиғилдон" сўзи билан алмаштирилсин;


и) 166-банддаги "бўғиз" сўзи "жиғилдон" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Қарорга 2-иловада:


а) 15-банднинг ўнинчи хатбошисига "тамғалаш" сўзидан кейин "(QR кодли ёрлиғи ёпиштириш)" сўзлари қўшилсин;


б) 129-банднинг еттинчи хатбошисига "тамғаси" сўзидан кейин "(QR кодли ёрлиғи) бўлмаган ҳамда ахборот тизими орқали расмийлаштирилган" сўзлари қўшилсин;


в) 137-банднинг бешинчи хатбошисига "тамғаси" сўзидан кейин "(QR кодли ёрлиғи)" сўзлари қўшилсин;


г) 144-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"144. Савдо шохобчалари ва бозорларга сотиш учун келтирилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари мутахассислари томонидан ахборот тизими орқали белгиланган тартибда қабул қилинади.

Ихтисослашган сўйиш корхоналаридан сотиш учун чиқарилган гўшт маҳсулотлари 72 соатдан кейин қайта ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилиб, белгиланган тартибда ахборот тизимига киритилади ва натижаси бўйича реализацияга (сотиш, қайта ишлаш ёки утилизация) йўналтирилиб, тегишли ветеринария-санитария экспертиза хулосаси ахборот тизими орқали расмийлаштирилади.

Бозордан ташқаридаги гўшт сотиладиган савдо объектларида туман ветеринария бўлими мутахассислари томонидан ветеринария-санитария экспертизаси ўтказилиши мумкин";


д) 145-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 декабрь

















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск