Умная подшивка
2021 й. / НМ, 52 /Истеъмолчи бурчаги
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЧАЛҒИТУВЧИ БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАР
РЕКЛАМАСИ
COVID-19 пандемияси даврида фармацевтика маҳсулотлари, хусусан турли хил биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш кескин ошиб кетди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига таркиби "мўъжизавий" шифобахш хусусиятларга эга бўлган биологик фаол қўшимчалар рекламаси бўйича мурожаатларнинг келиб тушиши давом этмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида Агентлик томонидан фуқароларнинг 461 тадан ортиқ мурожаати кўриб чиқилди. Шунингдек, Агентлик томонидан ўтказилган мониторинг давомида биологик фаол қўшимчаларни сотиш соҳасида реклама қонунчилигини бузиш билан боғлиқ 495 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Харид қилинган маҳсулотга 33,7 млн сўмдан ортиқ маблағ Агентлик кўмагида истеъмолчиларга қайтарилди. Компаниялар томонидан БФҚга бўлган талабни ошириш ва кўпроқ аудитория эътиборини жалб қилиш мақсадида реклама сиёсатига катта маблағ сарфланмоқда. Кўп нарсаларни ваъда берувчи турли БФҚнинг ёрқин реклама роликлари кишиларда ишонч уйғотмоқда. Бугунги кунда бундай рекламалар нафақат телеканаллар, балки интернетдаги кўплаб ижтимоий тармоқларни ҳам қамраб олган.
Агентлик томонидан сўнгги ўрганишлардан бири - "Helix original" рекламаси бўлиб, унда касалликлар номи тилга олинади, БФҚ эса профилактик таъсир кўрсатувчи ёки даволовчи восита сифатида кўрсатилади. Рекламасида "ажойиб восита", "остеоартрит ва бўғим оғриқларига стоп деб айтинг", "бўғимлардаги оғриқ дарҳол йўқолиб, тоғай ўз ҳолига қайтади", "оғриқ қолдирувчи таъсирни таъминлайди" каби иборалар мавжуд бўлган роликларни томоша қилиш жараёнида кишиларда бу туйғулар пайдо бўлиши табиий.
Рекламаларда берилган маълумотлар ҳақиқатга
мувофиқ келадими?
Агентлик ваколатли органларга хатлар юборди ва олинган хулосаларга кўра, "Helix original" БФҚ сифатида рўйхатга олинган бўлиб, реклама ролигида эълон
...