ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Марказий банк Бошқарувининг 17.11.2021 й. 343-В-8-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 11.11.2021 й. 43-сон "Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.12.2021 й. 2886-8-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.12.2021 й.

N 2886-8

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.11.2021 й.

N 343-В-8

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

11.11.2021 й.

N 43

ҚАРОРИ



Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-В ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 401-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М.Б. Нурмуратов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д.Ф. Рахимов

      





Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 6-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ички қоидалар тўлов агентлари ва тўлов субагентларига, шунингдек тижорат банкининг барча бўлинмаларига ҳамда шўъба банкларига ижро учун мажбурийдир.".


2. 22-банднинг "б" кичик бандида:

иккинчи-бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи-ўнинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, операцияларни амалга оширишда;";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"мазкур Қоидаларнинг 38-1-банди биринчи хатбошисида назарда тутилган пул ўтказмаларини бажаришда ёки қабул қилишда".


3. 38-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38-1. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараварига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмалари бўйича маълумотлар халқаро пул ўтказмалари учун қайд этилгани каби жўнатувчи тўғрисидаги идентификация жараёнида олинган маълумотларни ҳамда олувчи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак, жўнатувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумот олувчи тижорат банки томонидан бошқа манбалар орқали олиниши мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Бу ҳолатда жўнатувчи тижорат банкка жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини, шунингдек ҳисобварақнинг рақами ёки операциянинг хос рақамини (идентификатор) қўшиб қўйиш етарли, агар ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки идентификатор операцияни жўнатувчи ёки олувчигача кузатиб бориш имконини берса.

Тижорат банклари базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан ошмаган суммадаги ички электрон пул ўтказмаларини жўнатувчи ҳақидаги (жўнатувчининг номи; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операциянинг хос рақами) ва олувчи ҳақидаги (олувчининг номи; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операциянинг хос рақами) маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари керак.".


4. 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"70. Шубҳали операция ҳақидаги хабар Ички назорат хизмати томонидан шубҳали операция аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 декабрь














































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск